Касб-ҳунар мактаби директори: Б.Курбанов
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA`LIM
VAZIRLIGI
SURXONDARYO VILOYATI
KASBIY TA`LIMNI RIVOJLANTIRISH VA MUVOFIQLASHTIRISH HUDUDIY
BOSHQARMASI
MUZRABOT TUMAN KASB-HUNAR
MAKTABI
|
|
MINISTRY OF HIGHER AND SECONDARY SPECIALIZED EDUCATION
OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
TERRITORIAL DEPARTMENT FOR DEVELOPMENT AND COORDINATION OF VOCATIONAL EDUCATION OF
SURXANDARYA REGION
MUZRABAT DISTRICT VOCATIONAL
SCHOOL
|
Сурхондарё вилояти Музработ тумани Ат-Термизий маҳалласи Тел : (8-376) 34-32-125, факс: (8-376) 34-32-165 E-mail: sur.muztkhm@gmail.com
Чиқим №___________
«____»_____________2020 йил.
М А Ъ Л У М О Т
(2020 йил 25 ноябрь ҳолатида ўтказилган тадбир тўғрисида)
Музработ туман касб-хунар мактабида, 25 ноябрь – “Аёлларга нисбатан зўравонликни йўқотиш” учун халқаро кураш куни муносабати билан касб-хунар мактабида мавжуд ўкувчи қизлар билан давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида касб-хунар мактабининг директори Б.Курбанов сўзга чиқиб, маърузачи ўз сўзида, хозирги кунда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 54-сессиясида, 2000 йил 7 февралда қабул қилинган резолюциясига биноан ҳар йилнинг 25 ноябр санаси “Аёлларга нисбатан зўравонликни йўқотиш” учун халқаро кураш куни деб эълон қилинган.
Бундан кўзланган мақсад:
бутун дунёда хотин-қизларнинг тенгҳуқуқлилигини таъминлаш;
уларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишлари олдини олиш;
аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашдан иборат.
Маълумотларга кўра, дунёдаги хотин-қизларнинг учдан бир қисми ўз умри давомида лоақал бир марта зўравонликка дуч келади. Одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини ҳам хотин-қизлар ташкил этиши хакида керакли маьлумотларни келтириб утди. Давра сухбати жараёнида ўкувчи қизлар томонидан берилган саволларга тегишлилиги буцича жавоблар бериб борилди
БМТнинг 1999 йил 17-декабрдаги резолюцияси билан йиллар давомида бир неча давлатларда “16 кун зўравонликсиз!” деб номланган акция ўтказилмоқда. Бизнинг юртимизда икки йил олдин ушбу акция ўзига катта эътибор қаратмас эди. Чунки оилавий келишмовчиликлар, аёлларга нисбатан зўравонлик – нозик мавзулар ҳисобланиб, ҳамма ҳам уйда нима содир бўлаётганини баён қила олмасди. Чунки ҳеч ким уйдаги гапни кўчага чиқишини хоҳламайди.
Ҳозирда эса ушбу долзарб муаммога катта эътибор қаратилмоқда. Сентябрь ойининг бошида Ўзбекистонда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди, қийин аҳволда қолган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари очилди. Хотин-қизларни ҳимоя қилишда ички ишлар органлари аёллар масалалари бўйича инспекторлари ҳам катта ўрин тутишади.
– Жорий йил октябрь ойининг бошидан Музработ туман ИИББ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўлимининг ташаббуси билан “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида акция кенг кўламли акция ташкиллаштирдик. Ушбу ташаббус доирасида шаҳар ҳокимияти вакиллари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда пойтахтнинг барча туманларида учрашувлар, тренинглар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, улардан мақсад – фуқароларнинг, кенг жамоатчиликнинг эътиборини хотин-қизларга нисбатан зўравонлик муаммосига, ҳамда уларнинг ҳуқуқини илгари суриш масалаларига қаратишдир. Ушбу акцияни ўтказиш давомида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтирилади.
Хотин-қизларга нисбатан ҳуқубузарликни олдини олишда уларнинг муаммолари ҳақида ўз вақтида хабар топиш ва тегишли идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш жуда муҳимлигини маълум қиламиз. Жорий йилда биз юзлаб хотин-қизларга ёрдам бердик: ўз ишини ташкил этиш, ишга жойлашиш, касб эгаллаш, моддий ёрдам расмийлаштириш, даволаниш курсини қабул қилиш. Улар орасида оилада тазйиққа учраганлар, қариндошлари ишлашга рухсат бермаганлар, касаллиги ҳақида маълум қилишга журъат эта олмаганлар ҳам бор эди. Бу иш жуда нозик, чунки ўта эҳтиёткор бўлиш зарур, акс ҳолда ҳолат янада оғирлашиши мумкин. Аёллар бизга дарров ишониб, муаммоларини маълум қилишмайди, шу боис аёлга қўл кўтариш – кучсизларнинг иши эканлигини тушунган эр, янги келиннинг қариндошларига унинг таълим олиши келгусида оилага фойда бўлишини тушунтира олган ҳолларимизни биз ўзимиз учун муваффақият деб ҳисоблаймиз.
Хотин-қизларга қандай маслаҳатлар беришни хоҳлардик? Биринчи навбатда – чидаб сукут сақлаб юрмасликни. Аёлга нисбатан зўравонлик қилаётган кишини оқлашга уринманг ва ёрдам сўрашдан қўрқманг. 102 рақамига ёки зўравонлик қурбонлари ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини профилактикаси 1169 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.
Сўз якунида шуни эслатиб ўтмоқчиманки, оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу ўринда оилавий муаммоларга дуч келган ва турмушда зўравонликка учраётган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |