Чунки, ҳар қандай халқ, жамият ва миллатнинг олдига қўйган мақсади бор. Бу мақсад халқни, миллатни бирлаштирувчи, йўлга бошловчи батафсил бир байроқдир. Чунки, ҳар қандай мафкура ўз олдига муайян мақсадларни қўяди. Бу мақсадлар пировард натижага эришишнинг йўллари, воситалари ва усулларини белгилайди. - Чунки, ҳар қандай халқ, жамият ва миллатнинг олдига қўйган мақсади бор. Бу мақсад халқни, миллатни бирлаштирувчи, йўлга бошловчи батафсил бир байроқдир. Чунки, ҳар қандай мафкура ўз олдига муайян мақсадларни қўяди. Бу мақсадлар пировард натижага эришишнинг йўллари, воситалари ва усулларини белгилайди.
- Мафкуранинг асосий мақсадлари қуйидагилар:
- 1. Одамларни муайян ғояга ишонтириш.
- 2. Шу ғоя атрофига уюштириш.
- 3. Ғояни амалга ошириш учун сафарбар этиш.
- 4. Кишиларни маънавий-руҳий жиҳатдан рағбатлантириш.
- 5. Ғоявий тарбиялаш.
- 6. Ғоявий иммунитетни шакллантириш.
- 7. Ҳаракат дастури бўлиб хизмат қилиш.
Кўриниб турибдики, мафкура одамларни муайян ғояга ишонтиради, сафарбар этади, маълум бир ҳаракат дастурига эга бўлади. - Кўриниб турибдики, мафкура одамларни муайян ғояга ишонтиради, сафарбар этади, маълум бир ҳаракат дастурига эга бўлади.
- Биз бир мактабда учта ғоя, яъни бошланғич синфда «Тирик бурчак» бунёд қилиш, IX«а»синфда репититорлик синфи, X синфда «Футбол синфи» ташкил қилиш ҳақидаги ғоялар юзага келгани мисолида фикримизни ривожлантиришга уриниб кўрамиз. Айтайлик, ўша ғоялар мактаб директоригача етиб борди, дейлик. Мактаб директори бундай ташаббусдан руҳланиб, ўша ғояларни амалга оширса, мактаб равнақ топишини ҳисобга олиб, барча мактаб ўқитувчиларини йиғди. Ғоялар ҳақида ўқитувчиларга тушунча берди ва бу фикрлар ўқитувчиларга ҳам ёқиб қолганини гувоҳи булди.
- Шунда мактаб директори ўқитувчилар жамоасига қараб мурожаат қилади: «Азиз ҳамкасблар! Мактабимизда ажойиб ташаббус:Бошланғич синфларда «Тирик бурчак», IX«а» синфда «репититорлик синфи» очиш, X синфда «Футбол синфи» ташкил қилиш ташаббуси юзага келди. Бу ташаббускор ғоялар сизларга ҳам маъқул келди. Энди кўриниб турибдики, шу ғояларни амалга оширсак, мактабимиз бир-икки йил ичида туман, вилоят миқёсида энг илғор мактаблардан бўлиб қолади. Шу боис ҳаммангизни шу ғояларни амалга оширишга сафарбар бўлишга чақираман»-дея ўқитувчиларни уч гуруҳга бўлиб, ҳар бир гуруҳни ҳалиги ғоя берган синфларга беркитиб чиқади ва ҳар бир гуруҳга тушунтиради. Агар шу ишларни амалга оширсак, мактабимиз бир-икки йил ичида туман ва вилоятдаги илғор синфлар қаторига кўтарилади -деб ўқитувчиларни руҳлантирди.
- Бу ташаббусни амалга ошириш учун ота-оналарни, маҳалла оқсоқолларини, ишбилармон, тадбиркорларни ҳам жалб қиласизлар. Мен эса, мактаб имкониятларидан фойдаланиб, маблағ ажратаман, ёрдам уюштираман» -деди мактаб директори.
- Мана шу мисолимиздаги мактаб директори ва унинг ҳатти-ҳаракатлари, ғояларни бажаришга жалб қилиши, йўл-йўриқларни кўрсатиб бериши, ўқитувчиларни шу ғояларни амалга оширишга руҳлантириши, мафкурага яққол мисол бўлади.
- Миллий истиқлол мафкураси ҳам шундай ғоялардан иборат:
- унинг бош ва асосий ғоялари бор: Бош ғоя – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш.
- Асосий ғоялари: Ватан равнақи, Юрт тинчлиги, Халқ фаровонлиги, Комил инсон, Ижтимоий ҳамкорлик, Миллатлараро тотувлик ва Динлараро бағрикенгликдир.
- Миллий истиқлол мафкураси ўз ичига олган бу ғоялар халқимизнинг минг йиллаб ота-боболаримиздан бошлаб асрий орзу истакларидир. Бугун биз миллий истиқлол мафкураси асосида жипслашар эканмиз, унинг барча ғояларини, аввало халқимиз, ўсиб келаётган ёш авлод қалбига жойлашимиз ва шу ғоялар байроғи остида илдам қадамлар билан Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги сари мардонавор бормоқдамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |