Мазкур ўринда ўқитувчи талабаларга илгаридан тайёрлаб қўйилган тарқатадиган дидактик материаллар асосида қуйидаги муаммоли саволларни ўртага ташлади:
Аҳолини кучли ижтимоий ҳимоялаш деганда нимани тушунасиз?
1994 йил 24 августда Президентнинг «Кам таъмин этилган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид тадбирлар тўғрисида»ги Фармоннинг мазмуни нимадан иборат?
3. Жамиятни демократиялаш ва кенг кўламдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳатида Ўзбекистон моделининг моҳияти нимадан иборат?
4. 1996 йил 10 декабрида «Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»ги Фармонининг мазмуни нимадан иборат?
Синфга берилган муаммоли саволнинг биринчисига талабалар томонидан берилган жавоб ўқитувчи томонидан тахминан қуйидаги формада умумлаштирилган ҳолда баён этилади.
«Ижтимоий таъминот» деганда давлат томонидан яратиб бериладиган ҳаётий фаолият учун зарур бўлган эҳтиёжни моддий томондан қондириш мақсадида моддий ва бошқа ижтимоий ҳимоя қилиш тушунилади. Бунга пенсия нафақа ва ижтимоий ночор фуқароларни пул ва шунга ўхшаш шакллардаги моддий таъминотлар билан таъминлаш киради.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг бешта тамойилларидан бири давлат фаолиятини иқтисодий ва ижтимоий ислоҳ қилишга асосланган кучли ижтимоий сиёсат ҳисобланади. Давлат органлари жумладан, Президент, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, ҳокимиятлар, маҳаллий вакиллик органлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўз ваколатхоналари доирасидан фуқароларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишни амалга оширадилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда айнан шундай вазифаларни амалга оширишга қаратилган махсус давлат органлари бу ижтимоий таъминот вазирлиги ва унинг жойлардаги тегишли органларидир. Шунингдек республикамизда Пенсия фонди, Болалар фонди «Маҳалла фонди» ва бошқа фондлар ташкил этилиб улар самарали фаолият олиб бормоқда. Республика Президенти фармонига кўра фуқароларнинг ижтимоий таъминоти билан шуғулланиш вазифаси билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилган.
Табиийки, ўқитувчи Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини белгилашда аҳолини кучли ижтимоий ҳимояси хусусидаги фикри – «Ишончли ижтимоий кафолатларни ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чораларини таъминлаш бозор ўзгаришларининг ҳамма босқичлари орқали ўтади ва жамиятимизни янгилашдан иборат ғоят кенг жараённинг бошқа йўналишларини ҳам қамраб олади» деган кўрсатмаларини баён этиб шархлашдан сўнг талабаларга берилган тарқатма материаллар мазмунидан келиб чиқиб иккинчи муаммоли саволнинг шархига ўтади.
2006 йилни юртбошимиз томонидан «Ҳомийлар ва шифокорлар йили» деб эълон қилиниши мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш кўплаб янги ишчи жойларини бунёд этиш, мамлакатимизда ишсизлар сонини камайтириш, уй шароитида айниқса хотин-қизларнинг касб фаолиятлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, уларнинг ёшлари нафақа олиш даврига еткунига қадар иш стажлари қайд этиладиган меҳнат дафтарчаларининг жорий этилиши, чорвачилик билан шуғулланиб келаётган юртдошларимизга пенсия ёшига еткунига қадар взнослар тўлаб боришларини қонунийлаштириш каби ижтимоий тадбирлар амалга оширилди.
2007 йилнинг «Ижтимоий ҳимоя йили» деб эълон қилиниши катта тарихий аҳамиятга молик. Президент Ислом Каримов бу соҳа бўйича бир қатор вазифаларни белгилар экан:
«Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожи учун мустаҳкам ва барқарор пойдевор яратилганини ҳамда шаклланиб бораётган тенденцияларни инобатга олган ҳолда, биз ўз олдимизга 2007 йилда ўртача иш ҳақини камида учдан бир миқдорда, 2010 йилга бориб эса, яъни уч йил давомида уни 2,5 баробар ошириш вазифасини қўймоқдамиз» деди.
Мазкур ўринда ўқитувчи талабаларга илгаридан тайёрлаб қўйилган тарқатиладиган дидактик материаллар асосида қуйидаги муаммоли саволларни ўртага ташлайди:
1. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида «Ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш – устувор вазифамиз» деганларида қандай вазифалар ҳақида гап боради ва уларнинг ечими нималардан иборат?
2. Президент Ислом Каримов томонидан 2006 йилни «Ҳомийлар ва шифокорлар йили» деб эълон қилиниши ўзбек халқининг қадим замонлардан буён саҳоватпеша эканликларини яна бир бора тасдиғи бўлаётганлигини реал ҳаётимиздаги исботини нималарда кўрдингиз?
3. Нима учун 2007 йилни юртимизда «Ижтимоий ҳимоя йили» деб эълон қилинди?
4. Нима учун 2007 йил таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти – Айсеско (Isesco) томонидан Тошкент шаҳри «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон ыилинди?
Щыитувчи дарсни якунлар экан талаба (тингловчи) лар томонидан дарс (баҳс) давомида берилган саволларга жавоб бериб, машғулот давомида ўртага ташланган муаммоли саволлар жавобини шархлаб якунлайди. Уларнинг олган баҳоларини изоҳлаб эълон қилади, шундан сўнг мазкур мавзуда ўқувчилар (тингловчилар)нинг уй вазифаси сифатида тайёрлайдиган мустақил ишлари (рефератлари) учун фойдаланишлари лозим бўлган ва илгаридан кўчма доскага ёзиб қўйилган адабиётлар рўйҳатини яна бир бора эслатиб ўтади.