7-синфда:
- ғоя билан фикрни бир-биридан фарқлай олиш;
- ғоянинг турларини ажрата билиш;
- мафкура моҳиятини тушунтириб бера олиш;
- тараққиёт жараёнида мафкуранинг ролини англай билиш;
- бунёдкор ва бузғунчи ғояларга нисбатан ўз муносабатини билдира олиш;
- маънавият, мустақиллик тушунчаларининг мазмунини билиш;
- ватанпарварлик ҳиссининг камол топтириши;
- миллат тушунчасининг мазмун ва моҳиятини англаш;
- миллий ифтихор туйғусини ҳис қилиш;
- билимдонлик – маънавий баркамоллик мезони эканини англаш, саводхонлик;
- ўзида ҳуқуқий маданият асосларини намоён қилиш;
- инсоннинг табиатга муносабати, экологик маданият – олийжаноблик белгиси эканини англаш;
- санъатни гўзаллик тимсоли сифатида ҳис эта олиш;
- инсонпарварлик – олий фазилат белгиси эканини билиш;
- инҳр-мурувват – юксак фазилат эканини англаш;
- дўстлик, ўртоқлик, камтарликка ижобий, манманликка ўз салбий муносабатини билдира олиш;
- миллий ғурурлилик кўникмаларини намоён қилиш.
8-синфда:
- Ўзбекистоннинг стратегик мақсади ва ўз тараққиёт йўлини ёшига мос равишда тушуниш;
- ғоявий бўшлиқ тушунчасини шарҳлай олиш;
- мафкуравий полигоннинг ядровий полигондан нима учун хавфлилигини англаб етиш;
- мафкуравий иммунитет тушунчасини шарҳлай олиш;
- миллий истиқлол мафкураси моҳияти, вазифаларини англаш;
- “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш” ғоясининг мазмунини тўлақонли тушуниши;
- миллий истиқлол мафкураси ғояларининг мазмуни ва моҳиятини тушуниб етиш ва асослай олиш;
- миллий истиқлол мафкурасининг бош в асосий ғояларини шарҳлай олиши;
- инсонийлик хислатлари ҳақида мустақил фикрлай олиши;
- Наврўз, Ҳайит, Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда бошқа умумхалқ байрамлари моҳият-мазмунинианглаши;
- ичкиликбозлик, кашандалик, гиёҳвандликнинг келиб чиқиш сабаблари ва зарарли оқибатларини билиши.
9-синфда:
- “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” рисоласини ўрганиш;
- “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фанининг мақсад-моҳиятини билиш;
- “Биз ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз ҳам!” шиори мазмун-моҳиятини билиш ва тушунтириб бериш;
- дунёнинг мафкуравий манзараси, кўп қутбли дунё ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
- айрим давлатларнинг ғаразли геосиёсати ва унинг ортида ётган мақсадларини тушуниш;
- диний экстремизм, унинг кўринишлари ва зарарли оқибатлари ҳақида маълумотга эга бўлиши;
- халқаро терроризм: унинг турлари, намояндалари ва зарарли оқибатларини билиш;
- антик, ўрта асрлар ва замонавий тараққиёт ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;
- тараққиётнинг ўзбек модели, жамиятни ислоҳ этишнинг беш тамойилини англаб етиш;
- маънавият, мустақиллик маънавияти ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;
- маънавий баркамол инсон тушунчаси ва шахс маънавияти мезонларини билиш;
- Ватан, миллат олдидаги бурч, масъулият ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
- она тилининг роли ва аҳамиятини англаш;
- меҳнатсеварлик, касб-ҳунар комиллик нишонаси эканини тушуниш;
- уй тутиш қоидаларини билиш, рўзғор юритишда тежамкорлик маданиятини шакллантириш;
- урф-одат, анъана, тўй ва маросимлар орқали меҳр-оқибат туйғуларини уйғотиш;
- маҳалла – жамоавийликнинг ноёб, анъанавий миллий усули, тарбия маскани экани ҳақида билимлар мажмуасига эга бўлиш, унинг мазмун-моҳиятини англаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |