УЧИНЧИ БОБ
Бир ҳафта ўтди. Кейин яна бир ҳафта... Та-
риқдан дом-дарак йўқ эди. Лайло вақтни қисқар-
тириш учун эшик кўзидаги докани ямаб қўйди,
отасининг китобларига ўтириб қолган чангларни
артиб, уларни алифбо тартибида жойлаштириб
чиқди. Дугоналари билан Товуқкўчани айланиш-
га чиқди. Аммо, дунёда кутишдан азобли иш
йўқлигини у шундагина билди.
Лайлони ваҳимали ўйлар қуршай бошлади. Бал-
ки энди у умуман қайтмас? Балки улар Ғазнига ба-
тамом кўчиб кетишгандир? Унда Тариқ нега у би-
80
Холид Хусайний
,
лан хайрлашмади? Яна минага учраган бўлса-чи?
У биринчи бор, 1981 йилда минага дуч келганида
беш ёшли бола бўлган. Ўшанда ҳам улар Ғазни-
га кетишган экан. Яхшиям портлаш натижасида
унинг битта оёғи узилиб қолган. Ахир буткул пар-
чаланиб кетиши ҳам мумкин эди.
Бу мудҳиш фикр Лайлонинг бошини ғувилла-
тиб юборди.
Бир куни кечаси кўчада қандайдир учқун чақ-
нади. Лайло ўзида йўқ қувониб кетди. Каравот
остидан бекитиб қўйган фонарчани олди. Жин
урсин, батарейкаси ўтириб қопти. Майли, энг
муҳими, у қайтибди-ку! Ҳа, Лайлонинг қувончи
чегара билмасди.
Ташқаридаги фонар ёғдуси эса, зулмат кўкси-
ни тилиб, тинимсиз ёниб ўчарди.
Эртаси эрталаб Лайло Тариқнинг ёнига югур-
ди. Бу пайтда кўчада Хадим ва унинг ўртоқла-
ри негадир қўлларидаги таёқни лойга санчганча,
ҳиринглаб туришарди. Лайло бошини хам қилиб,
уларнинг ёнидан хўмрайганча ўтиб кетди.
– Нима қип қўйдинг? – дея ҳовлиқди у эшик очган
Тариққа кўзи тушиши билан. У Тариқнинг дадаси
сартарош эканини унутганди. Тариқ тап-тақир қи-
либ қиртишланган бошини сийпалаб, илжайди:
– Ёқдими?
– Худди янги хизматга борган аскарга ўхшаб
қолибсан.
– Ма, ушлаб кўр, – бошини эгди Тариқ.
Боши шунақа текис, думалоқки, бошқа бола-
ларникига умуман ўхшамайди. Тариқнинг бўйни
ва пешонасини офтоб урибди.
– Бунча узоқ қоп кетдинг? – чўччайди Лайло.
– Амаким касал бўп қопти. Кир уйга!
Бола қизчани меҳмонхонага олиб кирди. Лай-
ло бу уйдаги ҳар бир майда жиҳознинг кўрини-
81
Минг куёш шуъласи
,
ши ва жойлашган ўрнини ёд биларди. Девордаги
эски гиламдан тортиб, йиғма каравот устидаги
ёпинчиққача, эски журналлардан то аккордеон
ғилофигача – ҳамма-ҳаммаси унинг кўз ўнгида
муҳрланиб қолган.
– Ким келди? – сўради Тариқнинг онаси ошхо-
надан туриб.
– Лайло, – деди бола уни стулга таклиф қилар-
кан. Меҳмонхонанинг деразалари ҳовлига қараб
очиларди. Дераза олдида Тариқнинг онаси ёпиб
қўйган тузлама ва мурабболар териб қўйилганди.
– Ие, келинимиз кеп қопти-ку! – деди хонага
кириб келган оқсоч, қотма дурадгор – Тариқнинг
отаси ва қулочини кенг ёйди.
У қизчанинг пешонасидан ўпаётганида Лайло-
нинг димоғига нам ёғоч ва пайраҳанинг ёқимли
ҳиди урилди.
– Қизимни кўпам уялтираверманг, кейин биз-
никига кирмай қўяди, – деди шарбат тўла идиш,
сузгич ва тўртта финжон терилган патнисни
столга қўяркан. Стол устида қизил тусдаги ой ва
юлдузлар тасвири туширилган дастурхон ёзиғ-
лиқ турарди. Деворда Тариқнинг болаликдаги
сурати осиғлиқ турар, унда болакайнинг ҳар ик-
кала оёғи бус-бутун эди.
Тариқнинг ота-онаси жудаям меҳрибон, сами-
мий кишилар эди. Тариқ туғилганда онаси эллик
ёшга яқинлашиб қолган экан. Ҳозир уларнинг ҳар
иккиси чол-кампирга ўхшаб қолганди.
– Отанг яхши юрибдими? – сўради Тариқнинг
онаси. Аёлнинг бошидаги эски парик бир тараф-
га қийшайиб тургани учунми, тагидан унинг оп-
поқ сочлари кўриниб турарди.
– Яхши, раҳмат, – деди Лайло. – Аввалгидек
нон заводда ишлайдилар.
– Ойинг-чи?
Do'stlaringiz bilan baham: |