Миллий давлатчилигимиз



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#269286
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklari kitobi

 
СИПОҲГА ТАНХОҲ ВА УЛУФА 
ТАҚСИМЛАШ ТУЗУКИ 
Амр қилдимки, пиёдалар, қалақчилар, ясовуллар, чоповулларнинг бир йиллик маошларини ҳисоблаб, 
белгиланган маблағни девонхонага келтириб, шу ерда уларга (амирлари орқали) улашсинлар. Оддий сипоҳийлар 
ва баҳодирларнинг олти ойлик маошини ҳам ҳисоблаб, танхоҳ хазинасидан олиб беришни буюрдим. 
Ўнбоши, юзбошиларга маош шаҳар омонлиги
221
 
хазинасидан ва подшолик мулки даромадидан накд пул 
ҳисобида ёзилсин. Мингбошиларга вилоят ичидаги экинзор ерлардан туюл
222
 
берсинлар. Амирлар ва амир ул-
умароларга эса чегаралардаги вилоятлардан бири туюл қилиб белгилансин. 
Вилоятлардан тушган даромадларни ушбу йўсинда тақсимлашни буюрдим: вилоятлар ва мамлакатлардан 
олинган жаъми даромадни тақсимлаб, маош бериш ёрлиқларига бирига кам, бирига ортиқ қилиб ёзсинлар. 
Сўнг ёрликдар девонхонага келтирилсин. Амирлар ва мингбошилар шу ёрликдардан бирини чиқариб олсин. 
Агар ёрликда маошидан ортиқ (кўрсатилган) бўлса, бошқани ўзига шерик қилсин. Бордию кам бўлса, уни 
қўйиб бошқа ёрлиқ тортиб олсин. 
Яна буюрдимки, амирлар, мингбошилар раиятдан молу жиҳот
223
 
йиққанларида, хирождан ортиқча соврун, 
қўналра
224
 
ва шилон
225
талаб қилмасинлар. 
Туюл қилиб берилган ҳар бир мамлакатга иккитадан вазир тайинласинлар. Бири вилоятдан йиғилган 
молни ёзиб, раият аҳволини текшириб турсинки, жогирдор–ер эгаси
226
 
фуқарога жабр-зулм етказиб, уларнинг 
216
Ясовул–хонларнинг кичик хизматчиси; қўриқчи, ясо бажарилишини назорат қилувчи. 
217
Қалақчи–ҳосилга қараб хирож миқдорини белгилаб берувчи минсабдор. 
218
Вазифа –бу ерда, нафақа маъносида. 
219
Матнда аниқ пул бирлиги кўрсатилмаган. Кичикроқ пул бирлиги назарда тутилган бўлса керак. 
220
Танхоҳ–сарой хизматчилари, лашкарбошилар ва бошқалар учун махсус хазинадан бериладиган маош пул, баъзида 
алоҳида хизмат кўрсатган бекларга танхоҳ сифатида ер-сув берилган. 
221
Шаҳар омонлиги хазинаси–фатҳ этилган шаҳар аҳолисидан тўпланган «моли омон» (ўлпон) сақланадиган хазина. 
222
Туюл–хирож ва солиқ йиғиб олиш ҳаққи билан инъом этилган ер-мулк, вилоят. 
223
Молу жиҳот–қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан натура тарзида олинадиган солиқ; даромаднинг бешдан бир ёки учдан бир 
қисми ҳажмида олинган. 
224
Қўналға–элчилар, хон чопарлари, ўткинчи амалдорлар ва сипоҳийга қўноқ бериш; уларнинг навкарлари, соқчилари ва 
хизматчиларини, шунингдек, от-уловини боқиш мажбурияти. 
225
Шилон–халқадн тўпланадиган солиқ тури. 
226
... ер эгаси–матнда «жогирдор» – подшоҳ олдидаги алоҳида хизматлари учун солиқ йиғиш ҳақи билан ер тортиқ қилинган 
мансабдор шахс. Бобурийлар даврида қўлланган атама. Ундан олдинги манбаларда учрамайди. Абу Толиб Ҳусайний таржима 


ҳолини хароб этмасин. У вилоятдан йиғилган бутун мол-ашёларни кирим дафтарига ёзиши лозим. Иккинчи 
вазир эса, (даромаднинг) харж этилган қисмини чиқим дафтарига ёзсин ва (йиғилган моллардан) 
сипоҳийларнинг маошига тақсим кдлсин. Қайси амирга туюл берилар экан, уни уч йилгача ўз ҳолига 
қўйсинлар. Уч йил ўтгандан сўнг уни текшириб кўрсинлар. Агар мамлакат обод, раият рози экан, шу ҳолича 
қолдирсинлар. Агар аҳвол бунга терс бўлса, ул вилоятни холисага
227
 
ўтказиб, уч йилгача ўша ер эгасига ҳақ 
берилмасин. 
Яна буюрдимки, хирожни раиятдан калтаклаш ва савалаш йўли билан эмас, балки огохдантириш, 
қўрқитиш ва тушунтириш йўли билан ундирсинлар. қайси ҳоким ҳукмининг таъсири калтаклаш таъсиридан 
камроқ экан, ундай ҳоким ҳукумат юргизишга яроқсиздир. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish