Май ойи санаси
|
Ходимлар сони (киши)
|
24
|
70
|
25 (дам олиш куни)
|
70
|
26 (дам олиш куни)
|
70
|
27
|
76
|
28
|
75
|
29
|
80
|
30
|
80
|
31
|
84
|
Ходимларнинг
ўртача ойлик сони
|
(70 + 70 + 70 + 76 + 75 + 80 + 80 + 84) : 31 = 19,5
|
Йилнинг кейинги ойлари учун меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони худди шу тарзда аниқланади.
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/hodimlarning_urtacha_yillik_soni_qanday_aniqlanadi
3-топшириқ. Асосий фондларнинг баланслари. Асосий фондларнинг ҳолати, ҳаракати ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари.
АСОСИЙ ФОНДЛАР, корхоналарнинг асосий фондлари — и. ч. га узоқхизмат қиладиган, ўз натурал буюм шаклини узоқ вақт ўзгартир-маган ҳолда и. ч. жараёнида бир неча бор қатнашадиган меҳнат қуроллари ва воситалари. Одатда Асосий фондларга и. ч. да бир йилдан ортиқ хизмат кўрсатадиган мол-мулк киритилади (ривожланган капиталистик давлатларда Асосий фондлар ўрнига асосий капитал тушунчаси қўлланилади). Асосий фондлар ўз қийматини тайёр маҳсулотга аста-секин, бир неча йиллик и. ч. жараёнида қисмлар билан ўтказади, маҳсулот сотилгач, корхонага пул шаклида қайтиб келади (қ. Амортизация ажрат-малари). Асосий фондлар қиймат жиҳатидан корхонага қўйилган пул бўлса, моддий жиҳатдан бино, иншоотлар, машинаускуна ва б. дан иборат. Асосий фондларнинг қиймат ифодаси бухгалтерия балансида асосий воситалар деб юртилади. И. ч. датутган ўрнига қараб Асосий фондлар асосий и. ч. ва асосий ноишлаб чиқариш фондларига бўлинади. Асосий и. ч. фондлари и. ч. жараёнида маҳсулотлар яратишда қатнашади. Улар тармоқлараро тақсимланиши жиҳатидан саноат, қурилиш, транспорт, қ. х. фондларидан иборат бўлади, технологик жиҳатдан актив ва пассив фондларга бўлинади. Актив фон-длар маҳсулот яратишда бевосита қат-нашувчи меҳнат қуролларидан, пассив фондлар и. ч. нинг моддий шароити бўлган қурилмалар, бинолар, иншоотлар, омборлар ва б. дан иборат. Мод-дий-натурал таркибига кўра А. ф. қуйидаги гуруҳларга ажратилади: бинолар, иншоотлар; узатма қурилмалар; қувват машиналари ва жиҳозлари; иш машиналари ва жйҳозлари; транспорт воситалари; и. ч. ва хўжалик инвентари; улов ва маҳсулдор чорва; мевали боғлар ва дарахтлар; ерларни яхшилашга сарфланган капитал харажатлар. Асосий ноишлаб чиқариш фондларига уй-жой бинолари, мактаблар, клублар, даволаш муассасалари ва б. киради. Қ. х. корхоналарида Асосий фондлар балансида ирригация-мелиорация фондлари қиймати алоҳида бандда кўрсатилади (улар иншоотлар таркибида ҳисобга киритилади). Хўжаликларнинг Асосий фондлар бухгалтерия ҳисобида 01 рақамли ҳисобварақда қайд этилади, натурал ҳамда қиймат кўрсат-кичларида ҳисобга олинади. Натурал кўрсаткичлар (донаси, Вт ҳисобидаги қувват, м2 ҳисобидаги сатҳи ва б.) А. ф. нинг сифат ва миқдори таркиби, хўжаликларнинг и. ч. имкониятлари, сотиб олинган техника ёки бино, иншоотнинг қурилган вақти ҳақида тасаввур беради. Асосий фондлар қиймати жорий нархларда ёки қиёсий нархларда ҳисобланади. Ҳисобга олиш асосий воситаларнинг барча кўринишларини турлар бўйича таққослашга, уларнинг жами қийматини, улардаги янги тайёр маҳсулотга ўтадиган эскириш даражасини аниқлашга имкон беради. Асосий фондлар реал миқдори мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини, и. ч. қувватини кўрсатади. ЎзР халқхўжалиги барча тармоқларининг асосий и. ч. фондлари амалдаги (жорий) нархларда 1993 й. да 19218,1 млрд. сўмни ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |