Миллий давлатчилигимиз


АМИРЛАР, ВАЗИРЛАР, ЛАШКАР ҲАМДА



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#269286
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklari kitobi

АМИРЛАР, ВАЗИРЛАР, ЛАШКАР ҲАМДА 
РАИЯТНИ ТАҚДИРЛАБ, МАРТАБАЛАР ВА 
ИНЪОМ СОВҒАЛАР БЕРИШ ТУЗУКИ 
Амр қилдимки, қайси бир амир бирон мамлакатни фатҳ этса, ё ғаним лашкарини енгса, унга уч нарса 
билан имтиёз берсинлар: фахрли хитоб, туғ ва ноғора топшириб, уни «баҳодир» деб атасинлар; уни давлат 
ва салтанат шериги (деб) билиб, кенгаш мажлисига киргизсинлар; унга чегара вилояти топширилсин ва ўша 
ерлик амирлар унга бўйсунсинлар. Агар амирлардан қайси бирови тўрани (хон ўғлини) енгса ёки бирон 
234
Амир Темурнинг Рум султони Боязид I Йилдирим билан 1402 йилнинг 20 июлида Анқара остонасида бўлган жанг назарда 
тутилади. 
235
Бу жанг 1400 йили бўлган. 


амирзодага шикаст етказса, ё бирор ўлка хонини мағлуб этса, уни юқоридаги тартибда мукофотласинлар. 
Чунончи, Дашти қипчоққа, Ўрусхонга қарши уруш учун юборган амирим Ийгу Темур уни енгиб қайтгач, 
амирни мукофотлаб, унга туман (лашкар), туғ, байроқ ва ноғора бердим. Уни давлатимга шерик билиб, 
ўзимга маслаҳатчи ва вазир қилдим. Кенгашларимга киритдим ва чегарадаги вилоятлардан бирини унга 
такдим этиб, у ерлик амирларни унга бўйсундирдим. 
Шунда ҳасадчилар унинг ҳақида (турли уйдирма) гаплар тарқатиб: «Ўрусхоннинг улусини талон-торож 
қилиб, мол-мулкини ўзиники қилиб олди», –дедилар. Бу гаплари билан ундан кўнглимизни бир оз совутдилар. 
Бироқ мен Баҳром Чубин
236
қиссасини эшитиб тажрибам ортганди. Воқеа бундай бўлган экан. Хоқон
237
 
уч юз 
минг жангари турк аскари билан Ҳурмуз ибн Нуширвон
238
 
устига лашкар тортди. Ҳурмуз эса Нуширвоннинг 
вазири, маслаҳатчиси ва сипоҳсолори бўлмиш Баҳром Чубинни 320 минг аскар билан хоқонга қарши урушга 
йўллади. У хоқон лашкари билан тўқнашиб, уч кечаю уч кундуз жангу жадалда тин билмади. Охири хоқонни 
енгиб, бор ҳақиқатни Ҳурмузга арз қилди, қўлга киритган бутун ўлжа, мол-мулкни Ҳурмузнинг ҳузурига 
жўнатди. Шу аснода ҳасадчилар ва ғийбатчилар Ҳурмуз мажлисида унга қарши туҳмат қилиб: «Баҳром мол-
мулкнинг катта қисмини ўзига олиб қолди, хоқоннинг асл қимматбаҳо тошлар билан безатилган қиличи ва 
тожи, жавоҳирлар қадалган этигини ўзлаштириб олди», –дедилар. Ҳурмуз ҳам хомтама бўлиб, Баҳромнинг 
(аввалги) хизматларини унутди. Ғаразгўй ва ғийбатчи кишиларнинг гапларига ишониб, Баҳром Чубинни 
гуноҳкор ва хоин деб билди. Унга аёллар ёпинчиғи, бўғов ва занжир кишан юборди. Баҳром бўйнига бўғов, 
оёғига занжир кишан солиб, аёллар либосини кийди. Сўнг ҳузурига амирлар, сипоҳ бошликдарини 
чақиртириб, саройда йиғилганлар олдига шу алпозда чикди. Саркардалар ва оддий сипоҳийлар бу ҳолни 
кўриб, Ҳурмузга таънаю дашномлар ёғдиришди. Ундан ихлослари қайтди. Сипоҳ Баҳром Чубин билан 
иттифоқ бўлиб, Ҳурмуз даргоҳига бостириб келди: уни салтанатдан тушириб, Ажам мамлакати салтанатининг 
тахтига Хусрав Парвизни
239
 
ўтқаздилар. 
Мен бу воқеадан сабоқ олганим сабабли, сипоҳимнинг таънаю дашномларига қолиб кетмаслик учун амир 
Ийгу Темурни ҳузуримга чорладим; сарой ходимлари ва халқни тўплаб мажлис қурдим. Ўрусхон улусидан 
ўлжа қилиб олинган бутун мол-мулкни бир ерга тўплаб, амир Ийгу Темурга ва у билан бирга қилич чопган 
баҳодирлару сипоҳийларга инъом қилдим. 
Яна амр қилдимки, жангда ўзини кўрсатиб, қаршисидаги ғаним лашкарини синдирган ҳар бир амирнинг 
мартабасини оширсинлар. 
Чунончи, Тобон баҳодир Тўхтамишхон билан бўлган урушда (от солиб), ғаним байроқдорига етиб олди ва 
душман байроғини ерга туширди, ўзи бир неча жойидан яраланди. Ҳасадчилар ва шу қаҳрамонликка 
даъвогарлар унинг бу хизматини мендан яширмоқчи бўлдилар. Лекин мен уни (инъомдан) холи қолдириш 
инсофдан эмас, деб билиб, Тобон баҳодирга амирлик мартабасини бердим. Сўнгра унга иззат-икром кўрсатиб, 
байроқ такдим этдим. 
Яна амр кдлдимки, ўнбоши, юзбоши ва мингбошилардан қай бири душман сафини бузиб, ўз қаршисидаги 
аскар фавжини синдирса, ўнбоши бўлса, шаҳар ҳокимлигини берсинлар. Юзбоши бўлса, уни бирон мамлакат 
ҳукмдори этсинлар. Бунга мисол шулки, юзбоши Барлос баҳодир Тўхтамишхон билан бўлган урушда ёв 
лашкари билан юзма-юз тўқнашиб, душманни синдирди. Уни ҳисори Шодмон мамлакатига ҳоким этиб 
тайинладим. Яна буюрдимки, мингбошилардан биронтаси қаршисида турган ғаним лашкарини синдирса, уни 
мамлакат ҳукмдори қилсинлар. Бунга мисол, Муҳаммад Озод Катур жангидан (бир оз бурун) Бурхон ўғлон 
236
Баҳром Чубин (ваф. 592 й.) – Сосонийлар замонида ўтган машҳур саркарда, вазир ва Эрон подшоси. 590–591 йиллари 
ҳукмронлик қилган. 
237
Милоднинг 590 йили Эронга бостириб кирган ғарбий турк­ларнинг хоқони Шаба назарда тутилган. 
238
Ҳурмуз ибн Нуширвон–Сосонийлар сулоласидан шаҳаншоҳ Ҳурмуз IV (579–590), Хусрав Ануширвоннинг ўғли. (–А.А.) 
239
Хусрав Парвиз (581–628) – Сосонийлар сулоласига мансуб подшоҳ. 


лашкарини мағлубиятта учратган сиёҳпўш
240
 
жамоасини енгиб, уларга ўнгланмас зарба берди. Муҳаммад 
Озодни Кундуз ва Кўлоб
241
мамлакатларига волий этиб тайинладим. 
Яна ҳукм чиқардимки, амирлардан қайси бири ғаним қўлидаги бирор мамлакатни фатҳ этиб, душман 
тасарруфидан озод қилса, шу мамлакатни уч йилга унга инъом тариқасида берсинлар. 
Ва амр килдимки, қайси бир аскар кдлич чопиб баҳодирлик кўрсатса, унга инъом тариқасида гурзи, 
қимматбаҳо тошлар қадалган ўтоғ, камар, турна беллик қилич ва бир от берсинлар ҳамда ўнбошилик мартабасига 
кўтарсинлар. Иккинчи, учинчи бор баҳодирлик кўрсатса, юзбоши ва мингбоши мартабасига етказсинлар. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish