Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИЛҒОР



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИЛҒОР 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ 
С. Матьязов, И.С. Саттаров т.ф.н., доцентлар, М.Д.ў. Сапарбоев, Т.И. Саттаров талабалар, 
СамДАҚИ, Ўзбекистон Республикаси. 
Америкалик кўнгилли (волонтѐр) маърузачи 2016 йил апрель ойидан институтимизда 
―Зилзила ва унинг оқибатлари борасида‖ маъруза ўқий бошлаганида, талабаларга биринчи 
берган саволи – қутқарувчилар зарурми деб сўрагани? Талабалар эса бир овоздан - ҳа деб 
жавоб бердилар. Шунда кўнгилли маърузачи биз бинони рисоладигидек зилзилабардош қилиб 
лойиҳалаб қурсак қутқарувчига зарурият қолмайдику деб жавоб сўзи билан маърузасини давом 
эттирди. 
Ушбудан илҳомланиб, биз муаллифлар бинони зилзилабардош қилиб лойиҳалаш билан 
бир қаторда, уни янада энергия самарадор қилиб лойиҳалаш асл мақсадга хос бўлишини 
назарда тутиб, ушбу мақолани ѐзишга киришдик. Йиллар мабойнида йиғилиб қолган 
маълумотлар, кўп йиллик тажрибаларимиз, биноларни ташхис маълумотлари умумлаштирилди 
ва уларнинг илғор технологияларга асосланган холатлари очиб берилди. Самарқанд давлат 
архитектура - қурилиш институти профессор - ўқитувчилари, магистрлари ва талабалари билан 
ҳам олиб борилган илмий тадқиқот натижалар бу ерда ўз аксини топган.
Ҳозирги даврда турар жой, жамоат ва саноат биноларини қуриш, таъмирлаш ва 
реконструкция қилишда бинони энергия самарадорлигини ошириш актуал масалалардан бири 


103 
бўлиб келмоқда. Биноларда алюмин композит панелларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари 
инобатга олган холда алюмин композит панеллар бинонинг ташқи деворининг ташқи тарафига, 
ҳаво бўшлиғи қолдирилиб ўрнатилади. KNAUF гипсокартон қопламаларини бино ташқи 
девори ички юзаларига ўрнатилади (1-расм).
Натижада қуйидаги афзалликларга эришилади: 
 Бинонинг хизмат муддати ошади; 
 хоналарда микроиқлим ўрнатилади; 
 бино ѐғингарчиликлардан ҳимоя қилинади; 
 фасадни ювиш, тозалаш ишлари енгиллашади;
 товуш изоляцияси 60% га ошади, 
шовқин 25-30 Дб га камайади; 
 энергия тежамкорлик 30% га ошади; 
 ташқи ва ички пардоз ишлари 
маблағи тежалади;
 конденсат 
ҳосил 
бўлиш 
олди 
олинади; 
 меҳнат ҳаражатларини қисқартиради; 
 иш сифати ошади; 
 теплотехник 
хусусиятлар 
яхшиланади ва х.к; 
Биноларда икки тамонлама ташқи ва 
ички иссиқлик ҳимоясини қўллаш эвазига, 
хонада мўтадил ҳарорат ва намликни 
рисоладагидек сақлашга ва тинч фаровон 
ҳаѐт ва ортиқча ташвишларсиз яшаш ва 
фаолият кўрсатиш имкониятлари яратилади. 
Бино ташқи тўсиқ конструкциясини ҚМҚ [4] 
талабларига мувофиқлаштиришга имкон 
яратилади. 
Девор билан алюмин композит панел 
ва гипсокортон қопламаси орасидаги масофа теплотехник ҳисоб асосида 50, 75 ѐки 100мм 
қабул қилиниши мумкин. Оралиқ масофа 50 ѐки 75 мм бўлганда гипсокартон остига шиша 
толали пахта ѐки пенаполистрол билан тўлдирилиши мумкин. Юқорида келтирилган 
оралиқларда алюмин композит панел ва гипсокартон қопламасини деворга маҳкамлаш учун 
маҳсус ишлаб чиқилган металл қистиргичлар ва шруфтлар қўлланилади. Металл қистиргичлар 
орасидаги масофо бино эни ва баландлигига боғлиқ равишда 300, 400 ва 600мм қабул қилинади 
[3].
Қуриладиган ва фойдаланилиб келинаѐтган турар-жой, соғлиқни сақлаш, мактабгача 
таълим муассасалари, мактаб, лицей, коллеж ва интернат биноларини жорий ѐки капитал 
таъмирлашда биз таклиф қилаѐтган усулни қўлласак, барча юқорида келтирилган биноларни 
амалдаги ҚМҚ [4] талабларига мослашга, аҳоли коммунал сарф-харажатларининг 
қисқаришига, энергетик компаниялар учун ѐқилғи харажатларининг камайишига ва атроф-
муҳитга ажралиб чиқадиган зарарли моддалар миқдорининг чекланиши эришилади. 
 
Адабиѐтлар рўйҳати: 
1. Саттаров И.С., Турсунов Ш.А., Маҳмудов Қ.А. Таъмирланадиган биноларнинг энергия 
самаралорлигини оширишда алюмин композит панелларининг аҳамияти. ―Таълим, фан ва 
ишлаб чиыаришда интелектуал салоҳиятли ѐшларнинг ўрни‖ мавзуидаги ѐш олимлар, 
магистрант ва талабаларнинг анъанавий XII республика илмий-амалий конференцияси 
материаллари. II – қисм. (Самарқанд 2015 йил, 9-10 июн) бет. 
2. Саттаров И.С., Матьязов С.М., Сапарбоев М.Д., Саттаров Т.И. Биноларнинг энергия 
самарадорлигини оширишда KNAUF ГКҚ мақбуллиги. ―Биноларнинг энергия самарадорлигини 
ошириш ва қурилиш физикасининг долзарб муаммолари‖ мавзусидаги рес-публика илмий-техник 
анжумани материаллари. (Самарқанд 2015 йил, 14-15 май). 
3. Саттаров И.С., Матьязов С.М., талабалар Сапарбоев М.Д.ў., Саттаров Т.И. Таъмир 
лойиҳа ва самарали физик – техник асослар. Конференция номини ѐзиш керак. ―Биноларни 
лойиҳалашнинг функционал асослари‖ мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси 
материаллари тўплами. (Тошкент 2015 йил, 1-2 май). 
4. ҚМҚ 2.01.04-97* ―Қурилиш иссиқлиқ техникаси‖ Тошкент. 2011 йил. - 98
 
 
1-расм. Бино ташқи деворининг ташқи тарафдан 
алюмин композит панел ва ички тарафидан 
гипсокартон ўрнатилгандаги кўриниши.


104 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish