Минерал боғловчилар асосида сунъий тош материаллари



Download 0,76 Mb.
bet3/5
Sana09.02.2023
Hajmi0,76 Mb.
#909437
1   2   3   4   5
Bog'liq
Gips betonli devorbop materiallar DAVOMI

Пардадевор учун панеллар. Бундай панеллар юқори маркали гипсбетондан катта ўлчамларда тайёрланади. Катта ўлчамли панеллар хона узунлигида, қават баландлигида, эни эса 80-120мм ҳолда тайёрланади; хусусий холларда хонанинг бир қисми учун тайёрланиши мумкин. Гипсбетон панелларни тайёрлаш жараёнида эшик кесакилари ва бошқа қисмлар қўйиб юборилади. Санитария хоналари учун 2510х1700 мм ўлчамдаги гипсбетон панеллар ишлаб чиқарилади. Гипсбетон панелларнинг ўртача зичлиги 1400-1500 кгм3.
  • Гипсбетон панеллар массаси катта бўлиб, иссиқлик билан қайта ишлаш қийинчиликлар туғдиради. Гипсбетон панелларнинг массасини камайтириш мақсадида таркибига толасимон енгил тўлдиргичлар киритилади. Гипс толали панеллар олишда толасимон тўлдиргич сифатида майдаланган қоғоз макулатураси, қамиш, каноп ва ғўзапоя, буғдой ва гуруч пояси (пўчоғи), текстил саноати чиқиндилари ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Бундай панеллар 3000х1200 мм ва 2500х600 мм ўлчамларда, қалинлиги эса 50 мм қилиб ишлаб чиқарилади. Уларнинг ўртача зичлиги 800-1100 кгм3, сиқилишга мустаҳкамлиги 3,5 МПа.
    • Гипсбетон панеллар одатда прокат усулида ишлаб чиқарилади. Прокат усулида буюм доимо ҳаракатланаётган лента орасига қуйилади, сўнгра қуритиш камерасига юборилади (9.5-расм).
    • Гипсбетон плита ва панеллар олишда, бинолар ички пардадеворларини қуришда ишлатилади. Улар оловбардош бўлгани учун металл ва ёғоч конструкцияларни ҳимоялашда ишлатилади. Гипсбетон плита ва панеллар санитария хоналари қурилишида ишлатилса, сув ўтказмайдиган бўёқлар ва плиткалар билан қопланиши керак.
    • 9.5-расм. Прокат усулида гипсбетон панеллар ишлаб чиқариш технологик схемаси
    • 1-прокат агрегати; 2-қоришма қоргич; 3, 4,5-гипс, қум, қипиқ бункерлари; 6-дозатор-таъминлагич; 7-етказувчи ролганг; 8-кантовател (сурувчи зих).
    • Қурилиш майдонларига панеллар махсус треллер-прицепли автомашиналарда ташилади, монтаж қилингунча кассеталарда ёғин-сочиндан ҳимояланган ҳолда сақланади.
    • Пол асослари учун ишлатиладиган панеллар боғловчиси таркибида гипсдан ташқари цемент ва пуццолан қўшимчалар бўлади. Гипсцементпуццоланли панеллар хона девори ўлчамларида, 50-60 мм қалинликда ишлаб чиқарилади. Панел мустаҳкамлигини ошириш мақсадида ёғоч каркас билан арматураланади. Панеллар хонанинг бир қисмини қоплайдиган ўлчамларда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Уларнинг ўртача зичлиги 1300 кгм3 гача, сиқилишдаги мустаҳкамлиги камида 7 МПа бўлиши керак.
    • Гипсцементпуццолан боғловчи асосида тайёрланган плита ва панеллар санитария-техника кабиналари, вентиляция коммуникациялари, ҳамда бир қаватли турар жой бинолари ташқи деворлари қурилишида ишлатилади.
    •  
    • Гипс боғловчиси асосидаги қуруқ сувоқ икки томони картондан иборат ўртасига юпқа гипс қуйилган лист бўлиб, яхлит ҳолда юқори мустаҳкамликка эга бўлади. Гипскартон листда эгилишдаги юқори мустаҳкамликни икки томондаги картон таъминлайди. Ўрта қисмига қуйиладиган гипс қоришмаси қўшимчасиз ва минерал ёки органик моддалар қўшилган бўлади. Гипс таркибига толасимон органик қўшимчалар киритилиши эгилишдаги мустаҳкамлигини янада ошириши мумкин. Гипскартон листлар узунлиги 250, 270, 290 ва 330 см, эни 120 ва 130 см, қалинлиги 10-12мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Улар юқори зичликка, иссиқлик ва товуш изоляцияси хусусиятга эга бўлади, осон кесилади, арраланади, мих қоқилади. Оддий гипскартон листлар ҳаво намлиги 60% гача бўлган хоналар деворларини, шипларни қоплашда ишлатилади. Намга чидамли махсус картон асосида тайёрланган листлар намлиги юқори бўлган хоналар ва санитария-техника хоналари деворларини қоплашда ишлатилиши мумкин. Гипскартон листлар турли мақсадлар учун ўнг юзаси гулқоғозлар, поливинилхлорид пардалар билан ёғоч ёки мармар текстурасида безатилган ҳолда ишлаб чиқарилади.
    • Қуруқ сувоқ листларни ишлатиш қурилиш объектларида безак ишларни тезлатади ва бундай ишларни барча мавсумларда олиб бориш имконини яратади. Листлар оловбардош бўлгани учун ёнадиган буюм ва конструкцияларни ҳимоялашда ишлатилиши мумкин.
    • Гипскартон листлар ишлаб чиқариш технологияси мураккаб бўлгани учун ва картон таннархи юқори бўлгани сабабли гипсли листларни органик толасимон қўшимчалар қўшиб тайёрлаш йўлга қўйилган.
    • Уларни тайёрлашда органик толасимон материаллар сифатида майдаланган ёғоч, қоғоз макулатураси, каноп ва бошқа ўсимлик толалари масса бўйича 10% гача қўшилади. Бу хилдаги листларни тайёрлаш технологияси нисбатан соддароқ, таннархи эса арзон бўлади.
    • Гипскартон ва картонсиз листлар ёғоч каркасли асосга михланади, бошқа асосларга гипс-елим, кўпикгипс ва турли синтетик мастикалар ёрдамида махкамланади. Листларнинг қирра томонларида нуқсонлар бўлмаслиги керак. Уларнинг чоклари марли елимланиб шпаклевкаланиши ёки ёғоч, пластмасса бурчакли рейкалар билан беркитилиши мумкин.
    • Кейинги йилларда бино ва иншоотларни қайта қуриш ва таъмирлашда гипскартон листларни (ГКЛ) ишлатиш кенгаймоқда. Зарурат бўлганда, мавсум талаб этадиган хўл сувоқ қоришмалари ўрнига ГКЛ ларни ишлатиш таъмирлаш технологияси ва тезлигини буткул ўзгартирди.
    • ГКЛ лар биринчи марта 1935/36 йй. Москва шаҳри қурилишида ишлатилиб, 1950 йй. да давом эттирилган. Ҳозирги кунда МДХ да Германиянинг “Кнауф” фирмаси ГКЛ қурилиш тизимида кенг тарқалгандир. Кнауф ГКЛ ишлатишга қулай ва экологик тоза бўлиб, таъмирлаш тадбирларида мавсум танламайди ва осон монтаж қилинади.
    • Кнауф ГКЛ умумий схематик кўриниши 9.6-расмда ва турлари мос равишда 9.1- ва 9.2- жадвалда берилди.
    • 9.1-жадвал. Гипскартон листи турлари

    Download 0,76 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish