16
чидамлилиги ва узоқ муддатларга чидамлилигини оширишга хизмат қилади.
Қурилиш ҳажмларининг ортиши, биноларда самарали иссиқликдан муҳофазалашни
яратиш билан бир қаторда турар-жой ва жамоат биноларининг ҳавфсизлигига ҳам алоҳида
эътибор бериш лозим. Керамзит экологик соф, ѐнғинга хавфсиз ҳамда узоқ муддатларга
чидамлилиги билан турар-жойларнинг қулайлигига ва одамларнинг ҳавфсиз яшашини
таъминлайди.
Инсониятнинг асрлар оша тажрибаси лойдан ясалган материал ва буюмларнинг экологик
соф эканлигини кўрсатди. Дастлаб, лойдан ясалган кўза,
сопол идишлар, кейинчалик чинни
буюмлар, ғишт, санитар-техник сопол буюмлар - буларнинг барчасига инсониятнинг қадим -
қадимдан доимий содиқ йўлдоши бўлган лой ва тупроқ асос бўлмоқда.
Шуларнинг ичида тупроқни юқори температураларда куйдирилишидан ҳосил бўлган
керамзит ҳам юқори даражадаги экологик соф материал ҳисобланади. Бошқа каръерлар каби
керамзит хом ашѐси олинадиган каръерлар ҳам радиация ҳавфсизлигига текширилади ва кейин
ундан фойдаланишга рухсат берилади.
Керамзитнинг қўлланилиш соҳаси жуда кенг бўлиб, унинг зичлиги мустаҳкамлиги,
гранулометрик таркиби каби хоссаларини ўзаро мужассамлантириб,
ундан турли-туман
буюмлар тайѐрлаш имконини беради. Керамзитни тайѐрлаш жараѐни саноат корхоналарида
юқори даражада механизациялашган ва автоматизациялашган линияларда амалга оширилади.
Уни тайѐрлашда турли конструктив ечимларни танлаш, жумладан композиция таркибини,
боғловчи турини, ундан тайѐрланадиган буюмларнинг ўлчамлари ва шаклини ўзгартириш
мумкин.
Бундай кўп вариантлилик турар-жой биноларини лойиҳалашдаги
бир хилликдан воз
кечиш, қизиқарли, самарали вариантларни излаб топиш, янги табиий иқлим ва тарихий
анъаналарга мос келувчи меъморий ва конструктив ечимлар излаб топиш имконини беради
Хорижий мамлакатларда, жумладан АҚШ, Канада ва
барча Европа мамлакатларида
керамзитга ўхшаган материаллардан фойдаланиш йигирманчи асрнинг иккинчи ярмидан
бошлаб ривожлана бошлаган. Лекин АҚШ ва Канадада нисбатан ҳажмий оғирлиги юқори
бўлган тўлдирувчилар ишлаб чиқарилган. Фақат ўтган асрнинг 80-йилларига келиб, енгил
тўлдирувчилар ишлаб чиқарила бошланди.
АҚШда керамзитга ўхшаган енгил
тўлдирувчилардан юқори мустаҳкамликдаги олдиндан зўриқтирилган
темир бетон
конструкциялар тайѐрланиб кенг миқѐсда қўлланила бошланди.
Керамзитнинг иқтисодий самарадорлиги тўғрисида АҚШда кўпгина илмий мақолалар
чоп этилган. Жумладан, Лос-Анджелесдаги меҳмонхона қурилишида 38000 м
3
керамзитбетон
ишлатилган бўлиб, иқтисодий тежамкорлик 15 %ни, режадаги ўлчамлари 30х60м бўлган 12
қаватли бино қурилишида 13 %ни ташкил қилади. Керамзитбетондан фойдаланиб қурилган
иншотлар ичида Нью-Йорк халқаро аэропортидаги ўлчамлари 90х60м бўлган 4 секцияли
хонанинг томѐпма конструкцияларида керамзиттемирбетондан фойдаланилган. Айниқса,
Иллиной
университетининг
мажлислар
залини
тиклашда
гумбаз
шаклидаги
керамзиттемирбетон ѐпмадан фойдаланилганлиги бинонинг оғирлигини 6800 тонна
камайтирилишига ѐрдам берган.
Енгил бетондан тайѐрланган олдиндан зўриқтирилган конструкциялар кўп қаватли
биноларни тиклашда кенг қўлланилмоқда. Жумладан: АҚШнинг Хьюстон шаҳрида баландлиги
220 м.ли бино, Австралиянинг Сидней шаҳрида 180 м.ли, Лондонда 142 м.ли, Германияда 25
қаватли бино қуришда қўлланилган. Кўприксозликни таҳлил қиладиган бўлсак,
Японияда
оралиғи 70м бўлган 1000дан ортиқ кўприк, АҚШда оралиғи 105м.гача, Голландияда 112м. гача
бўлган кўприклар қурилган.
Республикамизда керамзитбетонни қўллашдаги узоқ йиллик тажриба унинг узоқ
муддатларга чидамлилигини, тежамлилигини ҳамда экологик ҳавфсизлигини тасдиқлади.
1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан монолит
уйсозликни ривожлантириш тўғрисида муҳим қарор қабул қилинди.
Монолит
уйсозликда
керамзитбетондан
фойдаланиш
енгил
бетонлардан
фойдаланишнинг янги истиқболларини очиб беради. Чунки, қуруқ иссиқ иқлим шароитининг
керамзитбетонга салбий таъсири оғир бетонникига нисбатан камроқ бўлади. Бундан ташқари
юқори мустаҳкамликдаги керамзитларни ишлаб чиқарилиши муҳим вазифалардан биридир.
Шу туфайли Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам керамзитбетонни фақат
иссиқликдан муҳофазаловчи материал сифатидагина эмас, балки бино ва иншоотларнинг юк
кўтарувчи қисмларида ҳам, олдиндан зўриқтирилган темир бетон конструкцияларда ҳам
қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: