Яҳудий сўзи ҳақида - Бани Исроилнинг 12 қабиласига асос солган, деб ҳисобланадиган Исҳоқ пайғамбарнинг ўғли Яъқубнинг 12 ўғлидан бирининг исми “Юда” ёки “Яҳуда” бўлган деган тахминдан келиб чиққан ҳолда унинг исмига монанд равишда “яҳудий” атамаси шаклланган. Мусо
- пайғамбарнинг “Биз сенга қайтиб, ёлвордик” сўзларига
- таяниб баён этилган бошқа бир тахминга кўра, яҳудий сўзи арабча هاد ҳода ўзагидан келиб чиққан бўлиб, “қайтиш” ва “тавба қилиш” маъноларига эга. арихий манбаларда “иброний” атамаси (ибр. “Ибри” – “нариги томоннинг одами, келгинди”) Фрот ва Иордан дарёларининг нариги тарафидан келган кўчманчиларга нисбатан ишлатилган.
Яҳудийлик дини - Яҳудийларнинг ўзлари орасида кенг тарқалган қарашларга кўра, “Исроил” атамаси “Худо билан курашиб уни енгган” деган маънони англатади. “Ибтидо” китобининг 32 – боби 28 – матнида келтирилишича, бугунги кунда барча яҳудийларга нисбатан ишлатиладиган “Исроил ўғиллари” номи Яъқуб пайғамбарга Худо томонидан берилган.
Яхудийлар тарихи. Фаластинда (Канъон ёки Ханаан) Миср хукмронлигининг таъсири сусайган милоддан аввалги XIII-XII асрларда бу мамлакатда бир қанча ханаанлардан ташкил топган майда шаҳар-давлатлар бўлган. Тавротда ёзилишича, Худо хазрати Иброхим, Исхок, Яқуб пайғамбарларга ваъда қилган мамлакат бўлиб, Нух пайғамбар ўғли Хом, унинг ўғли Канъон наслидан тарқалган бутпараст халқларнинг ери бўлган. - Яхудийлар тарихи. Фаластинда (Канъон ёки Ханаан) Миср хукмронлигининг таъсири сусайган милоддан аввалги XIII-XII асрларда бу мамлакатда бир қанча ханаанлардан ташкил топган майда шаҳар-давлатлар бўлган. Тавротда ёзилишича, Худо хазрати Иброхим, Исхок, Яқуб пайғамбарларга ваъда қилган мамлакат бўлиб, Нух пайғамбар ўғли Хом, унинг ўғли Канъон наслидан тарқалган бутпараст халқларнинг ери бўлган.
Янги ерларни эгаллашда Канъоннинг туб халқи билан олиб борилган курашларда Исроил қабилаларининг вақтинчалик бирлашуви ва ўзаро бир-бирлари билан ҳамкорлиги бир томондан мустаҳкамланиб борса-да, иккинчи томондан, Исроил қабилаларининг кейинчалик бепоён Канъон ерларининг турли томонларига сочилиб кетиб жойлашиб олишлари уларнинг бир-бирларидан ажралиб, тарқалиб кетишларига ҳам замин яратди. - Янги ерларни эгаллашда Канъоннинг туб халқи билан олиб борилган курашларда Исроил қабилаларининг вақтинчалик бирлашуви ва ўзаро бир-бирлари билан ҳамкорлиги бир томондан мустаҳкамланиб борса-да, иккинчи томондан, Исроил қабилаларининг кейинчалик бепоён Канъон ерларининг турли томонларига сочилиб кетиб жойлашиб олишлари уларнинг бир-бирларидан ажралиб, тарқалиб кетишларига ҳам замин яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |