Озод Ватан - мустақил, истиқлолга эришган Ватан - деган сўз. - ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН ТУШУНЧАСИ
- Озод Ватан - мустақил, истиқлолга эришган Ватан - деган сўз.
- Мамлакат, Ватан мустақил бўлиши учун эса, қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
- 1. Ҳудудлари дахлсиз, ўз чегарасига эга бўлиш.
- 2. Шу чегарани ва Ватанни қўриқлайдиган, уни жон-жонидан ҳимоя қила оладиган армияси бўлиши керак.
- 3. Мамлакатни бошқарувчиси, юртбошиси, Президенти бўлиши лозим.
- 4. Бош қонун - Конституцияси бўлиши керак.
- 5. Давлат рамзлари: байроғи, герби, гимни бўлиши лозим.
- 6. Давлат тили бўлиши лозим.
- 7. Давлат пули бўлиши лозим.
- Обод Ватан тушунчаси. Истиқлолгача бўлган даврдаги Ватан жамоли билан бугунгисини солиштирсак Ватанимизнинг обод бўлаётгани дарҳол кўзга кўринади. Айниқса, Тошкентимиз ер юзидаги тараққий этган давлатларнинг пойтахтларига тенглашиб бормоқда.
Эркин ҳаёт - у қандай ҳаёт? - Эркин ҳаёт - у қандай ҳаёт?
- Биринчи ўринда инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояланган ва кафолатланган бўлиши, инсон ўз ички имкониятларини эркин равишда намоён қила олишидир.
- Ана шу нуқтаи-назардан қараганда Ўзбекистон фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқлари Конституция билан кафолатланган. Ҳар бир фуқаро сўз эркинлигига эга, қолаверса, ҳар бир фуқаро ўз шахсий, ички имкониятларини рўёбга чиқариш, ишбилармонлик, тадбиркорлик, бизнес билан шуғулланиш имкониятига эга. Мамлакатда қонун устивор бўлган ҳуқуқий демократик очиқ фуқаролик жамияти қурилмоқда.
- Аммо ҳали инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилинишида бир қадар камчиликлар бор: Таниш-билишчилик, амалдан фойдаланиш, порахўрлик-булар ўтиш даврининг камчиликлари бўлиб, келгусида барҳам топадиган иллатлардир.
- Ватан равнақи.
- Ватан инсон киндик қони тўкилган муқаддас замин, уни камолот сари етакловчи, ҳаётига маъно ва мазмун бахш этувчи табаррук маскандир. У аждодлардан авлодларга қоладиган энг буюк, бебаҳо мерос, энг азиз хотира. Ватан ота-боболаримизнинг хоки поклари жо бўлган, вақти-соати етиб ҳар биримиз бош кўядиган муқаддас замин.
- Ватан остонадан бошланади. Инсон улғайгач Ватан ҳақидаги тушунчаси ҳам кенгаяди. Остона, уй, маҳалла, қишлоқ, шаҳар, туман, вилоят ва мамлакат даражасига кўтарилади.
- Ватани бор одамнинг ғурур ифтихори юксак, мақсад-муддаолари ҳам аниқ. Тоғдек таянчи-Ватани борлигини ҳис этган инсон ҳаётнинг ҳар қандай синовларига доимо тайёр туради.
- Ер сайёраси бутун жумлаи-жаҳонда яшаётган 6 млрддан ортиқ одамларнинг Ватани бўлса ҳам, ҳар бир халқ учун тақдиран ва тарихан ато этилган ҳудуд ота юрт- она Ватандир.
- МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ МАФКУРАСИНИНГ АСОСИЙ ҒОЯЛАРИ
- Одатда инсон Ватанни, ота-онани танламайди. Улар яратганнинг ўзи берган улуғ ва муқаддас неъматдир.
- Ана шу улуғ неъматни асраб-авайлаш, уни сарҳадларини гуллатиб яшнатиш ўз қўлимизда. Барчамизнинг киндик қонимиз ота юрт тупроғига тўкилган, барчамиз бир она Ўзбекистон фарзандимиз. Энди уни оқлашимиз, шу муқаддас юрт фарзанди эканлигимизни унутмаслигимиз керак.
- Ислом Каримов айтганидек, «Инсон ўзлигини англагани, насл насабини билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғуси илдиз отиб, юксала боради. Бу илдиз канча чуқур бўлса, туғилиб ўсган юртига муҳаббат ҳам шу қадар чексиз бўлади». У ўз тақдирини Ватан равнақи билан боғлиқ деб билади.
- Одам ғайрат билан эрта тонгдан то кечгача ишлаши мумкин. Мустамлака даврида собиқ марказ топшириғини бажарсанг бўлди эди. Энди эса, мустакил Ўзбекистонга мутеликдан холи, мустақил фикрлайдиган, ишбилармон, тадбиркор, ватанпарвар шахслар даркор.
-
- Ватан равнаки энг аввало унинг фарзандларининг камолига боглик. бу эса, хар бир юртдошимизни юксак масъулиятни хис этишга, ўз манфатларини Шу юрт, Шу халк манфатлари билан уйгунлашиб яшашга даъват этади. Кўр-кўрона булган мухаббат хам Ватан равнакига хизмат килмайди, кутилган натижага олиб келмайди.
- Ватан ишки, Шу билан бирга шахснинг танкидий мулохазалар юритиш, камчиликларни куриб, уларни бартараф этиш, мамлакати, халки, миллий кадриятларини такомиллаштириш йўлидаги харакатига уйгун булиши карак. Демак, Ватан равнаки унинг фарзандлари камоли билан чамбарчас боғликдир. Шу боис юртбошимиз мамлакатда комил инсон тарбиясига алохида ахамият бермокда.
- Тарихдан Шу нарса маълумки миллий ғоя хеч качон Ватандан ташкарида илдиз отмайди. У Ватан равнакини белгилаб берадиган тамойилларга эга бўлсагина куч-кудрат манбаига айланади.
- Хеч кандай четдан келган бегона ғоя бизнинг миллий ғоямизга айланмайди. бундай ғоялар хар канча турли либосларга ўралмасин уни донишманд халқимиз ажратиб олади.
-
- Бебаҳо неъмат, улуғ саодатдир. Башарият ўз тараккиётининг барча боскичларида аввало тинчлик-тотўвликка интилиб келган. Юрт тинчлиги-баркарор тараккиёт гаровидир. Ўзбек халқи тинчликсевар халқ. Остонангизни хатлаб хонадонингизга кириб келган одам, нуроний ота-ю, она ўтириб дўога қўлини очади. «Омин, ҳамиша тинчлигў-тан сиҳатлигини бергин» деб юзига фотиҳа тортади, Оллохга илтижо қилади. Бу миллатимизга хос қадриятларимиздан биридир. Дарҳақиқат, инсон учун тинчлигў-тан сиҳатлигидан ортиқ олий неъмат йўқ.
- Ўзбек халқи тинчликни юксак қадрлайди ҳамда уни ўз умидлари, олий мақсадлари рўёбга чиқишининг кафолати деб билади.
- Лекин тарих сабоқлари шундан далолат бермокдаки, тинчликка орзу қилиш, ният қилибгина унга эришиб бўлмайди. Юрт тинчлиги қуни-қўшни мамлакатлар ва минтақаларнинг ҳам тинчилигига боғлиқ. Мисол тариқасида биз ён қўшниларимиз Тожикистон ва Афғонистонни мисол келтирсак бўлади.
- Афғонистонда давом этган 20 йиллик падаркўш урушлар даврида бизнинг тинчлигимиз бузилди. Ватанфуруш Жума Намангоний ва Тохир Йўлдошлар Афгонистонда «ин» қурган толибонларнинг диний фундаменталистик ва диний экстремистик мақсадларини амалга оширишда уларнинг ноғорасига ўйнаб, жангарилар тўдасини йиғиб, Ватанимизнинг Сариосиё, Денов туманларида, қўшни Қиргизистоннинг Баткен вилоятида уруш оловини ёқишга, Ватанимизга бостириб киришга уринди.
- Ана шуларни ҳисобга олиб, юрт тинчлигини, Ватан ривожи, барқарорлигини таъминлаш учун юртбошимиз раҳбарлигида Ўзбекистон армиясида тубдан ислоҳ ўтказилди ва армия профессионал армияга айлантирилди. Армия сафида хизмат қилувчилар энди армияга бориб келувчилар эмас, балки, армияни ўзига касб килиб олган ёшларгина армия сафида хизмат қилади ва хизмат муддатидан кейин эса, шартнома асосида доимий хизматга қолиши мумкин.
- Тинчлик барқарор бўлсин учун Президентимиз Ислом Каримов Афғонистон масаласини БМТнинг 48-50 сессияларида сўзлаган нутқларида баён этди.
- Шарқ мамлакатлари халқлари ҳамма ерда бир-бирларига «ассалому алайкум» деб салом берадилар. Бу сўз аслида арабча бўлиб «Сизга тинчлик ёр бўлсин» деган маънони беради. Ҳатто Қуръону-каримда «Тинчлик» сўзи деярли 40 марта баён этилган. Шундан маълумки, шарқ халқларида «Тинчлик» алоҳида қадрланади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг олий мақсади, халқимизга муносиб шароит яратишдан иборатдир. - Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг олий мақсади, халқимизга муносиб шароит яратишдан иборатдир.
- Ўзбекистонда барпо этилаётган жамиятнинг иқтисодий асоси - ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётидир. Дунёдаги кўпгина мамлакатлар шу йўлдан бориб халқининг фаровонлигига эришган. Ўзбекистон хам шундай оқил йўлни танлади.
- Собиқ Шўро тузими даврида одамларга: «Барча фалокатларнинг боиси хусусий мулкдир» -деган сохта ғояни сингдириб, инсонларни сохта тенглаштирмокчи бўлинди (мустабид тузум давридаги инсонлар ижодкорлиги, хусусий ишлаб чиқаришни таъқиқлаб қўйгани ҳақида. Собиқ СССР билан 2-жаҳон урушида вайрон бўлган Германия, Япониянинг ҳозирги ривожланишдаги фарқи мисолида).
- Ўзбекистон мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ якка давлат мулки ҳукмронлигини рад этиб, мулкчиликнинг хилма-хиллигига эришди. Бугунги кунда мамлакатимизда мулкдорлар синфи шаклланмоқда. Мулксиз одам ўзига ҳам, давлатга ҳам фойда келтира олмайди. Бугунги кунда фаровон турмуш асоси - эркинлик, тадбиркорлик, ташаббускорликдир.
Комил инсон ғояси - бу ғоя ҳам миллий, ҳам умумбашарий аҳамиятга эга бўлган, одамзотга хос энг юксак маънавий ва жисмоний мукаммалликни ўзида мужассам этган, уни ҳамиша эзгуликка ундайдиган олийжаноб ғоядир. - Комил инсон ғояси - бу ғоя ҳам миллий, ҳам умумбашарий аҳамиятга эга бўлган, одамзотга хос энг юксак маънавий ва жисмоний мукаммалликни ўзида мужассам этган, уни ҳамиша эзгуликка ундайдиган олийжаноб ғоядир.
- Комил инсон деганда биз, аввало онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз.
- Ўзбекистон ўз истиқлолига эришгандан сўнг жамият маънавий ҳаётини соғломлаштириш ва ривожлантириш, инсон омилига катта эътибор бериш, мамлакат олдида турган энг катта вазифасидан бири бўлишининг сабаби ҳам жамият ҳаётини янгилашда ҳар томонлама камол топган комил инсоннинг зарурлигидан келиб чиқади.
- Миллий ўзликни англаш жамиятимиз ҳаётида рўй берган маънавий ўзгаришларнинг асосидир. Миллий ўзликни англаш шахснинг, халқнинг маънавий камолоти билан боғлиқ. Миллий ўзлигини англаган, ўз манфаатлари, ўз мамлакати тараққиётини истиқболини чуқур англаган инсон ва халқгина кенг ривожланиш имкониятига эга бўлади.
- Комил инсон ғояси нафақат алоҳида шахсларни, балки бутун маънавият ва маърифат соҳасидаги тенгсиз ютуқларга илҳомлантирган. Комилликни орзу қилган баркамол авлодни етказиш ҳақида қайғурмаган халқ таназзулга маҳкумдир.
- Комил инсон орзуси азал-азалдан халқимизнинг мақсади бўлиб келган. У миллат маънавиятининг бир қисми бўлиб келган.
- Комил инсон ғояси ҳатто, зардўштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»да ҳалол меҳнат комилликнинг асоси сифатида талқин этилган.
- Ислом динида Комил инсон ғояси бениҳоя кенг талқин этилади. Тариқат ва Тасаввуф таълимотларида комилликка интилиш ғояси бу таълимотларнинг асоси қилиб олинган.
Инсоният ХХ асрдан олиб ўтиб XXI асрда ҳам давом эттираётган энг муҳим ғоялардан бири бу - ижтимоий ҳамкорлик ғоясидир. Бу ғоя жамиятдаги турли тоифалар, сиёсий кучлар ва сиёсий ташкилотлар ўртасидаги ижтимоий ҳамкорликдир. - Инсоният ХХ асрдан олиб ўтиб XXI асрда ҳам давом эттираётган энг муҳим ғоялардан бири бу - ижтимоий ҳамкорлик ғоясидир. Бу ғоя жамиятдаги турли тоифалар, сиёсий кучлар ва сиёсий ташкилотлар ўртасидаги ижтимоий ҳамкорликдир.
- Ижтимоий ҳамкорлик – муросасозлик фалсафаси бўлиб, хилма-хил фикр ва қарашларга эга бўлган турли миллат, ирк ва динга мансуб шахс ва гуруҳларнинг умумий мақсад йўлида бирлаштириш ғоят мушкул. Лекин Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги шунга эришишни тақозо этади.
- Қарашлар ранг-баранглиги, фикрлар хилма-хиллиги, сўз ва фикр эркинлиги жамиятни соғломлаштирувчи, уни мустаҳкамловчи ўта муҳим омилидир. Бироқ бу фақат ўзини ўйлаш, хоҳлаганини дейиш эмас ёки эркин фикр дегани тамоман тўғри дегани эмас. Демак, фикр эркинлиги умумманфаат, умумжамият тараққиёти йўлидаги соғлом ҳаракат, соғлом фикр юритиш, иймон эътиқод юзасидан иш тутишдир. Улуғ бобомиз Абу Наср Фаробий айтганларидек: «Агар фикрлари ва ҳаракатлари жамият манфаатига хизмат қилмайдиган бўлса, мамлакатни бундай одамлардан тозалаш керак». Бу фикр узоқ йиллар мобайнида давлатчилик тарихида синовдан ўтган.
- ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК, ДИНЛАРАРО БАҒРИКЕНГЛИК
Аҳолининг турли қатламлари орасидаги муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлашга замин яратади. Аксинча, ҳамкорликни издан чиқиши жамиятдаги барқарорликни издан чиқишига олиб келади. Ижтимоий барқарорлик, сиёсий бошбошдоқлик ва миллий парокандаликни келтириб чиқаради. - Аҳолининг турли қатламлари орасидаги муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлашга замин яратади. Аксинча, ҳамкорликни издан чиқиши жамиятдаги барқарорликни издан чиқишига олиб келади. Ижтимоий барқарорлик, сиёсий бошбошдоқлик ва миллий парокандаликни келтириб чиқаради.
- Ижтимоий ҳамкорликни яхшилаш ҳаммамизнинг, биринчи галда давлат, жамоат ташкилотларининг ҳамда жамиятнинг илғор вакиллари бўлган зиёлиларнинг зиммасига катта масъулият юклайди. Шу боис ҳаммамиз Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш учун ижтимоий ҳамкорлик муҳитига рахна солувчи сабабларни, кучларни аввалдан билиб ҳушёрликни қўлдан бермай курашишимиз керак.
Бу ғоя умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил миллатлар истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг шарти бўлиб хизмат қилади. - Бу ғоя умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил миллатлар истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг шарти бўлиб хизмат қилади.
- Ҳозирги кунда ер юзида 6,5 миллиардга яқин аҳоли истиқомат қилмокда. Улар хилма-хил миллат ва элат вакилларидир. Ўзбекистон аҳолиси ҳам 130 дан зиёд миллат ва элат вакилларидан иборат.
- Ҳар бир миллатнинг эса, умумий манфаатлари билан бирга ўз қадриятлари ҳам бор.
- Ўзбекистонда барча миллатларнинг умумий манфаатларини, миллий қадриятларини ҳисобга олиш, уни мувозонатини тутиб туриш мамлакат ички сиёсатининг асосий негизларидан бирини ташкил қилади. Зеро, миллатнинг тараққиёти бошқа минтақаларнинг ҳам тинчлиги ва барқарорлигига боғлиқ. Халқимизнинг «Қўшнинг тинч, сен тинч» мақоли ана шу ҳақиқатни назарда тутади.
- Бу ғоя бир мамлакатда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва эллатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг маънавий асосидир. Бу ғоя ҳар бир миллат вакилининг истеъдоди ва салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш учун шароит яратади ва уни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги каби эзгу мақсадлар сари сафарбар этади.
Шундай бўлгандагина, миллатлараро турли низоларни келиб чиқишига йўл қўйилмайди. - Шундай бўлгандагина, миллатлараро турли низоларни келиб чиқишига йўл қўйилмайди.
- Тарихдан маълумки, халқимиз бу борада дўстликсевар халқ. «Ўзбекистон - ягона Ватан» деган ғоя атрофида халқимиз уюшиб, бир ёқадан бош чиқариб яшаб келмоқда.
- Ўзбекистон Конституциясининг 8-моддасида «Ўзбекистон халқини миллатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади» деб белгилаб қўйилган.
- Мамлакатимизда 100дан ортиқ миллий марказлар ишлаб турибди. Фақат миллатлараро тотувлик ғоясига таяниб, умумий мақсадлар йўлида ҳамжиҳат бўлиб, Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |