Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари курси бўйича электрон ўқув дарслик


Монизм – оламнинг асоси ягона, битта дея таълим берувчи йўналишдир



Download 268,12 Kb.
bet5/42
Sana22.07.2022
Hajmi268,12 Kb.
#838965
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
diniy bag`rikenglik

Монизм – оламнинг асоси ягона, битта дея таълим берувчи йўналишдир

  • ҒОЯ ВА МАФКУРА ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ ШАКЛЛАРИ ВА КЎРИНИШЛАРИ
  • Монизм – оламнинг асоси ягона, битта дея таълим берувчи йўналишдир
  • Дуализм – оламнинг ибтидоси ҳам руҳий-илоҳий, ҳам моддий асосига эгалиги ҳақидаги таълимотдир
  • Материализм – олам ва одам, борлиқнинг яшаши, ривожланиши масалаларида модда (материя), унинг хоссаларини мутлақлаштириш
  • Плюрализм – оламнинг асосида кўп нарсалар ётиши ҳақидаги ғояларни илгари сурувчи таълимот
  • Идеализм – олам ва одамнинг яралиши, яшаши, ривожланиши хусусиятлари, борлиқ ҳамда йўқлик масалаларида руҳий тамойилларини мутлақлаштириш
  • Теизм – илоҳийликни мутлақлаштириш
  • Атеизм – даҳрийликни мутлақлаштириш

Фашизм

  • Фашизм
  • Ғоя ва мафкуралар мутлақлашуви-нинг оқибатлари
  • Валюнтаризм
  • Экстремизм
  • Шовинизм
  • Фундаментализм
  • Анархизм
  • Тоталитаризм
  • Терроризм
  • Большевизм
  • меньшевизм
  • Догматизм
  • Субъективизм
  • Фатализм

Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти.

  • Ғоя ва мафкура тушунчалари, уларнинг моҳияти.
  • Ғоя-инсон тафаккури маҳсули. Ғояларнинг шаклланиши ва намоён булиш хусусиятлари. Фикр ва ғоя, гипотеза ва ижтимоий башоратнинг ўзаро алоқадорлиги ва фарқлари. Президент Ислом Каримовнинг жамият мафкурасига берган таҳрифи. мафкура-жамиятнинг мақсади, манфаатлари, орз-интилишларини мужассам этўвчи ғоялар тизими. Миллий ғоя-миллат тафаккури маҳсули. Миллий мафкура халқнинг маънавий эҳтиёжи, мақсади, манфаатлари, орзу-интилишларини мужассам этўвчи ғоялар тизими. Тарих ва тараққиётда мафкуралардан кўзланган мақсад ва муддаолар. Ғоя ва мафкуранинг тарихий шакиллари: инсониятнинг ибтидоий даврдаги мифологияга асосланган тотемизм, анимизм, фетишизм каби ғоявий тизимлар-мафкура шакллари булганлиги. Тараққиётнинг кейинги босқичларида миллий асосдаги мафкура шакллари: ҳиндуизм, конфуцийлик, синтоизм. Одамнинг вужудга келиши ва мавжудлик қонуниятларини талқин қилиш натижасида пайдо булган одамлар-монизм, дуализм, плюрализм, идеализм, материализм ва бошқалар.
  • Бунёдкор ғоялар: бунёдкор ғояларнинг шакллари ва хусусиятлари. Озодлик, мустақиллик, тинчлик, адолат, тенглик, хамкорлик, дўстлик, бирдамлик, ҳурфикрлик, маърифатпарварлик, бағрикенглик, халқпарварлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик каби бунёдкор ғоялар. Инсоният жамияти ва цивилизациялар ривожига таъсир кўрсатган ижтимоий, сиёсий, илмий ғоялар, назариялар, таълимотлар ва мафкуралар. Зардўшт, Сократ, Платон, Конфуций, Фаробий, Навоий ва бошқаларнинг бунёдкор ғоялари.
  • «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» курсининг ўқув дастури
  • Амир Темур
  • Амир Темур давлатнинг бунёдкор ғояларга асосланганлиги бунёд-корлик ғояси ижтимоий барқарор-лик ва тараққиётнинг гарови.
  • Вайронкор ғоя ва мафку-ралар, уларнинг реакцион моҳия-ти. Мустабидлик, босқинчилик, террорчилик, ақидапарастлик, жаҳолатпарастлик, ирқчилик, миллатчилик, маҳаллийчилик, ёвўзлик каби вайронкор ғоялар. уларга қарши ғоявий, мафкуравий кураш зарурлиги. Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маҳрифат билан кураш тамойили. Вайронкор ғоялар ҳукмрон бўлган жойда ижтимоий беқарорликнинг мавжуд бўлиши.
  • бунёдкор ғоя
  • Жамият ва одамларни, турли гуруҳ ва катламлар, миллат ва давлатларни тараққиёт сари етакловчи, халқни эзгу мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилишга ундовчи ғоя.
  • Бунёдкор ғоя таҳсирида инсон эзгуликка етишиш, миллатлар ва давлатлар эса, озодлик ва мустакилликка эришиш учун интилади, адолат ва хақиқат тантанаси йўлида курашади, буюк тарихий ғалабаларни қўлга киритади. Президент Ислом Каримов такидлаганидек, ўзида гуманизм талаблари акс эттирадиган, инсон камолотига, жамият ривожига, миллат тараққиётига, халқнинг ирода ва интилишларига хизмат қиладиган, уни жипслаштириб олий мақсадларга сафарбар этадиган ғоялар бунёдкор ғоялардир. улар инсоннинг ички яратувчанлик ижодкорлик табиятидан келиб чикади, одамларни комиллик ва фозиллик сари ўндайди, иймон-эътиқодини мустаҳкамлайди, ҳаётига ижобий мазмун бахш этади. Президентимиз И.А.Каримов таҳкидлаганидек: бунёдкор ғоя инсонни улуғлайди, унинг руҳига қаноат бағишлайди. Соҳибқирон Амир Темурнинг пароканда юртни бирлаштириш, марказлашган давлат барпо этиш, мамлакатни обод қилиш борасидаги ибратли фаолиятига ана шундай эзгу ғоялар асос булган.
  • Илмий нуқтаи-назардан қараганда, бунёдкор ғоялар ғояшуносликнинг махсус категорияси сифатида таҳлил ва ташвиқотларга муҳтож. Бизда бу борада илмий тадқиқотлар олиб бориш эндигина бошланмоқда. Холбуки, мазкур тушунчанинг тузилиши, уни ташкил этадиган усуллар, уларнинг намоён булиши алоҳида тадқиқ этилиши лозим. Шу билан бирга, жамият тараққиётининг туб бурилиш даврларида, ўзгариш ва ислохотларни амалга ошириш жараёнида бунёдкор ғояларнинг яратувчанлик, халқни бирлаштириш ва эзгу мақсадлар сари сафарбар этиш хусусиятларидан ижобий фойдаланиш масалаларида бениҳоят катта аҳамият касб этади. Ватанни севиш, юрт тинчлигини асраш, халқ фаровонлиги йўлида курашиш бунёдкор ғояларни маъно мазмунини белгилайди. Тарихан, бугунги ҳаётимиз ҳам ўз ғаразли мақсадларига эришиш учун юксак ғояларнинг жозиба кучидан фойдаланишга уринувчи ёвуз кучлар ҳамма вақт, ҳамма замонларда бўлишини кўрсатади. Қабиҳ ниятли кучларнинг асл ниятларини фош этишда бунёдкор ғоялар асосидаги эътиқод ва дунёқарашнинг аҳамияти беқиёс.
  • Ўзбекистон халқининг миллий истиқлол мафкураси бунёдкор ғоялар тизимидан иборат. Бу ғоялар соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, жамиятда ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, янгича эътиқод ва дунёқараш эгаларини тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

  • Бунёдкор ғояларга зид булган, ёвузлик ва жаҳолатга хизмат қиладиган ғоялар мажмуини ифодалайдиган тушунча: инсон ва жамиятни тубанликка бошлайдиган одамларни ғаразли ният ва қабих мақсадларга ундайдиган, халк ва давлатларни таназзул ва ҳалокатга маҳкум этадиган ғоялардир. Ўзининг шахсий ёки тор ижтимоий манфаатини бошқалар ҳисобига қондириш, босқинчилик ва талончилик, тажовўзкорлик ва манфаатпарастлик ғоялари Шулар жумласидандир. улар инсопарварлик тамойилига зид булган бир миллатни бошқасидан устун қўядиган, олий ирқ давосида бошқа халқларнинг қирғин қилишга чақирадиган, жамиятни тарафкашларга ажратиб, бўлиб ташлайдиган ғоялардир. Диний ақидапарастлик ва жангари ирқчилик буюк давлатчилик, шовинизм ва ашаддий (агрессив) миллатчилик, фашизм ва большевизм мафкуралари ана шундай вайронкор ғоялар тизимини ташкил этади.
  • Вайронкор ғоялар
  • Президент И.А..Каримовнинг қўйидаги фикрлари бу масаланинг таҳлилида алоҳида эътиборга молик: «Аслида, менинг назаримда, одамнинг қалбида иккита куч - бунёдкорлик ва вайронкорлик ҳамиша ўзаро курашади, афсус билан таъкидлашимиз лозим, тарих тажрибаси шундан далолат берадики, инсон табиатидаги инсонийликдан кўра ваҳшийлик, ур-йиқитларни, яъни ҳатти-ҳаракатларини кузатиб бориш осонроқ». Бундай ғоялар таъсирига берилмаслик ёшларимизда мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалалари юртбошимизнинг асарларида чуқур илмий асослаб берилган. Инсоният ягона оила эканини англаб, тинч-тотув ва фаровон яшаш тамойилига амал қила бошлагач вайронкор ғоялар ер шарининг ҳамма ерида ҳам таъқиб ва тазйиққа учрамокда. Ҳозирги пайтда жаҳон жамоатчилиги томонидан кескин қораланаётган диний экстремизм, халқаро террорчилик ва мафкуравий гуруҳлар жаҳолатпарастлиги ҳам вайронкор ғояларга асосланган.
  • Миллий истиқлол ғояси вайронкор, бузғунчи ғояларнинг ҳар қандай кўринишларини кескин рад этади. Уларга қарши бунёдкор ғоялар воситасида курашишга чақиради. У халкимиз, айниқса, ёшларнинг қалби ва онгига эзгу ғояларни сингдиришга, ёвуз ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга хизмат қилади.

Кишиларда ўзлари туғилиб ўсган жой билан боғлиқ ҳамда шаклланадиган ҳудудий яқинлик туйғусининг салбий шаклда намоён булиши. У кишиларнинг уруғ-аймоқчилик ва қон-қариндошлик алоқалари билан боғланган бирлигини ҳам англатади. Президент И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида, хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик муносабатларини таҳлил қилиб, шундай таъкидлайди: «уруғ-аймоқчиликни ажратиб турувчи белги-унинг аъзоларини бир жойда тўпланганлигидир. Шуни назарда тутиш керакки, бунда машғулот турларининг умумийлиги маънавий манфаатлар дунёқарашларининг муштараклиги эмас, балки айнан туғилган жойнинг умумийлиги асосий белгидир».

  • Маҳаллийчилик
  • Кишиларда ўзлари туғилиб ўсган жой билан боғлиқ ҳамда шаклланадиган ҳудудий яқинлик туйғусининг салбий шаклда намоён булиши. У кишиларнинг уруғ-аймоқчилик ва қон-қариндошлик алоқалари билан боғланган бирлигини ҳам англатади. Президент И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида, хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик муносабатларини таҳлил қилиб, шундай таъкидлайди: «уруғ-аймоқчиликни ажратиб турувчи белги-унинг аъзоларини бир жойда тўпланганлигидир. Шуни назарда тутиш керакки, бунда машғулот турларининг умумийлиги маънавий манфаатлар дунёқарашларининг муштараклиги эмас, балки айнан туғилган жойнинг умумийлиги асосий белгидир».
  • Маҳаллийчиликнинг энг номаъқул томони маҳалла ҳудуд, минтақа манфаатларини жамият манфаатларини устун қўйишидадир. Жамиятда бундай қараш ва муносабатлар тизимини мавжуд бўлиш давлатнинг ҳудудий яхлитлиги, барқарорлиги ва тараққий этишга салбий таъсир кўрсатади.
  • Маҳаллийчиликнинг кучайиши ўз навбатида жойларнинг ўзини ўзи чегаралаб қўйишига мавжуд хўжалик ва ижтимоий алоқалар ҳамда иқтисодий тизимини кучсизланишига, иқтисодий ижтимоий-сиёсий ва маънавий таназзулига олиб келиши ҳам мумкин. Шунингдек, давлат ичида муайян ҳудуд ўзининг устунлигини таъминлаш мақсадида ўзларига бузғунчилик ғояларини шиор қилиб ҳокимият учун курашадиган экстремистик ва қўпорувчилик гуруҳларини вужудга келтириши мумкин.
  • Маҳаллийчиликнинг ҳар кандай кўринишини жамият учун хавфлилигини тушунган ҳолда унинг келиб чиқишини олдини олиш ва бинобарин, бу ҳолатга йўл қўймаслик муҳим вазифа ҳисобланади. Бу вазифани амалга оширишда миллий истиқлол мафкурасининг ўрни беқиёсдир. Бу мафкура ўз аҳамиятига кўра жамиятимизда яшовчи барча халқлар, миллатлар ва элатларнинг асосий мақсади ва орзу-умидларини амалга оширишига хизмат қилади, маҳаллийчилик уруғ-аймоқчилик ғояларига қарши кураша олади. У халқнинг маънавий камолотига маърифатига асосланиб, кишилар онгида умуммиллий ғурур туйғуси билан бирга, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яшайдиган ватандошларимизнинг маданияти ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашга даъват этади.

Бошқа миллат кишилари манфаатлари, эҳтиёжларига беписандлик билан қараш, худбинларча муносабатларни ифодаловчи ғоявий, назарий қарашлар тизими ва амалиёти. Миллатчилик ўз миллати манфаатлари, эҳтиёжларини бошқа миллат манфаатларини, эҳтиёжларини камситиш ёрдамида қондиришдир.

  • МИЛЛАТЧИЛИК
  • Бошқа миллат кишилари манфаатлари, эҳтиёжларига беписандлик билан қараш, худбинларча муносабатларни ифодаловчи ғоявий, назарий қарашлар тизими ва амалиёти. Миллатчилик ўз миллати манфаатлари, эҳтиёжларини бошқа миллат манфаатларини, эҳтиёжларини камситиш ёрдамида қондиришдир.
  • Миллатчилик чинакам миллий ғурурни шакллантирмайди. Миллий ғурурни миллатчилик билан тенглаштириш миллатлараро муносабатлар маданиятига ғов булади. Миллий гуруҳ бир миллатга хос булган хусусиятларни ривожланишига, уларнинг келажак ҳаётини юксалтиришга қаратилган интилиш булса, миллатчилик бошқа миллатлар, элатлар манфаатлари эҳтиёжларини назарписанд қилмаслик, уларнинг ҳуқуқ, эркинликларини чегаралашга қаратилган фаолият ҳаракатдир.

Миллатчилик турли шаклларда намоён булади. У бир ҳудудда яшаётган миллатларнинг ёки бир давлатда истиқомат қилаётган миллатлар ўртасида, муайян империя шароитида бир миллатнинг иккинчиси ёки бошқаларидан устунлиги тарзида рўй бериши ҳам мумкин. Собиқ иттифоқ даврида кейинги ҳолатни кўриш мумкин эди. Ана шу сабабдан ҳам Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин мамлакатимизда яшаётган барча миллатларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга катта аҳамият бермоқда.

  • Миллатчилик турли шаклларда намоён булади. У бир ҳудудда яшаётган миллатларнинг ёки бир давлатда истиқомат қилаётган миллатлар ўртасида, муайян империя шароитида бир миллатнинг иккинчиси ёки бошқаларидан устунлиги тарзида рўй бериши ҳам мумкин. Собиқ иттифоқ даврида кейинги ҳолатни кўриш мумкин эди. Ана шу сабабдан ҳам Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин мамлакатимизда яшаётган барча миллатларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга катта аҳамият бермоқда.

Буюк давлатчилик шовинизми – бир давлатнинг бошқа давлат ёки бошқа давлатлар устидан сиёсий, мафкуравий, иқтисодий ва ҳарбий ҳукмронлигини ўрнатишга қаратилган назария ва амалиёт.

  • буюк давлатчилик шовинизми
  • Буюк давлатчилик шовинизми – бир давлатнинг бошқа давлат ёки бошқа давлатлар устидан сиёсий, мафкуравий, иқтисодий ва ҳарбий ҳукмронлигини ўрнатишга қаратилган назария ва амалиёт.
  • Хусусан, XIX аср охиридан бошлаб Россия империясининг ҳукмрон доиралари бошқа халқларга, жумладан, Ўрта Осиё халқларига нисбатан ана шундай сиёсат олиб борганлар. Буюк давлатчилик шовинизми сиёсати Австро-Венгрия империяси, туркия султонлигида ҳам кучли бўлган. Иккинчи жаҳон урушида Германия фашизми бу сиёсатдан келиб чиқиб, немисларни «олий» ирқ, улар жаҳондаги барча халқлар устидан ҳукмрон бўлишлари керак, деб тарғиб қилишган. Урушдан кейинги даврларда ҳам бир қанча мамлакатлар буюк давлатчилик сиёсатини хилма-хил кўринишда олиб бормоқдалар.
  • Президент И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик хавфсизлигимизга таҳдид солаётган муаммолардан бири эканлигини алоҳида таъкидлаган: «Ўтган мустақил ривожланиш йилларида давлатимизнинг суверенитети ва барқарорлигига таҳдид сақланиб қолмоқда. Бу таҳдид буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик руҳидаги шиорларда, билдирилаётган фикрларда, шарҳларда ва муайян ҳатти-ҳаракатларда намоён бўлмоқда».
  • Буюк давлатчилик шовинизми ғайриинсоний ҳусусиятга эга бўлиб, бошқа халқларни қарам қилиш, иқтисодий, сиёсий, маданий ҳаётда уларни камситишнинг ўзига хос шаклидир. Тарих иқтисодий имкониятларни заифлашган, ижтимоий тотўвлик мустаҳкам булмаган, ички зиддиятлар кучайган, Ватан, миллат тақдиридан ўзининг шахсий ва тор гуруҳий манфаатларини устўн қўядиган, ҳокимиятда даҳвогарлик қилишда ўзаро келиша олмаётган сиёсий кучларнинг мавжуд ташқи кучлар ёрдамида ҳал қилишга ўриниши ҳамда маънавий-руҳий парокандалик, эртанги кунга ишончсизлик кучайиши натижасида айрим мамлакатлар буюк давлатчилик шовинизми таъсирига тўшиб қолишидан далолат беради.
  • Буюк давлатчилик шовинизми ҳамиша куч ишлатишга, харбий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-мафкуравий тазйиққа, зўравонликка асослангани учун ҳам миллатлар ва давлатлараро ишончсизлик ва душманлик кайфиятларининг чуқур илдиз отишига сабаб булади.
  • Унинг салбий оқибатлари фақат шу билангина чегараланмайди. «Тарихий тажрибада қайта-қайта тасдиқланганидек, шовинизм авторитар тузумлар ўрнитилиши ва мустаҳкамланишини рағбатлантиради, шафқатсиз дидактурага олиб боради. Чунки, буйсўндирилган ва қарам халқларнигина эмас, балки бир қисми мўқаррар равишда бундай сиёсий йўлга қарши чиқадиган ўз аҳолисини бошқача шароитда итоаткорликда сақлаб туриш мумкин булмайди», деб таҳкидлайди И.А.Каримов ўз асарларида. Охир-оқибатда давлат ички зиддиятлар бухронига дўчор бўлиб, халокатга юз тутади. Бир сўз билан айтганда, ўзгаларни қарам қилган халқлар, давлатларнинг ўзлари ҳам ҳеч қачон озод ва эркин булолмайди. Бироқ бу тажрибадан дунёдаги айрим сиёсий доиралар ва кучлар ҳали ҳам етарли сабоқ чикара олмаганини жаҳоннинг айрим ҳудудларидаги воқеалар курсатиб турибди.
  • Шовинистик кучлар бугунги кунда мамлакат аҳолисига ахборот орқали ва мафкуравий йўл билан тазйиқ ўтказиш, иккинчидан, минтақа давлатлари ичида зиддиятларни юзага келтириш, ўчинчидан, жаҳон афкор оммасида Ўзбекистон ҳакида нотўғри тасаввурларни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Бу йўлда улар хилма-хил усул ва воситалардан фойдаланмоқдалар.
  • Буюк давлатчилик шовинизми ҳам жахолатнинг бир кўриниши. Унга қарши фақат маҳрифат билан курашиш мумкин. Бунда, айниқса, халқаро ҳамжамият, жумладан, унинг тенг ҳуқуқли аҳзоси булган ҳар бир давлат билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш яхши омил бўлиб хизмат қилади. Ана шундагина минтақамиз ҳеч қачон цивилизациялар тўқнашмайдиган, балки улар бир-бирига ижобий таҳсир этиб, бир-бирини бойитадиган маконга айланади. Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати ана шу мақсадга хизмат қилади.
  • Ислом фундаментализми
  • бу оқимнинг номи «фундамент» (асос, негиз, пойдевор) сўзидан олинган. Ислом фундаментализмининг асосий фикрлари тизими, қарашлари (концепцияси) Исломнинг фундаментал тамойиллари (принциплари) ҳар қандай ижтимоий тузумдан фарқ қиладиган мустақил «Ислом тараққиёти йўли»ни белгилаб беради, деб ҳисоблаймиз.
  • Ислом традиционализми
  • бу оқимнинг номи «Традиция» (анъана, урф-одат, расм) сўзидан олинган. Оқим тарафдорлари ўрта аср диний ақидаларига изчил амал қилиб, диннинг ҳар қандай ислох қилинишига қарши чиққанлар.
  • уларнинг фикрича, динда «ижтиҳод эшиклари ёпиқдир» (ижтиҳод – арабча интилиш, ғайрат қилиш. Диний ва ҳуқуқий масалалар буйича мустақил фикрлаш тамойили)
  • Ислом модернизми
  • Оқимнинг номи «модернизм» - (замонавийлаштириш, ҳозирги замон шароитига мослаштириш, янгиликлар киритиш) сўзидан олинган. Кенгроқ маҳнода ҳозирги ижтимоий ҳаёт ва илмий техника тараққиёти талабларига Ислом таълимотларини мослаштириш ҳаракатидан иборат. Ислом модернизми динга «Ижтиҳод эшикларини очик» деган тамойилига амал қилади. Модернистлар «ғайри ислом» олами билан ҳамкорлик қилишни, ҳатто Ислом ва «ғайри ислом» маданиятларини бириктиришни ҳам ёқлаб чиққанлар.
  • Хизб ут–Таҳрир ал «Исломий» фирқаси ва асосчилари
  • «Хизб ут–Таҳрир» (Озодлик) – Исломнинг суннийлик йўналиши доирасида Қуръон, Сунна, шариат қонун-қоидаларига тўлиқ роия этувчи «Исломий адолат» принциплари ўрнатилган жамият қуриш учун 1928 йилда Миср Араб Республикасининг Исломия шаҳрида ташкил топган. «ал-ихвон ал-муслимун» раҳбарлари ўртасида зиддиятлар пайдо бўлиб, бу ташкилот 3 йўналишга бўлиниб кетди.
  • «Хизб ут-Таҳрир-вал-ҳижро» «ал-Жиҳод», «Хизб ут-Таҳрир ал-Исломий» ва террор услубини қўлловчи бошқа турли экстремистик ташкилотлар. 1952 йилда фаластинлик, Қуддус шаҳрида туғилган Такийиддин Набихоний (1909-1979) томонидан ер юзига бутун мусулмон диндорлари тузумини ўзгартириб, уларни ягона диний дунёвий бошқарувдаги теократик «Халифалик» давлатини тузиш учун Ислом дини ниқоби остида ана Шу «Хизб ут-Таҳрир» диний–сиёсий фирқасига асос солинди. Кейинчалик бу фирқа унинг вафотидан сўнг ҳозирча фаластинлик Абдулкадим Заллум томонидан бошқарилмоқда.
  • Ваҳҳобийлик
  • Ваҳҳобийлик исломдаги диний сиёсий оқим бўлиб, суннийлик йўналишининг ҳанбалия мазҳабига мансубдир. Ваҳҳобийлар ўзларини «Мувахиддин»ия, яъни якка Оллоҳни тан олувчилар, ваҳданиятти тавқидчилар деб атаганлар. Бу оқимга 1703 йили туғилиб, Арабистон ярим оролидаги Нажд вилоятида 1792 йили вафот этган Муҳаммад ибн Ваҳҳоб ибн Сулаймон асос солган. У динни тозалашга, умуман маънавий маданият тараққиётига қарши чиққан.
  • «Ўзбекистон Ислом ҳаракати»
  • Ваҳҳобийлик диний-сиёсий экстремистик оқимининг ташкилий тизими бўлмиш «Ўзбекистон Ислом ҳаракати» жаҳоннинг етакчи халқаро террористик («Толибон ҳаракати», «ал-Жиҳод», «Ҳаракат ул-ансор», «ал-Наада») билан тил бириктириб уларнинг бевосита раҳнамолигида 1990-1992 йилларда ташкил этилган. «Ўзбекистон Ислом ҳаракати» Тожикистон ҳукумати томонидан назорат қилинмайдиган Жирғатол, Тавилдара, Гарм туманларида ўзларининг жангариларини махсус тайёргарликдан ўтказмоқдалар.
  • Уларнинг фаолиятлари асосан 3 босқичдан иборат:
  • 1. Хизбга дин ниқоби остида даъват қилиб, халқни динга жалб қилиш орқали исломий шахсни шакллантириб етиштириш.
  • 2. Ёшларни сиёсий фикрлантирилган ҳолда, фикрий қараш, варақалар тарқатиш орқали давлат бошқарув идоралари билан халқ ўртасида зиддиятлар келтириб чиқариш.
  • 3. Пировардида ҳокимиятни қўлга олиб, (керак бўлса қуролли кураш йўли билан) «Халифалик» давлатини тузиш.
  • Тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт
  • Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик
  • Умуминсоний қадриятлар устуворлиги
  • Инсон эркинлиги ва шахс камолоти
  • Реакцион
  • Уруш, қуролланиш, терроризм ва экстремизм
  • Ирқчилик, миллатчилик, диний ақидапарастлик
  • Тоталитаризм, мустабидлик ғояси асосидаги фаолиятлар
  • Эгоизм, маҳаллийчилик, тор манфаатлар устуворлиги
  • Бугунги дунёдаги ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг йўналишлари
  • Прогрессив
  • Ҳозирги давр-дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган даврдир.

Download 268,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish