«Миллий истиқлол ғояси» фанини ўқитишнинг таълимий ва тарбиявий аҳамияти


- §. Ёшларнинг ғоявий дунёқараши ва маънавий



Download 0,72 Mb.
bet19/36
Sana11.07.2022
Hajmi0,72 Mb.
#774684
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
MIG\' o\'qitish metodikasi

5 - §. Ёшларнинг ғоявий дунёқараши ва маънавий
фазилатлари


Дарснинг жиҳозлари




А) Мафкура тушунчаси тўғрисида Президент Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган тамойил ёзилган дидактик материал:



«Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва минталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги куни ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан»

Ислом Каримов





Б) Миллий ғоя тушунчаси хусусидаги тамойил ёзилган дидактик материали:



«Ғоя – инсон тафаккури маҳсули, миллий ғоя эса миллат тафаккурининг маҳсулидир. Миллий ғоя – инсон ва жамият ҳаётига маъно – мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир»



В) Миллий ғояга тааллуқли тарқатиладиган ёзма дидактик материаллар


Г) Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. «Ўзбекистон» нашриёти, 2000 йил, дарснинг мотивацияси: «Миллий истиқлол ғояси». Президент Ислом Каримов сўзбошисидан олинди. 5 – 7 бетлар.


Дарснинг мақсади


А) Дарснинг мотивацияси: Мазкур мавзуда ўтказиладиган дарснинг мотивацияси, яъни бу мавзу нима учун, қандай мақсадда керак, уни ўрганишдан кузатилган мақсад нималардан иборат деган аниқ саволга Президент Ислом Каримов «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласида ёзилган «Сўз боши»даги қуйидаги сатрларда ўзининг қуйидагича яққол ифодасини топган:



«Миллий ғоя ва истиқлол мафкураси ҳақида гап борар экан, биз ниҳоят кенг қамровли, мураккаб, серқирра, инсоният тарихида аниқ ва мукаммал ифодаси, тугал намунаси ҳали ҳануз яратилган тушунчаларини ўзимизга тасаввур қилишимиз керак».
«Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириши, мамлакатимизда ишлайдиган ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан учун, бахт-саодат учун доимо масъулият сезиб яшашига чорлаш, комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларга давъат қилиш, шу муқаддас замин учун фидоийликни ҳаёт мезонига айлантириш – миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир»



Б) Дарснинг таълимий мақсади:



Мафкура – муайян ижтимоий гуруҳ, ижтимоий қатлам, миллат, давлат, халқ ва жамиятнинг эҳтиёжлари, мақсад-муддаолари, манфаатлари, орзу-интилишлари ҳамда уларни амалга ошириш тамойилларини ўзида мужассам этадиган ғоялар тизимидир.

Дарс жараёнида ўрганилаётган мавзунинг талабларидан келиб чиққан ҳолда, Президент Ислом Каримов асарлари, маъруза ва нутқлари, чиқишларидаги «Миллий ғоя», «Миллий мафкура», шунингдек маънавий – маърифий мавзуларда билдирилган фикрлари асосида талаба ёшларга «Миллий ғоя», «Миллий мафкура», «Дунёқараш», «Комил инсонни камол топтириш», «Ижтимоий-сиёсий фаоллик», «Фуқаролик масъулияти» каби тушунчалар мажмуи хусусида мустаҳкам билим бериш ва билимларнинг талабалар билан юқоридаги тушунчалар мажмуи устида олиб борилган баҳс ва мунозаралар давомида уларнинг шахсий эътиқодига ўсиб ўтиш ва кундалик амалий фаолиятларида тезкор равишда фойдаланишларига эришмоқдан иборат.
В) Дарснинг тарбиявий мақсади:

Дарс жараёнида ўқитувчининг мазкур мавзу юзасидан олиб борадиган таълимий, илмий-назарий ва амалий фаолияти мажмуи натижасида талабалар тарбиясига комплекс ёндошган ҳолда уларда Президент Ислом Каримовнинг тарбия бобида алоҳида қайд этиб ўтган қуйидаги кўрсатмалари ўз ечимини топишини тақозо этади:


«Олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга етиш, - деб кўрсатди Президент Ислом Каримов, - эски мафкуравий асоратлардан батамом ҳалос бўлиш, ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, бегона ва ёт ғояларнинг хуружида ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва жамиятимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақозо этмоқда»1

Г) Дарсда ривожлантириб бориладиган таълим:


Мазкур дарсда ўрганилаётган мавзу «Миллий истиқлол ғояси» фанининг якунловчи бўлими (V бўлим) «Ғоявий тарбия ва мафкуравий иммунитет» бўлганлиги жоиз талабаларда курснинг таянч ва бошқарув ғоялари ҳисобланган тушунчалардан: «ҳозирги дунёнинг мафкуравий
манзараси», «минтақавий кўринишлари, »бугунги мустақил Ўзбекистонимизнинг мафкуравий муаммолари, «мафкуранинг мақсад ва
__________________


1Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. «Ўзбекистон».2000 йил. 5-бет.
вазифалари», «огоҳликка даъват» каби масалалардан қанчалик воқиф эканликларини яна бир бор мустаҳкамлаш мақсадида машғулот давомида уларнинг фаолликларини ривожлантриб бориш ва таълимда интеграция усулидан самарали фойдаланиш мақсадида ўрганилаётгн мавзу давомида талабалардан мазкур курснинг юқорида қайд этилган асосий таянч ва бошқарув ғояларидан олган билимларни эслатиб, такомиллаштириб ва зарур жойларида тузатишлар киритиб боришни тақозо этади.



Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish