ободонлигини, (аҳолининг) фаровонлиги ишларини ва мулкни қай тарзда тартибга келтираётганлигини менга
билдириб турсин.
Иккинчиси–сипоҳ вазиридирки, сипоҳийларнинг улуфаси ва танхоҳи борасида менга маълумот берсин;
сипоҳ тарқоқ ҳолатга тушиб қолмаслиги учун уларнинг аҳволидан хабардор бўлсин, вазиятни менга англатиб
турсин.
Учинчиси–эгасиз қолган, ўлиб кетган ва қочганларга тегишли молларни, келиб-кетаётган (савдогарлар ва
сайёхдар)нинг мол-мулкидан олинадиган закот ва божларни, мамлакат чорваларини, уларнинг ўтлов-
яйловларини бошқариб, буларнинг барисидан йиғилган даромадни омонат тарзида сақловчи вазирдир. У
ғойиб бўлганлар ва ўлганларнинг мол-мулки бўлса, меросхўрларига топширсин.
Тўртинчиси–салтанат ишларини юритувчи вазир. У бутун салтанат идораларининг кирим-чиқимлари,
хазинадан сарф қилинган тамом харажатлар, (ҳатто) отхона ва (саройдаги) бошқа жонзотларга қилинган
харажатларгача огоҳ бўлиши лозим.
Яна амр қилдимки, чегара ерлар ва менга тобеъ мамлакатларга оид (ишларга масъул) уч вазирдан иборат
давлат ҳайъати тузилсин. Улар мазкур ерлардаги молиявий муомалалар ва келадиган даромадларни
бошқарсинлар.
Бу етти вазир девонбегига бўйсуниши лозим ҳамда у билан иттифоқда муҳим молиявий ишларни
амалга оширмокдари ва менинг арзимга етказмоқлари зарур.
Яна ҳукм қилдимки, бир кишини арзбеги қилиб тайинласинлар. У сипоҳ, раият ва арз-дод қилиб
(
ҳузуримга) келувчиларнинг аҳволини, мамлакатнинг обод-хароблигини, муҳим ишлардан қайси бири битган-
битмаганлигини менинг арзимга етказиб турсин.
Амр қилдимки, садри аъзам саййидлар ва бошқа арбобларга суюрғол тариқасида берилган ерлар ҳамда
вақфларнинг аҳволини, улар вазифаларини қай даражада адо этаётганини, уларга ажратилган
жамғармаларнинг тақсимланишини менга арз қилиб турсин.
Ислом қозиси шариат ишларининг бориши ва ажрим қозиси дунёвий ишлар ҳақида менга билдириб
турсинлар.
Яна амр қилдимки, салтанат ишлари, мамлакатни идора этиш, ундаги ўзгаришлар, алмаштиришлар,
сипоҳийлар ва амирларнинг тайинланиши, турли кенгаш-тадбирларни хос мажлисда менга арз этсинлар. Бу
мажлисларда махфий ва сирли ишларни пинҳон тутишга қодир махсус котиб ҳозир бўлиб, ростлик қалами
билан махфий-яширин кенгашларни ва гапларни ёзиб борсин.
Ва яна мажлис котибларини
254
тайинлашни буюрдимки, девон мажлисида навбатма-навбат ҳозир бўлиб,
мажлисда кўрилган, ҳал қилинган муҳим масалалар ва айрим ишлар тафсилотларини ёзиб олиб, сақласинлар.
Менга арз қилинган гаплар, чиқарган ҳукмларим, мажлисларда кўрилган мамлакат аҳамиятига молик
ишлардан тортиб, жузъий ишларгача барчасини қаламга олиб, (бошимдан кечирган) воқеалар дафтарига
киргизсинлар.
Салтанатнинг ҳар бир идорасида бўладиган кирим-чиқимларни, кундалик харажатларни ёзиб бориш учун
бир котиб тайинлансин.
Do'stlaringiz bilan baham: