Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


ВОЛЛАСТОНИТ ҚЎШИЛМАЛИ ОҒИР БЕТОНЛАРНИ ТАДҚИҚОТЛАШ



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

ВОЛЛАСТОНИТ ҚЎШИЛМАЛИ ОҒИР БЕТОНЛАРНИ ТАДҚИҚОТЛАШ 
Кулдашева А. Х – стажѐр (Харбин мухандислик университети, Хитой). 
 
In the article are bring results of experimental studies of using an wollastonite mineral as small 
and large fill for getting the heavy concretes. 
Маьлумки, ҳозирги кунда қурилиш инфраструктурасини барпо этишда (кўприклар, йўл 
қурилиши, сув иншоотлари, ер ости иншоотлари ва ҳ. к ) оғир бетонлар кенг кўламда 
қўлланилади. Бунда портландцемент бетон учун ноѐб ва асосий кампонентлардан бири 
ҳисобланади. 
Қурилиш саноати бетон ва темирбетон конструкциялардан барпо этилган бино ва 
иншоотларнинг сифати ва узоқ муддатга чидамлилигини таьминлаш учун катта миқдорда 
қўшимча харажатлар сарф қилади (таьмирлаш, қайта қуриш ва ҳ. к). Бу эса цемент ва бошқа 
материалларнинг ортиқча сарфланишига олиб келади. 
Бино ва иншоотлардан фойдаланиш тажрибаларидан маьлумки, одат–даги оғир бетон 
узоқ муддатга чидамли эмас. Ташқи муҳит таьсири, зарарли газлар ва турли хил технологик
омиллар бетоннинг мустахкамлигига салбий таьсир кўрсатади. Яьни, бетон танасига кирадиган 
намлик, музлаш, зарарли газлар унинг тузилишида микроѐриқлар ҳосил бўлишига олиб келади. 
Натижада бетон танасида занглаш, ички емирилиш ва ортиқча дефор–мациялар миқдори ортиб, 
унинг мустахкамлиги тез пасайиб кетади ва ҳ. к. 
Шу нуқтаи назардан бетоннинг мустахкамлик ва деформацион хоссаларини, 
ѐриқбардошлигини ортиқча цемент сарфламасдан таьминлаш шу кун қурилишининг долзарб 
муаммоларидан биридир. 


150 
Бетоннинг мустахкамлиги интегралли тавсифли бўлиб, у кўп омилларга боғлиқ 
(компонентларининг таркиби ва хоссаларига, тайѐрлаш ва қотириш шароитига, ишлатилишига 
ва ҳ. к). Қўйиладиган талабларга жавоб берадиган ва керакли хоссаларга эга бўлган бетон олиш 
учун унинг тузилиши шаклланишини ва мустахкамлигини мақсадли бошқариш талаб этилади. 
Чунки материалнинг ички тузилиши унинг хоссаларини тавсифлайди. Бетоннинг тузилиши ва 
хоссалари цемент тошининг сифати, сув-цемент нисбати, тўлдирувчиларнинг ва улар 
орасидаги контактли қатламларнинг тузилиши орқали аниқланади. Яьни, бетоннинг 
мустахкамлиги, чидамлилиги, шимувчанлиги ва бошқа хоссалари контактли қатламларнинг 
тузилишига боғлиқ бўлади. Контактли қатламларнинг шаклланиши бетон қоришмаси 
қуюқлашаѐтганда бошланади. Бунда нафақат цемент тоши хоссалари, балким тўлдирувчилар 
сиртида ҳам 50...60 мкм қалинликдаги қатламлар хосил бўлади. 
Ҳазирги пайтда боғловчиларнинг фаоллигини ошириш, сув-цемент нисбатини 
камайтириш, турли хил қўшилмалар (пластикловчилар) киртиш, шунингдек, илғор 
технологияларни қўллаш хисобига бетоннинг сиқилишда-ги мустахкамлигини сезиларли 
ошириш мумкин. Аммо бетоннинг эгилиш-даги чўзилиш мустахкамлиги, ѐриқбардошлиги, 
ҳажмий чўкиш деформация-ланиши каби тавсифлари тўлиқ ечилмай қолаѐтган муаммолардан 
бири бўлиб қолмоқда. Жумладан, бетоннинг сиқилиш ва чўзилиш мустахкамликлари орасидаги 
фарқ ҳеч бўлмаганда 20...25 % га камайтирилса, бинобарин металл сарфи ҳам сезиларли 
даражада камайтирилиши мумкин. 
Темирбетон конструкцияларга ўрнатиладиган арматура ҳисоб-конст-руктив талаблар 
доирасида ўрнатилади. Ваҳоланки улар конструкциянинг хақиқий ишлаш шароитида тўлиқ 
иштирок этмайди. Шу нуқтаи-назардан бетондан тайѐрланадиган конструкцияларнинг нафақат 
механик хоссаларини такомиллаштириш, балким уларга сарфланадиган металл арматуралардан 
самарали фойдаланиш ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. 
Бетон тузилишининг шаклланишини мақсадли бошқариш ва турли хил хоссаларга эга 
бўлган бетон олиш учун тузилишни модификацияловчилар ишлатилади. Бетоннинг тузилиш 
элементлари орасидаги боғланишларни яхшилаш ва цемент тошининг тўлдирувчилар билан 
боғланиш қисмларидаги тузилиш кучларини қабул қилиш учун дисперсли (толали) 
арматуралаш қўлланилади. Турли хилдаги толасимон материалларнинг бетон хоссаларига 
самарали таьсири дисперсли арматураловчи тола ва бетоннинг эластиклик модуллари 
нисбатига боғлиқ бўлади. Яьни, дисперсли арматура (фибра) модулининг бетон модулига 
нисбати бирдан катта бўлганда чўзилишга ва ѐриқбардошликка мустахкам бўлган бетон олиш 
имконияти мавжуд бўлади. 
Одатда цемент тоши ва тўлдирувчилар орасидаги контактли зона бетон тузилишининг 
кучсиз элементи ҳисобланади. Бетон таркибига киритилган дисперс тола цемент матрицаси 
учун худди аньанавий арматуралашдаги каби ҳаққоний арматура вазифасини ўтайди ва 
микроматрицанинг ташкил этувчиларини ўзаро бирлаштириб яхлит скелетни ҳосил қилади. 
Яьни, тузилишда ҳосил бўладиган чўзилиш зўриқишларини ўзига қабул қилади ва бетон 
матрицасининг ѐрилишига йўл қўймайди. Толасимон материаллар билан арматураланган 
мураккаб тузилишли композитлар ( масалан, цементли бетонлар) бундай камчиликлардан 
холидир. 
Бетон матрицасининг таркиби ва хоссаларидан тубдан фарқ қилувчи, тузилишнинг 
мустахкамлик ва бошқа хоссаларини ўзгартирувчи яьни, бетон ва цемент тоши матрицасини 
микроарматуралаш учун қўлланиладиган толасимон материаллардан бири волластонит 
минералидир [1]. 
Волластонитнинг тузилиши яьни, кристаллари нинасимон кўринишга эга бўлиб, ушбу 
толаларнинг узунлиги 50...200 мкм атрофидадир. Унинг анизотропик тавсифи, яьни узун 
толаларининг диаметрига нисбати 3:1 дан 20:1 га тенг( уни майдалаганда ҳам нинасимон 
тузилиши сақланиб қолади). Волластонит кристаллари тузилишининг нинасимон(жунсимон) 
кўринишга эгалиги унинг кенг миқѐсда қўлланилиш имконини белгилайди. Бундай тузилиш 
цемент тоши билан жуда яхши боғланади ва мустахкам каркасни ҳосил қилиб қолаверади. 
Шунингдек, волластонит толаларининг чўзилишга мустахкамлиги жуда юқоридир 
(пўлатникидан ортиқ), ҳажми деярли ўзгармайди, сувни кам шимади, ишқорли ва кислотали 
муҳитларга турғун, иссиқбардошлиги юқори. 
Маьлумки Республикамиз худудларида волластонит кон-захиралари катта миқдорда 
мавжуд ва улар сопол буюмлар, иссиқбардош ва кислота-бардош материаллар, асбестоцемент 
буюмлар, лок-бўѐқ материаллари ва бошка композитлар ишлаб чиқаришда самарали 
қўлланилмоқда. Аммо волластонит минералини цемент учун микроқўшилма, бетон учун эса 
дис-персли майда тўлдирувчи сифатида қўллаш ҳазирги кунда ўз ўрнини топган эмас. Шу 
нуқтаи-назардан волластонитни оғир бетон учун майда тўдирувчи сифатида қўллаш бўйича 
тадқиқотлар ўтказилди [2]. 


151 
Ўтказилган тадқиқотларда [2], қумнинг 30 % фракцияланган волласто-нит қуми 
(йириклик модули М
й
=1,5...2) билан алмаштирилди. Тажрибавий намуналар ( бетон куб ва 
призма) лабаратория шароитида 28...360 кун мобайнида синаб кўрилди. Ўтказилган тажриба 
натижалрига кўра одатдаги оғир бетон намуналарнинг 28 ва 360 кунлардаги мустахкамликлари 
мос ҳолда: кублик -18,5 ва 27,4 МПа; призмавий - 13,8 ва 16,6 МПа. Айни пайтда волластонит 
қўшилмали бетон намуналарнинг мустахкамликлари эса: кублик -23,5 ва 37,5 МПа; призмавий 
- 18,2 ва 23 МПа. Демак волластонитли бетон-ларнинг кублик ва призмавий мустахкамликлари 
бетоннинг 28 кунлик ва 360 кунликдаги ѐшида одатдаги бетонникидан 32...38 % ортиқ бўлиши 
кузатилди. 
Олинган тажриба натижаларидан ҳулоса қилиш мумкинки волластонит қумини майда 
тўлдирувчи сифатида ишлатиш (30 % гача) орқали мустах-камлиги сезиларли даражада юқори 
бўлган бетонлар олиш мумкин. Ёки бир ҳил мустахкамлик таьминланганда қурилиш учун 
қимматбаҳо бўлган материаллар (цемент, металл) сарфини тежаш ва иқтисодий жихатдан 
юқори самарадорликка эришиш мумкин. 
Адабиѐтлар. 
1. Нуруллаев З. Волластонит. Ўзбекистон ФАН нашриѐти. Тошкент, 1970. - 23 бет. 
2. Кулдашева А. Х. Прочность бетона с применением волластонита в качестве мелких 
заполнителей. ―Производство энерго и ресурсосбе-регающих строительных материалов и 
изделий‖ Сборник трудов 11-го научно – практического семинара с участием иност–ранних 
специалистов. Ташкент, ТАСИ, 2014. Том –1. Стр 186...189 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish