§ 12. Махсулдор катлам очилган скважиналарни консервация
килиш ёки хисобдан чикариш
135. Скважиналарни консервация килиш ёки хисобдан чикариш шу хакдаги Низомга асосан бажарилади.
136. Консервация килинадиган ёки хисобдан чикариладиган скважиналарда килинадиган ишлар қудуқ балансида бўлган ташкилот томонидан режаланади.
137. Қудукни консервация қилиш ёки ҳисобдан чиқариш қувурлар аро ёки қатламларо босим бор пайтида, таъмирлаш ва изоляция қилиш ишлари олиб борилади.
138. Ута таъсир этувчи (токсичный) ва агресив компонентлари бўлган қудуқларда ажратиш ва бартараф этиш ишлари.
“Ута таъсир этувчи ва агрессив компонентли қудуқларда ажратиш ва тугатиш ишларини олиб бориш намунавий лойиҳаси” га мувофиқ олиб борилади.
139. Бурғиланган, маҳсулдор қатлами очилган (ёки синовда бўлган) қудуқларни вақтинчалик тўхтатганда (ёки консервация қилганда) қуйидаги ишлар бажарилади:
- қудуқни режасига мос келувчи параметрли пармалаш қоришмаси билан тулдирилади;
- катламдаги газ ёки нефт хавф тугдирмаслиги учун катлам пастидан уни юкорисигача ва ундан хам 40-50 м баландрок килиб цементланади (катлам устидан 30 м баланд булади);
- олдиниги мустаҳкамловчи қувурлар брикмасининг бошмоғигача НКТ “ялонғоч учли” (голый конец) бурғиловчи қувурлар туширилади, қудуқнинг оғзи зичланади, задвижка ва превенторнинг штурвали олинади.
Кудуқнинг ҳолати даврий назорат остига оланади.
§ 13. Қудуқларни ишлатиш пайтида фаввора хавсизлиги.
140. Пармаланган газ, газ конденсати ва нефт скважи-налари синалиб, узлаштирилгандан сунг режага мувофик ишлатилиб эксплуатацияга топширилади. Кувурлар оралигида босим булмаслиги керак.
141. Фавораввий мослама (фонтанная арматура) қудуқнинг шароитларига (босимга, маҳсулот таркибига) туғри келиши ва қудуқнинг оғзига урнатилганга қадар синаб курилган бўлиши керак.
142. Скважина устига урнатилган фонтан арматураси эксплуатацияга мулжалланган кувур билан бирга босим бериб синаб курилади. Босим кувурга курсатилган босимга тенг булиши керак. Босим билан ўтказилган синов натижаси хакида акт килинади.
143. Фонтан арматураси ва унинг задвижкалари куйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- улар кўп марта очилиб ёки ёпилишига чидамли ва мутлоқ беркитувчи, задвижкани бир киши осонлик билан очиб - ёпадиган;
- керак бўлганда, скважина ишини тўхтатмасдан задвижкаларни баъзи кисимларини алмаштириш мумкин бўлсин;
- скважина оғзида пайдо бўладиган босимни икки баробарига чидам берадиган;
- кувур ва уни оркасидаги (затрубная) босимни хамда хароратни улчаш имкони булсин;
- задвижка, ундаги деталларнинг катушка ва тройникларни газ, нефт утказгич тешиклари бир хил булиши керак.
144. Скважиналарни эксплуатация килишда катламдан келаётган газ ва суюклик фақат насос кувурлари орқали олиниши керак. Кувур оркасидаги бўшлиқ орқали скважинани эксплуатация қилиш ман этилади.
145. Эксплуатациядаги скважиналарга туширилган мустахкамловчи ҳамда насос кувурларни бир-бирига боғловчи резьбалар газ ёки суюкликни ўзидан ўтказмаслиги керак. Эксплуатацияга мулжалланган кувурлар оркасида босим пайдо булса, скважинани эксплуатация килиш ман этилади.
146. Юқори босимли нефт, газ ва ҳаво қувурлари, фавворавий ва компрессорли усулда ишлатиш пайтида пайвандлаб уланган (бесшовный) пулат қувурлардан иборат бўлиши керак.
147. Босим остида ишлаётган фонтан арматураси, уларни боғловчи буюмлар, газ кувурлари музлаганда уларни буғ ёки иссик, сув билан эритиш керак.
148. Ишлатиш газ қудуғи, газда агрессив компонентлар бўлганда, коррозияга қарши ясалган фавворавий мослама ва қувурлар брикмаси бошчаси (колонная головка) билан жиҳозланиши керак.
149. Газ таркибида зарарли модда булса, скважинага унга чидамли насос кувурлар туширилади ва скважинага мунтазам ингибитор юбориб турилади.
150. (СП) Йиғиш пунктларидаги ер усти ускуналари газни қазиб олиш операторлари томонидан назорат қилиниб турилиши керак.
Асосий эътиборни фланецли, резбали, пайвандли туташмаларга қаратиш керак.
Улардан газ ва конденсат чиқиш ҳоллари бўлганда, жавобгар шахс иштирокида дарҳол бартараф қилиш керак.
151. Сероводород ва бошқа заҳарловчи газлар ажратиб чиқадиган кон объектларида ишловчи ходимларни ҳимоя қилиш чоралари ишлаб чиқилган бўлиши керак.
152. Қудуқни ишлатишга топшириш пайтида бурғилаш бригадаси қудуққа НКТни тушириши, фавворавий мосламани (фонтанная арматура) ўрнатиши, бурғилаш минораси, минора олди иншоотларини, бурғилаш ускуналари ечиб олиши ва бузилган жойларни – ерларни текислаш керак.
153. Газ қудуқларига қувур бошчаси ўрнатилгандан кейин, қувурлар брикмасини оралиғи, қувурлар брикмасига рухсат этилган босимга ҳаво ёки азот билан мустаққамликка синаб кўрилади. НКТ ва ишлатиш қувурлари брикмасининг оралиғи босим билан 5 минут давомида ушлаб турилади, бериладиган босим қудуқда кўтиладиган энг юқори босимга тенг бўлиши керак.
Скважиналарни тозалаш жараёнида, таъмирлаш даврида газни чикариб, ёнидириб юбориш факел курилмаси оркали бажарилади. Факел курилмаси скважинадан камида 100 м узокликда булиб, ёндириш асбоблари билан жихозланади. Факел курилмаси уч томондан тросслар билан тортилган ва уралган булиб, уни баландлиги 10 метрдан кам булмаслиги керак.
154. Қудуқ шахта билан жихозланиб уни юза улчовлари 3x3 метр ва чукурлиги 1,8 метр, деворлари ва таги бетонланган бўлиши керак.
155. Скважина атрофи машина, агрегатлар юриши учун шағалланган ёки асфальтланган ва лойихага биноан ўралган булиши керак. Скважина атрофига огхлантирувчи ва курсатувчи плакатлар урнатилиши талаб килинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |