61
наминал сарфи бўйича маълумотлар справочникларда, ҳамда ўлчов
асбобларини ишлаб чиқувчи заводлар тайёрлаган инструкцияларда
келтирилади. Пневматик хаво манбаа сифатидахар
хил конструкцияли
компрессорлар ишлатилади. Контроль ўлчов асбоблари (ККП) ишлатадиган
хавога қатор талаблар қўйилади:
-хаво қуруқ бўлиши керак;
-хаво хар хил механик заррачалардан тозаланган бўлиши керак;
-хаво ёғ томчиларидан (заррачаларидан) тозаланган бўлиши керак.
Ўлчов асбобларини қандай температурада ишлатилаётганлигига қараб,
шудринг тушиш температурасини ҳисобга олиб, пневмоманбаа тизимидаги
босим аниқланади.
+50
0
Сдан 5
0
С гача температурада босим 0,25МПа;
+50
0
Сдан 30
0
Сгача температурада босим 0,4МПа;
+50
0
Сдан -50
0
С гача температурада босим 0,6МПа бўлиши керак.
Одатда, пневматика коллекторларидаги
босим бевосита таъсир
кўрсатувчи босим ростлагичлари ёрдамида ростланади. Хаво тизимида
босимни ушлаб туриш учун ва тизимда маълум миқдорда сиқилган хаво
захираси бўлиши учун ресиверлар ишлатилади. Пневмоманбаа тармоғи
кофигурацияси хаво юрадиган трубкалар узунлигини энг кичик қийматини
таъминлаши керак. Хаво юрадиган трубкалар конфигурацияси родиал ва
магистрал-айланма бўлиши мумкин ва у пневмо қабул қилувчилар
жойлашишига боғлиқ.
Пневмо қабул қилувчиларни тақсимлаш-коллекторларига
уланишнинг
индивидуал, группали ва марказлашган усуллари мавжуд.
Индивидуал усулда хар бир коллектордан чиқаётган тармоқга
беркитувчи орган, хаво фильтри, редуктор ва назорат манометри ўрнатилади.
Группали усулда коллектордан чиқаётган тармоқга бир нечта пневма
қабул қилувчилар уланиши мумкин, агар уларга ишлатиладиган хаво хажми
пневмоқабул қилувчиларнинг ҳаммаси учун етарли бўлса.
Агар яқин жойлашган пневма қабул қилувчилар 30 ва ундан кўп бўлса,
унда марказлашган манбаадан фойдаланиш мумкин. Бунда иккита хаво
редукторга ва фильтрлари ёрдамида манбаа тақсимлаш
коллекторига олиб
келинади.
Хаво юрувчи трубалар диаметри 20мм дан кам бўлмаслиги керак.
Коллектордан тармоқланаётган трубкалар диаметри 10мм дан кам
бўлмаслиги керак.
Пневмоманбаа чизмасида шартли босим ва диаметри кўрсатилган холда
бош цехнинг ва группаларнинг тақсимлаш коллекторлари, бош
коллектордан пневмоқабул қилувчиларгача хаво йўллари тармоғи (шартли
диаметрлари кўрсатилган холда), беркитувчи ва очиб-ёпувчи
аппаратлар,
редуктор фильтр, хаво пурковчи штуцерлар ва манометрлар кўрсатилади.
Пневмо қабул қилувчилар чизмада шартли равишда жадвал кўринишида
кўрсатилиб, унда асбобларнинг спецификация бўйича позициялари, тури,
хавонинг номинал сарфи ва ўрнатилиш жойи кўрсатилади.