Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси


СОЧИЛУВЧАН МАТЕРИАЛЛАРНИ ДОЗАЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

СОЧИЛУВЧАН МАТЕРИАЛЛАРНИ ДОЗАЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ 
АВТОМАТЛАШТИРИШ 
У.С. Сирожиддинов, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти 
 
In this article is considered the question of automation of the line of weight dispensing. The 
system is intended for automatic dispensing with high accuracy and packing of bulks in bags. 
Automation of this process allows to reduce time spent for control and of the production management 
process which leads to increase in volumes of release, decrease in prime cost and improvement of the 
production quality. 
Қурилиш материаллари ишлаб чикаришда фойдаланиладиган компонентлар - шағал, 
цемент ва бошка инерт материаллар, шунингдек сув технологик нормаларга мос равишда 
дозаланиши керак. Материалларни дозалаш ва тортиш қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 
технологик жараѐнларининг муҳим қисми ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, материалларнинг 
тежалиши, ускуналарнинг белгиланган унумдорлигини таъминлаш ва пировард натижада 
кутилаѐтган иқтисодий самарага эришиш дозалаш операцияларининг тўғри ташкил этилишига 
бевосита боғлиқ. Ўтказилган таҳлиллар ва ҳисоблар орқали материалларни дозалашда кенг 
функционал 
имкониятларга 
эга 
бўлган 
мослашувчан 
бошқариш 
тизимларида
микропроцессорли контроллерларни қўллаш яхши самара бериши аниқланди.
Сочилувчан қурилиш материалларини дозалаш жараѐнларини автоматик бошқариш 
технологик қурилмаси материалларни юқори аниқликда автоматик ўлчаш, дозалаш ва қопларга 
жойлашга мўлжалланган.
Автоматик дозалаш жараѐни қуйидаги тартибда амалга оширилади: материал оғирлигини
ўлчаш CАS WBK50T русумидаги учта тензометрик датчиклар ѐрдамида бажарилади. 
Дозаловчи тўсиқ (заслонка) материалнинг керакли массаси йиғилгунча берк ҳолатда туради. 
Шу билан бирга, заслонка (тўсиқ) ѐрдамида материал массасининг аниқлиги ростлаб турилади. 
Тўсиқ ҳолатини назорат қилиб турадиган иккита датчикнинг биринчиси тўсиқ тўлиқ берк 
бўлганда, иккинчиси ўртага борганда чиқиш сигналини ҳосил қилади.
Тайѐр маҳсулот узатиладиган нов ѐки бункер оғзига қоп (полимер халта) ўрнатилгандан 
кейин оператор буйруғи бўйича дастлаб қоп ичига ҳаво юборилиб, материални жойлаштириш 
учун шароит яратилади. Қопга материал келиб тушиши баробарида вақт релеси ѐрдамида ҳосил 


195 
қилинган кичик кечикиш билан аспирация тизими ишга тушиб, чанг ҳавони сўриб ташлайди. 
Материал жойланган қоп транспортер ѐрдамида ташиб кетилади. Қоп жойидан сижиши билан, 
ўрнатилган HOA0901 типидаги оптик датчик ишга тушиб, жой бўшаганлиги тўғрисида чиқиш 
сигналини юборади ва жараѐн такрорланади.
Автоматлаштиришнинг асосий техник воситалари ѐпиқ бинодаги махсус шчитларга 
жойлаштирилади. Бошқариш тизими PLC K120 дастурланадиган мантиқий контроллер, 
МВ110-224.1ТД тензодатчиклар сигналларини киритиш модули, NI631C сенсорли панель, ET-
7200 маълумотлар йиғиш модули, Modbus SMI2 ѐруғлик диод индикаторидан ташкил топган. 
Булар ичида асосий бошқарувчи вазифани бир нечта дискрет кириш/чиқиш каналлари ва алоқа 
интерфейслари билан жиҳозланган PLC K120 типидаги дастурланадиган мантиқий контроллер 
бажаради. PLC K120 га ўрнатилган бошқарув дастури барча технологик циклларни, яъни 
бункерни юклаш, қопга ҳаво юбориб шишириш ва қопни материал билан тўлдириш, тайѐр 
маҳулотни ташиш операцияларини тўлиқ бошқариш имкониятини беради.
ПЛК га киритилган алгоритмлардан бири бўш бункер оғирлигини муттасил назорат 
қилиб туриш орқали дозалашнинг юқори аниқлигини таъмин-лайди. Автоматик тизимда 
дозалаш аниқлигига салбий таъсир этадиган агдезия (материалнинг бункер деворларига 
ѐпишиб қолиши), узатувчи транспортер, вентиля-торларнинг вибрацияси каби омилларни 
бартараф этилиши ҳисобга олинган.
Тизимни масофадан туриб ҳам бошқариш мумкин. Бунинг учун тугмачалар ва ѐруғлик 
индикаторлари Modbus SMI2 билан 
жиҳозланган ва оператор ѐнида олиб 
юриши қулай бўлган бошқариш 
пультидан фойдаланилади. Пульт 
индикаторида текст ѐки рақамли 
форматда иш режими, бажарилаѐтган 
операция, 
бункердаги 
материал 
массаси, тизим ҳолати олинган тезкор 
ахборотлар акс эттирилади. 
Автоматик бошқариш тизими 
учта иш режими эга: 
 Автоматик режим; 
 Қўлда бошқариш режими 
(технологик жараѐннинг алоҳида 
операцияларини бажариш учун); 
 Созлаш режими (ускуналарни 
созлаш-ўрнатиш ва ростлаш ишлари 
учун). 
Тизим 
асосан 
автоматик 
режимда ишласада қўлда бошқариш 
режимига 
ҳам 
эҳтиѐж 
мавжуд.
Айрим ҳолларда бир хил зичлик ва 
гранулометрик 
таркибдаги 
материалдан 
бошқа 
турдаги 
материални 
жойлашга 
ўтилганда 
қопларнинг керакли даражада тўлмай 
қолган ҳолат юзага келиши мумкин. 
Шунинг учун алоҳида ҳолларда 
қопларга юкланаѐтган материалнинг 
массаси кўрсатилган меъѐрларгача 
тўлдириш 
қўлда 
бажарилади. 
Қурилманинг ўзини-ўзи диагностика 
қилиш 
тизими 
турли 
штатсиз 
режимларни 
аниқлаш 
имконини 
беради. Авария ҳолатларида товушли 
ва ѐруғлик сигнализацияси ишга 
тушади. Бирор технологик параметр 
чегаравий қийматдан ошиб кетганлик 
ҳолатлари пайдо бўлганда барча 
электр 
юритмалар 
тармоқдан 
ажратилади ва заслонкалар ―берк‖ 


196 
ҳолатга ўтказилади. Сочилувчан материалларни вазн бўйича дозалашни автоматлаш-тиришда 
ѐруғлик диод иникатори ва электрон панелнинг қўлланилганлиги жараѐнни сифат 
кўрсаткичларини назорат қилишда катта қулайлик туғдиради. Бунинг учун содда ва тушунарли 
виртуал панел ўрнатилган бўлиб, унинг ѐрдамида тизимни керакли массага осон ростлаш ва 
қурилма параметрларини ўзгартириш ҳисобига дозалаш аниқлигини белгилаб бериш, бутун 
тизим ишини қулай тарзда кузатиш имконияти яратилади. Ундан ташқари панелда ва оператор 
қўлидаги пультда бошқариш командаларининг номи (тугмачалар) бир хилда кўрсатилганлиги 
бошқаришни янада осонлаштиради. Ўзини-ўзи диагностикалаш тизими узлуксиз ишлаб туради 
ва ўн иккита авриявий ҳолатни аниқлай олади. Қурилмалар ишида номослик пайдо бўлганда ва 
бошқа критик ҳолатларда тизим уларни электрон панелнинг доимий хотира қурилмаси (ДХҚ)га 
ўтказиб, экраннинг ―авариявий ҳолатлар‖ бўлинмасида акс эттиради. Жараѐннинг кечиши 
тўғрисидаги маълумотлар эса оператив хотира қурилмасига ўтказилиб, экраннинг ―статистик 
ҳисоботлар‖ бўлинмасида кўринади. Сўровга асосан бу ахборотлар компьютерга узатилиб, 
қурилма иши бўйича таҳлиллар ўказиш учун дастурнинг маълумотлар базасига юкланади. 
Сочилувчан материалларни вазн бўйича дозалаш қурилмасини автоматлаштириш бўйича 
ишлаб чиқилган тизим оператор иш ўрнини такомиллаштириш, ахборотлаштирилганлик 
даражасини ошириш, бошқариш тизимининг мослашувчанлигини таъминлаш, дозалаш 
жараѐнида хатоликларни олдини олиш ва материалларни қопларга юклашда ҳиоблаш 
ишларини автоматлаштириш имкониятини беради.

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish