«Миллий истиқлол ғояси» фанини ўқитишнинг таълимий ва тарбиявий аҳамияти



Download 0,72 Mb.
bet17/36
Sana11.07.2022
Hajmi0,72 Mb.
#774684
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36
Bog'liq
MIG\' o\'qitish metodikasi

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани мазмунида:


Ўқувчиларнинг 7-9-синфларда «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» фанидан эгаллаган тушунча, кўникма ва малакалари 10,11-синфларда «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фанидан ғоя ва мафкуралар тарихи, ҳозирги замонда инсон қалби ва онги учун кураш мафкуравий муаммолар ва мафкуравий иммунитетга доир мавзуларни ўтиш жараёнида ривожлантирилади.


Мақсад ўқувчиларни миллий истиқлол ғояси бўйича назарий ва амалий билимлар билан қуроллантириш, уларда мустақил дунёқараш ва эркин тафаккурни шакллантиришни давом эттириш ҳамда ғоявий тарбияни амалга оширишдан иборат.
Мазкур фан бўйича ўқитиладиган мавзуларни 7-9-синфларда ўтилган мавзулар билан боғлаб, узлуксизлик ва узвийликни таъминлаш ўқувчилар томонидан ушбу фанни мукаммал ўрганиш имкониятини яратади.
Ўқувчиларни миллий истиқлол ғоялари асосида тарбиялашда илғор педагогик технологиялар ва масофадан ўқитиш каби усуллардан ўз ўрнида фойдаланиш зарур.
Ўқувчиларнинг миллий истиқлол ғоясига доир мустақил илмий изланишини ташкил этишда илмий маърузалар билан чиқиш, семинар-конференция усулларидан фойдаланиш мумкин.
Уларни янги ғоя ечимини яратиш, шахсий тажрибага ёки вазиятга боғлаш, баҳсли ғояларни муҳокама қилишга ўргатиш учун гуруҳли баҳслар, маълум бир вазиятлар таҳлили, савол-жавоб, сўровномалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ўқувчиларда ватанпарварлик ва миллий ифтихор туйғусини тарбиялаш, ахлоқий хислатларни миллий қадриятлар асосида таркиб топтириш, ривожланишнинг маънавий-ахлоқий негизлари, комил инсон тарбияси ҳақидаги маърузалар, қизғин суҳбатлар ва мунозараларда амалга оширилиши мумкин.
Юқоридаги мақсадлардан келиб чиққан ҳолда «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фанининг мазмуни қуйидагилар билан асосланади:
Ғоя ва мафкура тушунчаларининг мазмун-моҳияти. Бунёдкор ғоя ва соғлом мафкуранинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. Вайронкор ғоя ва мафкуралар. Миллий ғоя ва мафкураларнинг тарихий илдизлари. Буюк алломаларнинг жамият тараққиёти тўғрисидаги ғоялари ва маънавий мероси, ундан фахрланиш туйғуси. Миллий истиқлол ғоясининг умуминсоний қирралари. Ҳозирги дунёнинг ғоявий-мафкуравий манзараси. Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви. Ҳозирги давр: геосиёсат ва мафкуравий полигонлар. Мафкуравий жараёнларнинг умумбашарий ва минтақавий муаммолари. Истиқлол ва миллий мафкуранинг шаклланиши зарурати. Янгиланиш ва ривожланишнинг маънавий-ахлоқий негизлари. Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли ва мафкуравий муамолар. Тараққиётнинг ўзбек модели. Миллий ғоя ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши. Зарарли ғоялар ва мафкуравий таҳдидларга қарши огоҳлик ва ҳушёрлик. Халқаро терроризм. Мафкуравий таҳдидларнинг шакллари ва турлари. Мафкуравий таҳдидларга қарши огоҳлик ва ҳушёрлик зарурати. Мафкуравий иммунитет ҳақида Президент Ислом Каримов фикрлари ёритилади.
Миллий истиқлол мафкурасининг мазмун-моҳияти. Миллий истиқлол мафкурасининг асосий тамойиллари. Истиқлол мафкураси озиқланадиган умумбашарий қадриятлар. Истиқлол мафкурасининг бош ғояси ва асосий ғоялари. Миллий истиқлол мафкурасининг мақсад ва вазифалари. Миллий истиқлол мафкурасининг ўзига хос хусусиятлари. Ёшларнинг ғоявий дунёқараши ва маънавий фазилатлари. Мафкуравий тарбия тушунчаси, унинг мазмун-моҳияти. Ёшларни ғоявий-мафкуравий ва маънавий тарбиялаш. Комил инсонни вояга етказишда мафкуранинг аҳамияти. Комил инсон тушунчаси. Мафкуравий тарбиянинг услуб ва воситалари. Миллий ғурур каби масалалар очиб берилади.
Ғоя ва мафкуранинг тарихий шакллари. Ҳозирги замонда инсон қалби ва онги учун кураш. Марказий Осиё: геосиёсат ва мафкуравий жараёнлар. Биз қандай жамият барпо этмоқдамиз. Тараққиётнинг ўзбек модели. Миллий истиқлол мафкураси моҳияти ва мазмуни. Миллий истиқлол ғоясининг асосий тамойиллари. Миллий истиқлол мафкураси мақсад ва вазифалари. Бунёдкор ғоялар. Истиқлол ва ғоявий тарбия. Комил инсон – миллий истиқлол ғоясининг, мақсади ва шу каби масалалар ёритилади.
«Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида фақат учинчи якунловчи босқичларда ўқитилади. Шунга кўра, 9-синфни тамомлаб келган ўқувчи учун бу фанни ўрганишда 2-2,5 йил узилиш бўлади. Мана шу оралиқ масофада ўқувчиларнинг миллий истиқлол ғоясини ўрганиб бориши учун таълим жараёнида узвийликни таъминлаш зарурати туғилади. Бу вазифани амалга оширишда мазкур таълим тизимида ўқитиладиган умумтаълим фанлари қўл келади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» фани ўзининг аниқ мақсад ва вазифаларига эга. Таълим олаётган ёшларга «ғоя» ва «мафкура» тушунчалари моҳияти ва мазмуни тушунтирилади. Мафкуралар ўртасида кураш кескинлашган тарихнинг ҳозирги бурилиш палласида бунёдкор ғояларнинг инсонпарварлик, адолатпарварлик билан суғорилган тамойилларига таяниш ўқувчи-ёшлар онгига сингдирилади. Вайронкор ғоялар эса ҳамма даврларда ҳалокатли оқибатларга олиб келишини тарихий мисоллар ҳамда замонамизда юз бераётган воқеалар асосида тушунтирилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ўқувчиларга ғоя ва мафкураларнинг тарихий шакллари, ҳозирги замонда инсон қалби ва онги учун кураш, Марказий Осий: геосиёсат ва мафкуравий жараёнлар, биз қандай жамият барпо этмоқдамиз, тараққиётнинг ўзбек модели, миллий истиқлол мафкурасининг моҳияти ва мазмуни, миллий истиқлол ғоясининг асосий тамойиллари, миллий истиқлол мафкурасининг мақсад ва вазифалари, бунёдкор ғоялар, истиқлол ва ғоявий тарбия, комил инсон каби мавзулар асосида ўқувчиларга билимлар берилади.
Назарий тушунчалар амалий машғулот жараёнида мустаҳкамланиб, бўлажак касб-ҳунар соҳалари билан боғлаб, зарур кўникма ҳамда малакалар ҳосил қилиниб борилади.

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish