Ministry of higher and secondary specialized education of the republic of uzbekistan territorial department for development and coordination of vocational education



Download 35,3 Mb.
bet1/20
Sana22.07.2022
Hajmi35,3 Mb.
#835858
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
БАЙРАМ ПРОТОКОЛЛАРИ




O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA`LIM
VAZIRLIGI
SURXONDARYO VILOYATI
KASBIY TA`LIMNI RIVOJLANTIRISH VA MUVOFIQLASHTIRISH HUDUDIY
BOSHQARMASI


MUZRABOT TUMAN KASB-HUNAR
MAKTABI





MINISTRY OF HIGHER AND SECONDARY SPECIALIZED EDUCATION
OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN


TERRITORIAL DEPARTMENT FOR DEVELOPMENT AND COORDINATION OF VOCATIONAL EDUCATION OF
SURXANDARYA REGION


MUZRABAT DISTRICT VOCATIONAL
SCHOOL

Сурхондарё вилояти Музработ тумани Ат-Термизий маҳалласи Тел : (8-376) 34-32-125, факс: (8-376) 34-32-165 E-mail: sur.muztkhm@gmail.com

Чиқим №___________


«____»_____________2020 йил.


М А Ъ Л У М О Т
(2020 йил 21 октябр ҳолатида ўтказилган тадбир тўғрисида)

2020 йил 21 октабр куни, касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида, “Ўзбек тили”га Давлат тили” мақоми берилганлигининг 31 йиллик байрами муносабати билан “ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН ОНА ТИЛИМ” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.


Тадбир юзасидан касб-ҳунар мактабининг ММИБД ўринбосари Ж.Назаров сўзга чиқиб маърузачи ўз сўзида, Абдулла Авлонийнинг “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадиган ойинаи ҳаёти тил ва абадиётидир. Миллат тилни йўқотмак - миллатнинг руҳини йўқотмакдир” деган ҳикматли сўзларидан она тилимизга, миллий урф-одат ва қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни ўзимиздан, ўз оиламиз ва жамоамиздан бошлашимиз керак деб ўйлайман.
Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, миллий қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Айни замонда ҳар бир халқ, элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга, ўз тарихи ва маданиятига эга бўлиб, давлатимизнинг ижтимоий тараққиётда давлат тили энг улуғвор аҳамият касб этмоқда.
Хабарингиз бор, яқиндагина Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқи бугун ўзини ўзбекман деган ҳар бир инсонни тўлқинлантиргани, кексаю-ёш қалбини ғурур-ифтихорга тўлдиргани, шубҳасиз жаҳоннинг энг катта минбаридан илк бора ўзбек тилининг янграши улкан тарихий воқеа бўлди десам, асло адашмаган бўламан.

Ўзбек тили ўзининг қадимий ва бой тарихида ҳеч қачон давлат ва жамиятнинг бугунгидек юксак эъзоз-эътибори ва ғамхўрлигига сазовор бўлмаган.


Бу «Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари» дадил қадам қўйган Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг юксак самарасидир. Маълумки, 21 октябрь «Ўзбекистон Республикасинин г Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинган кун.
Мавжуд қонунчиликка биноан қадриятларимиздан бири бўлган ўзбек тили ҳуқуқий асосга эга бўлиб, ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадр - қимматини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида ҳам «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили- ўзбек тили деган норма киритилганлиги балки, бошқа миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ҳурмат қилиниши миллий қонунчилигимизда акс этганни барчамизга маълум. Ўзбек тили дунёдаги қадимий, гўзал ва бой тиллардан бири ҳисобланади.
Тил - миллатимизнинг маънавий бойлигидир деймизу, бироқ атрофимизда айримларнинг ўз она тилига бўлган бехурматлиги-ю, бефарқлигини кўриб ҳайрон қоласан киши. Бу борада қилишимиз керак бўлган ишлар талайгина.
- Аксарият ёшларимиз замонавий корхона, ташкилотларда, турли фирмаларда, турли лавозимларда ишлашни хоҳлашади. Ишга киришда улар олдига кирилл алифбосида хатосиз ариза ёзиш, рус тилида иш юритишни билиш каби талаблар қўйилади. Ваҳоланки, биз уларни мактабда лотин алифбосида ўқитяпмиз. Битирувчиларнинг айримлари албатта хато ёзишлари тайин. Тилимизда икки ёзувликка чек қўйилмас экан, кўпчилик юртдошларимизнинг чаласавод бўлиб қолишлари табиий хол эмасми?
Бу каби муаммолар бир кун келиб, албатта бартараф бўлишига ишонаман. Зеро ўз замонасида ўз тилида қалам тебратган, ўз миллати ғурури, юрт шаъни учун жонини фидо қилган маърифатпарвар боболаримиз бизни асло кечирмайди.
Шу боис ҳам ҳар биримиз она тилимизни асраб- авайлашимиз, эъзозлашимиз лозим. Зотан, тилимизга эътиборли бўлсак, миллатимиз қалби она тилимиз ҳеч қачон завол топмайди.
Ўз она тилимизга бўлган муҳаббатни халқимизнинг, одамларнинг самимий суҳбатларида, юксак ахлоқий фазилатларида кўриб, беихтиёр шундай эл фарзанди эканлигимдан ҳамда ўзбегим тилида гапираётганимдан жуда фахрланаман.
Тадбир билан биргаликда ўқувчилар ўзлари томонидан тайёрланган бадиий ижод намуналари, шеър, куй ва рақслари билан барчани ҳушнуд этдилар. Қачонки болалар ўз она тилларида ўқишни тўҳтатар экан, ўша тил йўқолиб кетиш арафасига келиб қолади. Тилларни сақлаб қолиш бу ўша халқнинг маданияти, урф-одати, расм-русумларининг сақланиб қолинишини англатади. Чунки, халқ тақдири тил тақдири билан бевосита боғлиқ. Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, ананаларини сақлайди. Шундай экан, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз керак Тадбирни уюшқоқлик билан ўтказишда ўз ҳиссасини қўшган мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси М.Иноятов ҳамда ушбу тадбирда фаол қатнашган ўқувчилар касб-ҳунар мактаби маъмурияти томонидан тадбир якунида фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.



Download 35,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish