Ахлоқий тарбияда муомаланинг ўрни.
Муомала эса инсонларни бир – бирига боғловчи,
яқинлаштирувчи, катта – кичик хайрли ишларга
ундовчи фазилатдир. Инсоннинг гўзал ҳаёт
кечиришида, жамият орасида ўз ўрнини топа
олишида, бошқаларнинг ҳурмат эхтиромига
эришишда муомаланинг ўрни каттадир. Сўз, юз ва
кўз, тилнинг кўрки ҳисобланади.
Муомала маданиятида сўз ақлдан куч, тилдан
ихтиёр олади. Тил шундай кучга эгаки, суяксиз
бўлса ҳам суякни тебратади. Муомала одоби
бошқа кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига
қўйишни, анъанавий ахлоқий меъёрий
талабларини бажаришни тақазо этади.
Сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш
маданияти муомаланинг муҳим жиҳатларини
ташкил этади. Шу боис муомала одоби ўзини, энг
аввало, ширинсуҳанлик, камсуқумлик, босиқлик,
ҳушфеъллилик сингари ахлоқий меъёрларда
намоён қилади.