«РЎЙХАТГА ОЛИНДИ»
Тошкент шахар
Адлия бошқармасида
__________________________________
|
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Тошкент шахар “MIR FIGHTER”
профессионал спорт клуби
2020 - йил « 8 » октябрьдаги
Конференцияси қарори
билан
Тошкент шахар
“MIR FIGHTER” профессионал спорт клуби рамзининг
НИЗОМИ
Тошкент-2020 й.
1.Умумий низом
Тошкент шахар "MIR FIGHTER ” профессионал спорт клубининг (кейинги уринларда - клуб деб йуритилади) расмий белгиси унинг олий рахбар opгaни - Конференция томонидан кўриб чикилган ва овоз бериш йўли билан тасдиқланган.
Рамзий белгидан фойдаланишга оид масалалар факат клубнинг олий рахбар органи конференция томонндан хал этилади.
2.Асосий мақсад
2.1. Клубнинг рамзий белгиси нотижорат мақсадларда ишлаташ учун ишлаб чикилган ва тасдиқланган.
2.2. Рамз ок-кора ва рангли турларда ишлаб чикилган ва тасдикланган (1-илова), шунингдек негатив тасвирдан фойдаланишга йул кўйилади.
2.3. Рамзий белги клубнинг рамзи (эмблемаси) сифатида, унинг расмий хужжатларида ишлатилиши учун мулжалланган.
3.Рамзларнинг алохида белгиларининг тарифи
3.1 Клубнинг рамзи расм ва ташкилот номидан иборат
3.2 Клубнинг рамзий белгиси тилла рангли ромб шаклидаги ринг бўлиб, рингниниг чап ва ўнг қисмида кулранг рангли оёқлари юқорига
кўтарилган спортчилар тасвирланган. Рингнинг марказида хамда рингнинг марказида хамда рингнинг пастки қисмида қора рангда Клубнинг расмий номланиши лотин алифбосида “MIR FIGHTER PROFESSIONAL SPORT CLUBI”ёзилган.
4. Рамздан фойдаланиш
4.1. Рангли тасвирда Клубнинг расмий логотипи рангларнинг барча тусларида ишлатилиши мумкин.
4.2. Клуб Ўз расмий хужжатларида факат белгиланган тартибда тасдикланган ва руйхатдан утказилган рамзий белгисидан фойдаланиши мумкин. Ўзбекнстон Республикаси ёки хорижий давлатнинг амалдаги рамзи билан ўхшаш бўлган рамздан
ёки рўйхатдан ўтказилмаган бошка рамзлардаи фойдаланиш ман этилади.
4.3. Байроклар ва вимпелларни кўтариш, эмблемани Ўрнатиш, шунингдек, Клуб рамзидан фойдаланиш коидалари мазкур Низомга хамда Клуб рахбар органининг карорига асосан амалга оширилади.
4.4. Клубнинг таркибий бўлинмалари ўз фаолиятларида факат Клубнинг рамзидан фойдаланадилар.
5.Рамзларнинг жойлашуви
5.1. Клубнинграмзий белгиси куйидатнларда жойлаштирилииши мумкин:
Клубнинг расмий хужжатлари, бланкалари, тарқатма материаллари ва Клуб
Клубнинг расмнй электрон веб-сайтида;
Клуб ходимлари ва жамоатчилар гувохномаларида, бейджикларида, танишув карточкаларнда, ташрифномалар ва бошка атрибутларида (ручкалар, блокнотлар, тақвимлар, стенд ва баннерлар, брошюралар, эслатмалар ва хоказоларда).
6. Рамзлпрнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилиши
6.1. Клубнинг учинчи шахслар томонидан қўлланадиган расмий логотипинниг тасвири, унинг ўлчамларидан катьий назар мазкур Низомга илова оқ-қора ёки рангли тасвирга аниқ мос келиши лозим.
6.2. Клубнинг рамзий белгисини учинчи шахслар томонидан ишлатилиши факат Клуб томонидан берилган ёзма рухсатига асосан амалга оширилади.
7. Рамзий белгига қўшимча ва ўзгартириш киритиш
7.1. Рамзий белгиларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, рамзнй белгилар фойдаланишни тўхтатиш ёки уни ўзгартириш факат Клубнинг Олий рахбар органи Конферсицияда очик овоз бериш йўли билан хал этилади.
8. Рамзий белгииинг юрисдикцияси
8.1. Мазкур Низом Узбекистан Республикасннинг амалдаги конун хужжатларига мувофик ишлаб чнкилган ва Конун химояси остида хисобланади.
8.2. Мазкур Низомнинг тегишлича ижро этилиши устидан назорат килиш мажбуриятлари Клубнинг бошкаруви зиммасига юклаталади.
Тошкент шахар “MIR FIGHTER”
профессионал спорт клуби президенти: А.А.Норматов
Do'stlaringiz bilan baham: |