Оқ портландцемент
Оқ портландцемент таркибида темир ва марганец оксидлар деярли бўлмаган оқ гил ва соф оҳактошларни куйдириш билан олинади. Цемент массасига нисбатан кўпи билан 10% миқдорда оқ минерал қўшилма қўшишга рухсат этилади.
Оқ портландцемент М 400 ва М 500 маркаларда ишлаб чиқарилади. Сақлаш пайтида уни ифлосланишдан асраш зарур.
Қимматли декоратив материал бўлиб, саноат ва граждан қурилишида биноларнинг ичини ва сиртини пардозлаш учун ишлатилади. Сувоқ қоришмалари тайёрлашда оқ ёки керакли рангдаги қумдан фойдаланиш даркор.
Ўзбекистонда Ангрендаги қурилиш материаллари комбинатида ишлаб чиқарилади.
Рангли портландцементлар
Рангли портландцементлар оқ клинкерни 20-25% минерал буёвчи моддалар билан бирга туйиш йўли билан тайёрланади. Буёвчи моддалар ёруғлик ва ишқорлар таҳсирига чидамли бўлиши керак.
Ўзбекистонда Оҳангарон қурилиш материаллари комбинатида ишлаб чиқарилади.
Пуццоланли портландцемент
Пуццоланли портландцемент клинкери ва нормалайдиган миқдордаги қўшилмаларни биргаликда туйиш йўли билан ёки уларнинг ҳар бирини алохида-алохида туйиб, кейин аралаштириш йўли билан тайёрланади.
Қўшилманинг активлиги қанча юқори бўлса, у шунчалик кам миқдорда қушилади.
Туйилган ҳолатда кальций оксид гидрати билан ўзаро реакцияга киришиб эримайдиган бирикмалар ҳосил қила оладиган табиий ёки суъний қўшилмалар актив минерал қўшилмалар деб аталади.
Пуццоланли цементларда актив минерал қўшилмалар миқдори 20-30% атрофида бўлиши керак.
Пуццоланли портландцементлар оддий портландцементларга нисбатан секинрок қотади. 300,400 маркаларда ишлаб чиқарилади. Пуццоланли портландцемент сувни кўп шимади, шунинг учун у қотаётган пайтда, айниқса, бошланғич даврда қоришмани тез-тез намлаб туриш керак бўлади. Шу сабабли гидротехник иншоотлар қуришда кўпрок ишлатилади.
Шлакопортландцемент
Гидравлик боғловчи бўлиб, клинкер, гипс гранулланган домна шлагини биргаликда майдалаш йўли билан олинади. Шлак масса бўйича 21-60% миқдорда қўшилади. 300,400,500 маркаларда чиқарилади.
Намлик катта жойларда ва ер ости иншоотларида ишлатилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди.
Адабиётлар руйхати:
1. В.К. Синяков, А.Ю.Николский, Н.Н.Фролов. Строителне материал и работ. Москва, Стройиздат, 1986.
2. Э.Қосимов, Т.Отакузиев. Минерал ботловчилар ва улардан тайёрланадиган буюмлар. Тошкент, Укитувчи, 1984.
3. Л.Н.Попов. Қурилиш материаллари ва деталлари. Тошкент, Ўқитувчи, 1991.
4. Г.Ступаков, Л.Кондратева. Бетончилар учун қўлланма. Тошкент, Мехнат. - 1988.
Do'stlaringiz bilan baham: |