Миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоғи 1-мавзу. Индустриал иқтисодиёт” фанига кириш



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana25.02.2023
Hajmi0,78 Mb.
#914378
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Индустриал иқтисодиёт 1 мавзу

Кўрсаткичлар
Ўсиш суръатлари
Ялпи ички маҳсулот
107,8 
Саноат (қурилиш билан) 
106,6 
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 
106,6 
Жами хизматлар 
112,5 
Чакана савдо айланмаси
114,4 
Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 
109,6 
Иқтисодиётга 16,6 миллиард АҚШ долларидан кўп инвестиция қилинди, ёки 
2015-йилга нисбатан 9,6 фоизга кўпдир. Ўзлаштирилган чет эл инвестиция ва 
кредитлар ҳажми эса 11,3 фоизга ўсиб, 3,7 миллиард доллардан кўп бўлди. 
2016-йилда Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 5,2 миллиард 
долларлик 164 йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди. Жумладан, 
Талимаржон ИЕСда 450 МВт қувватли иккита буғ-газ турбинаси ва Ангрен 
ИЭСда кўмир кукунидан фойдаланишга мўлжалланган 130-150 МВт 
қувватли энергия блоки қуриш, Жиззах вилоятидаги цемент заводи 
қувватини кенгайтириш, «Индорама Қўқон текстил» хорижий корхонаси ва 
«Фантекс» МЧЖда йигирув ишларини ташкил этиш, «ЖМ Ўзбекистон» 
акциядорлик жамиятида «Т-250» русумидаги енгил автомобиллар ишлаб 
чиқаришни ташкил қилиш», шу билан бирга «Сирдарё вилоятидаги 
«Гулистон Мед Техника» қўшма корхонасида стерил шпритслар ишлаб 
чиқариш" ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидандир. 


Бундан ташқари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий 
дастурлари доирасида 2016-йилда 28 мингдан кўп лойиҳа амалга оширилди. 
2015-2019-йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар 
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар 
томонидан саноат маҳсулотларининг 80 дан ортиқ янги тури ўзлаштирилди. 
2016-йилда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида қиймати 6145,8 
миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва 
ўсиш 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарни, импорт ўрнини 
босиш самарадорлиги 2,1 миллиард долларни ташкил қилди. 
2016-йилда маҳаллий хомашё ресурсларини босқичма-босқич чуқур қайта 
ишлаш ва тайёр истеъмол маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш 
тармоқлари эвазига саноат маҳсулотларининг юқори ўсиш суръатларига 
эришилди. Хусусан, тўқимачилик буюмлари, кийим ва чарм маҳсулотлари 
ишлаб чиқариш 111,7 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари 110,8 фоиз, 
фарматсевтика маҳсулот ва препаратлари 123,9 фоиз, кимё маҳсулотлари, 
резина ва пластмасса буюмлари 129,7 фоиз, бошқа норуда менерал 
маҳсулотлар 113,8 фоизга ошди. 
Саноатни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш лойиҳалари, 
шунингдек, 2015-2019-йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада 
энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни 
жорий этиш чора-тадбирлари дастурининг ҳаётга самарали татбиқ этилиши 
натижасида республика ЯИМга энергия сарфини 7,4 фоизга, ҳамда йирик 
корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини эса ўтган йилга 
нисбатан ўртача 10,6 фоиз камайтиришга эришилди. 
Иқтисодиёт таркибида саноатнинг ривожланиши динамикасидаги муҳим 
ўзгариш сифатида корхоналар ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш, 
техник ва технологик янгиланиш асосида саноатда чуқур таркибий 
ўзгаришлар ва диверсификациянинг амалга оширилгани ҳисобланади.
Саноат сиёсатидаги асосий устуворлик институционал ислоҳотларнинг 
сифатини ошириш ва тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб бериш, саноат 
ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш, инқирозга 
қарши чора-тадбирлар дастури доирасида 2008-2016 йилларда 
мамлакатларимиз иқтисодиётининг реал сектори корхоналарини қўллаб-
қувватлаш, ўрта ва зоқ муддатда саноатни ривожлантириш бўйича дастурий 
чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилди. 
Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, 
бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув 
шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор 


ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув 
ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 
мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 
асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг 
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 
кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат стратегияси лойиҳасини кенг 
муҳокама қилиш давомида келиб тушган таклифларни инобатга олган ҳолда, 
2017 йил учун мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий дастурнинг энг муҳим 
устувор вазифаларини белгилаш таклифи берилди. Давлат раҳбари 
томонидан “Айнан ана шу энг муҳим вазифалар иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари ва устувор вазифаларига жиддий 
ўзгартиришлар киритиш учун пойдевор бўлиши керак.”-деб таъкидлаб 
ўтилди .
Пойдевор сифатида эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. 
Мирзиёевтомонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида 
олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва 
жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар 
яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча 
соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга 
ошириш мақсадида 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тасдиқланди . Ушбу Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни 
ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари алоҳида 
муҳим ўрин эгаллайди.
Саноат ишлаб чиқаришини диверсификациялаш мақсадида 2006 йилдан 
бошлаб, саноатнинг энг муҳим 14 тармоғида, хусусан электроэнергетика, 
қора ва рангли метолургия, нефтььгаз, кимё, автомобиль, пахта тозалаш, 
енгил саноат, чарм пойабзал, ёғ мой ва фармоцевтика ҳамда қурилиш 
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда модернизация, техник ва технологик 
янгиланиш дастурлари қабул қилинди ва амалга оширилди. 
Ўз вақтида қабул қилинган чора-тадбирлар пировардида жаҳон молиявий-
иқтисодиёт таъсири нафақат олди олинди, балки инқироздан кейинги даврда 
барқарор суръатларда ривожланиш учун зарур шарт-шароит яратишга хизмат 
қилди. Бу эса, саноат ишлаб чиқариши ривожланишининг сифатини ошириш 
учун ижобий омил бўлди. 


Оптимал иқтисодиёт таркибида юқори қўшилган қийматга эга ишлаб 
чиқариш ва янги технологик ишлаб чиқаришнинг улуши экспортга 
йўналтирилган қазиб чиқариш саноатининг улушидан юқори бўлиши лозим.
2-жадвал 
Ўзбекистонг Республикаси 2000-2016 йилларидаги саноат ишлаб 
чиқаришининг ўсиш кўрсаткичлари (ўтган йилга нисбатан фоиз ҳисобида) 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish