269
(Зомин сув ва Сангзор дарѐлари)га эга. Зомин миллий табиат боғи, Зомин ўрмон хўжалиги ва
Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудлари, Туркистон тоғ тизмаси ѐн бағрида 800 дан ортиқ
ўсимлик турлари, Ўзбекистон ―Қизил китоби‖га киритилган 20 дан ортиқ доривор ва эфимер,
15 хил тур декоратив ўсимлик турлари тарқалган. Ноѐб ўсимлик турларидан Туркистон арчаси,
Туркистон лоласи, Шафран кабилар мавжуд.
Экологик харита орқали ечилиши лозим бўлган муаммолар бу ҳудудларда экотизимни,
яъни биологик хилма-хиллигини, ноѐб ва йўқолиб бораѐтган ўсимлик дунѐсини сақлаш,
уларнинг яшаш шароитини яхшилашдан иборат.
Ўрта осиѐ минтақасида жойлашган Ғарбий
Туркистон, Молгузар тоғ тизмаларининг
биологик хилма-хиллигини сақлаш ва ривожлантиришда ўсимликлар қоплами харитасини
тузиш, тоғ тизмаларининг ўсимликлар қопламининг ҳозирги ҳолатини космофотосуратлар
(КФС) дан фойдаланиб тадқиқ этиш:
1. Тоғ тизмалари
тасвирга олинган КФС лар, топо, тематик ва репер хариталар, фонддаги
илмий манбалар маълумотларни тўплаш, ўрганиш, таҳлил қилиш ва ўсимликлар қопламининг
олдинги ҳолатини аниқлаш;
2. Ўсимликлар қопламининг асосий хусусиятларидан бўлган типологик тузилиш,
фитоценологик хилма-хиллиги, минтақалар бўйлаб тарқалишини аниқлаш,
таснифлаш ва
тавсифлаш;
3. Ўсимликлар қопламининг йирик масштабли харитаси ва унинг кўп босқичли изоҳини
регионал топо-типологик тамойиллар асосида ишлаб чиқиш.
Тоғ тизмаларининг ўсимликлар қопламининг фитоценотик хилма-хиллиги ўрганилиб,
ўсимликлар қоплами харитаси КФС лардан фойдаланиб йирик масштабда (1:100000) тузилади.
Хаританинг топо-типологик изоҳида картографик бирликларнинг минтақалар бўйича
тарқалиши ва антропоген бирликлар кўрсатиб берилади. Ғарбий Туркистон тоғ тизмасида
ўсимликларнинг тип, кенжа тип, ценотип, формация ва ассоциациялари таснифланади.
Шунингдек, тарқалган ўсимликлар турлар рўйхати кўрсатиб ўтилади.
Хариталардан фойдаланиб чўл минтақаларида саксовулзор,
буюртмахоналар ташкил
этиш, алоҳида муҳофазага олиш ишлари амалга ошириш муҳим вазифалардан биридир.
Саксовулзор ва буюртмахоналарни ташкил этиш билан: биринчидан чўлланишнинг олди
олинса, иккинчидан ҳар турдаги ҳайвонларга ва қушларга яшаш шароит вужудга келади.
Муҳофаза этиладиган ҳудудлардаги ҳайвон турларининг яшаш жойлари аниқланиб, харита
ишлаб чиқилади.
Вилоятдаги шаҳар, туман марказларидаги маҳаллалар бўйича экологик харита ишлаб
чиқилади. Экологик харитада аҳоли яшаш пунктларининг яшил ўсимлик билан қопланиш
даражаси, квадрат метрда тақсимланиши, оқар сув таъминоти билан таъминланганлик ҳолати,
чиқиндилар тўплаш жойлари аниқланади. Аҳоли ҳудудининг яшил ўсимлик
билан
270
қопланишини тўлиқлигини таъминлаш учун қайси ҳудудга қанча миқдорда дарахтлар экилиши
тўғрисида чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Экологик харита ишлаб чиқиш орқали шаҳар ва туман марказлари аҳоли пунктларида
атроф муҳит соғломлашади. Экотизим яхшиланади. Биологик хилма-хиллик сақланади.
Экологик хариталар ишлаб чиқиш орқали ҳудуднинг экологик ҳолати баҳоланади, атроф
муҳит ҳолати соғломлашади.
Адабиѐтлар рўйхати:
1. Эргашев А.Э., Эргашев Т.А., Абдужабаров Н.А. Основы экологии. Т. 2005.
2. Эргашев А.Э. Общая экология. Т 2003.
3. Эргашев А.Э. Гидроэкология. Т.2003.
4. Национальный доклад о состоянии природной среды Узбекистана. Т. 2009.
5. Бекназов Р.У., Новиков Ю.В. Охрана природы. Т.1995.
6. Валуконис Г.Ю., Мурадов Ш.А. Основы экологии Том I Общая экология Книга I Т. 2001.
Do'stlaringiz bilan baham: