ЎН УЧИНЧИ БОБ
Доктордан қайтишаётганда Мар ям ўзини бир
бошқача ҳис этди. Қаёққа қарамасин, ҳамма нарса
кўзига бошқача, ёрқин рангларда намоён бўларди.
Ҳатто кўримсиз бетон қутилар, темир-терсакдан
тикланган дўкончалар, лойқа сувга тўла зовурлар
ҳам камалак рангида товланарди. Рашид суянчиқ
орқасини бармоқлари билан чертиб, аллақандай
қўшиқни хиргойи қиларди. Автобус силкинган
пайтда беихтиёр хотинининг қорнини оҳиста
ушлаб олди.
– Сенга Залмай ёқадими? – сўради у. – Пуштун-
ча исм.
– Қиз туғилса-чи?
– Ўғил бўлади. Мен аниқ биламан.
Йўловчиларнинг нигоҳи бараварига ойнадан
ташқарига йўналди.
Ташқарида биринчи қор – паға-паға лайлак
қор ёға бошлаган, ҳамманинг юзида ҳайрат ва
қувонч порларди.
«Қор парчалари осмондан тушаётганда нақа-
дар пок, тоза ва буғубор бўлади. Ерга тушгач эса,
оёқости бўлиб, лойга, балчиққа беланади ва ўз
тароватини йўқотади», – ўйлади Мар ям бир те-
кисда, ўйноқлаб ерга қўнаётган қор зарраларига
аянчли тикилиб.
– Қиз туғилса, ўзингга мос исмни қўйиб олаве-
расан, – тўнғиллади Рашид. – Лекин аниқ била-
ман, ўғил бўлади.
Эртаси куни Мар ям арранинг ғириллаши,
болғанинг тарақлашидан уйғониб кетди. Бошига
рўмолини ёпиниб, ташқарилади. Қор ҳали тин-
маганди. Ҳаводан ёнган кўмир ҳиди анқирди.
Бутун Кобул қорнинг оқ кўрпасига бурканганди.
Рашид бостирма остида лабида мих қистирган-
ча, тахталарни бир-бирига бириктирарди.
59
Минг куёш шуъласи
,
– Сенга ажойиб совға тайёрламоқчи эдим. Бо-
лакайга каравотча ясаяпман. Ҳали қарама. Бит-
са кўрасан!
Эри бунча шошилмаса? Ҳали ўғил бўлади-
ми, қизми? Кеча Рашид енглари сариқ ва қизил
каштали камзулча олиб келганди. Ўғил боланики.
Бу яхшимас-да!
– Манави зиналардан хавотирдаман, – деди
Рашид ердан узун ёғоч тилигини оларкан. – Кат-
та бўлса, чиқаётиб йиқилмасмикин, деб қўрқа-
ман. Кейин печкага ҳам эҳтиёт бўлиш керак.
Айтганча. Пичоқ, санчқиларни қўл етмайдиган
жойга қўй, тушундингми? Ўғил бола ғирт шумта-
ка бўлади, ушлолмайсан.
Эртаси куни Рашид уйига дўстларини меҳ-
монга чақирди. Меҳмонхонада астойдил дастур-
хон тузаб бўлгач, хонасига кўтарилди. Каравотга
ётганча ўйга чўмди. Қандай яхши! Энди унинг
ҳам уйи, оиласи бор! Яқинда фарзанди ҳам туғи-
лади. Мар ям кулимсираб, силлиқ, юмшоқ қорни-
ни сийпалади. Ҳали доктор нима деди? Бор-йўғи
тирноқдеккина, дедими? Беихтиёр баданида
ёқимли титроқ уйғониб, кўзларини юмди...
Хотинини ҳаммомга юбориш фикри биринчи
бўлиб Рашиднинг миясига келди. Мар ям илга-
ри ҳаммомга тушмаганди. Рашиднинг айтиши-
ча, иссиқ, буғ билан тўла ҳаммомдан ташқарига,
очиқ ҳавога чиққанда одамнинг танаси шунақа
роҳатланармишки...
Ҳаммомда қалин буғ пардаси ичида яланғоч
хотин-қизларнинг гавдаси элас-элас кўзга ташла-
нарди. Қизлар қийқириши, хотинлар шанғилла-
ши, сувнинг қизиган деворларга урилиб жазил-
лаши бир-бирига қўшилиб, ғалати шовқинни ҳо-
сил қиларди. Мар ям бир бурчакка ўтириб, тово-
нини жилвиртошга ишқаб тозалай бошлади. Бир
60
Холид Хусайний
,
ҳисобда буғнинг қалинлиги яхши, бегона кўздан
пана қиларкан.
Шу чоқ оёқлари орасида қон халқобини кўриб,
додлаб юборди. Аёллар шу ёққа ёпирилди. Туман
орасидан аёлларнинг хилма-хил юзи кўринди.
Кечқурун Фариба эрига Рашиднинг хотини
қон ичида туриб, қандай қўрққанини, ҳаммага
ёрдам сўраб, мўлтираганини айтиб берди:
– Бечоранинг тишлари шунақа тақиллайди-
ки, раҳмингиз келади. Нуқул менга ялинчоқлик
билан «Фариба опа, ўзи шунақа бўлади-а? Бу
қўрқинчлимас-а?» деб сўрагани-чи?..
Яна Рашид билан автобусда қайтишмоқда. Яна
қор. Ҳамма ёқ худди кафанга ўралгандек. Уйлар
ҳам, одамлар ҳам, кўчалар ҳам алланечук нохуш
кўринади кўзга. Мар ям қўрқа-писа эрига қара-
ди. Унинг кўзлари юмуқ. Лаблари ниманидир пи-
чирлайди. Оёқлари музлаб кетяпти, жемпери ҳам
жиққа ивиган. Тезроқ уйга ета қолишса эди.
Рашид каравотда ғужанак бўлиб ётган аёли-
нинг устини адёл билан ўради. Ҳаракатлари кес-
кин, қарашлари совуқ.
– Гапини қара, – ўзича минғирлади Рашид. –
«Худони иродаси» эмиш. Сен дўхтирмисан ёки
муллами?
– Дам олсангиз бўлармиди?
Мар ям адёл қатидан бошини чиқарди.
– «Худонинг иродаси» – докторга тақлидан хи-
риллади Рашид ва сигарет тутатганча хонасига
чиқиб кетди.
Эри кетгач, Мар ям дераза оша ерга эркаланиб
қўнаётган учқунларга тикилди. Қачондир онаси
айтганди: «Ҳар бир қор учқуни бир аёлнинг қал-
бидан учган нола. Бу оҳлар булутга айланиб са-
мога кўтарилади, кейин эса, қорга айланиб ерга
инади. Ҳа, қизим, биз аёллар фақат ғам-андуҳ
учун яратилганмиз!»
Do'stlaringiz bilan baham: |