Миллий иқтисодиёт айрим соҳалари ўртасидаги номутаносибликлар
Россия антиинфляцион сиёсатининг назарий асосларининг марказида америкалик машҳур иқтисодчи, Дж. Сакс қуйидагича ифодалаган ғоя ётади: “инфляция пул таклифи пул талабидан ошиб кетган вазиятларда юзага келади”. Дж. Сакснинг фикрига кўра, ер юзида пулнинг қадрсизланишига бошқа бирор сабаб бўлмаган, йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.
сабаблар
расм.Инфлацияни келтириб чиқарувчи асосий сабаблар6
Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди.
расм.Инфлацияга таъсир этувчи омиллар таҳлили7Инфляциянинг даромад тақсимотига таъсири.
Нархлар ўсиши билан олинадиган даромаднинг абсолют ҳажми ҳам ошади. Номинал даромад - бу инсоннинг иш ҳақи, пенсия ва бошқа кўринишларда оладиган даромадидир. Ҳақиқий даромад – бу номинал даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар ҳажми.
Турли ижтимоий қатламлар инфляцининг критик нуқталарига бир вақтнинг ўзида тўқнаш келмаслиги сабабли биринчи бўлиб ҳақиқий даромадлари камайишидан белгилаб қўйилган даромад – пенсия, стипендия ва ҳ.к. олувчилар зарар кўрадилар. Даромадларнинг бундай турлари инфляция жараёнининг илк босқичларидаёқ қадрсизланадилар.
Инфляциянингжамғармагатаъсири Инфляция жамғармани камайтиради. Қадрсизланиш бир йўла икки
Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди.
йўналишда рўй беради: реал пул капиталининг камайиши ва унинг даромадлилигини камайиши. Инфляциянинг илк босқичида омонатларнинг қадрсизланиши унча билинмайди, лекин инфляция оша бориши билан омонатда турган пулларга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар ҳажми камайиб боради.
Инфляциянингиқтисодийўсишгатаъсири Юқорида айтиб ўтилганидек, юқори даражадаги инфляция иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатади. Нархларнинг паст суръатларда ошиши иқтисодий ўсишга қандай таъсир кўрсатади? Бу масалага турли хил қарашлар мавжуд.
Кейнс назарияси ва унинг издошлари кучсиз инфляция иқтисодий ривожланишни рағбатлантиради, деб ҳисоблашади. Секин ва доимий ошиб борувчи нархлар фирмаларга қўшимча фойда олиш ва улар инвестиция қилишдан ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришдан манфаатдор бўладилар. Бу жараён иқтисодиётда ишлатилмаган ресурслар тугагунча ва нархлар ошишига нисбатан паст ҳолда сақланиб турган ҳолатда давом этаверади.
Кейнс издошларидан фарқ ўлароқ, неоклассик назариянинг турли вакиллари ҳаттоки энг паст инфляция ҳам иқтисодий ривожланишга салбий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблашади. Биринчидан, нархлар ошиши натижасида энг аввало омонатчилар омонат қўйиш суръатларини пасайтирадилар, кейин эса уларни камайтирадилар ва истеъмол соҳасига буриб юборадилар. Иккинчидан, нарх ошиши инвестиция жараёнларини тормозлайди. Нархлар ошиши шароитида маҳсулотни сотиш имкониятлари мавҳум бўла боради ва бу ҳолатда ишлаб чиқаришни кенгайтириш хатарли ва маъносиз бўлиб қолади.
Инфляциянингтўловбалансигатаъсири Инфляциянинг яна бир салбий оқибатларидан бири унинг мамлакат тўлов балансининг ёки экспорт ва импорт орасидаги фарқ сифатида аниқланадиган соф экспортнинг ёмонлашувига олиб келишидир.
расм. Инфлациянингтурлари8
Манба: Малумотлар асосида муаллиф томонидан тузилди.