Миллий давлатчилигимиз



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#269286
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklari kitobi

Еттинчи (тузуким)–саййидлар, уламо, машойих, оқилу донолар, муҳаддислар, тарихчиларни сара, 
эътиборли одамлар ҳисоблаб, иззату ҳурматларини ўрнига қўйдим. Шижоатли кишиларни дўст тутардим, 
чунки Тангри таоло жасур кишиларни ардоқлайди. Уламо билан суҳбатда бўлдим ва пок ниятли, тоза 
қалбли кишиларга талпиндим. Буларнинг ҳимматларидан улуш тилаб, муборак нафаслари билан дуо-фотиҳа 
беришларини илтимос қилдим. Дарвиш, фақир ва мискинларни ўзимга яқин тутдим, уларнинг кўнгилларини 
оғритмадим ва бирон талабларини рад этмадим. Бузуқи, оғзи шалоқ, ғийбатчи одамларни мажлисимга 
йўлатмадим, сўзларига амал қилмадим. Бирор кимсага нисбатан туҳмату ғийбат қилсалар, қулоқ солмадим. 
Саккизинчи (тузуким)–азму жазм билан иш тутдим. Бирор ишни бажаришни ўйласам, бутун зеҳним, 
вужудим билан берилдим, битирмагунимча ундан қўлимни тортмадим. Ҳар неки десам, унга ўзим амал 
қилдим. Ҳеч кимга ғазаб билан қаттиқ муомалада бўлмадим ва ҳеч бир ишда танглик қилмадим, токи Тангри 
таолонинг ғазабига дучор бўлмайин ва ишимни бузиб, ҳолимни танг айламасин деб. Одам Атодан бошлаб то 
Хотамгача ва ундан то ҳозирги дамгача
170
ўтган султонларнинг қонунларини ва туриш-турмушларини 
донолардан сўраб-суриштирдим. Ҳар қайсиларининг йўл-йўрикдари, туриш-турмушлари, қилиш-
қилмишлари, айтган гапларини хотирамда сақладим ва яхши ахлокдари, маъқул сифатларидан ўрнак олиб, 
уларга амал қилдим. Давлатларининг таназзулга учраши сабабларини суриштирдим ва давлату салтанат 
заволига сабаб бўлувчи ишлардан сақландим, наслни бузувчи, очарчилик, вабо касали келтирувчи зулму 
бузуқчиликдан сакданишни ўзимга лозим билдим. 
Тўққизинчи (тузуким)–раият аҳволидан огоҳ бўл­дим, улуғларини оға қаторида, кичикларини 
фарзанд ўрнида кўрдим. Ҳар ернинг табиати, ҳар эл ва шаҳарнинг расму одатлари, мизожидан воқиф 
бўлиб турдим. Ҳар бир ўлка ва шаҳар ахдининг ашроф-улуғлари билан дўст тутиндим. Мизожларига, 
табиатига тўғри келган, ўзлари тилаган одамларни уларга ҳоким қилиб тайинладим. Ҳар бир диёр 
аҳолисининг аҳволидан огоҳ бўлиб турдим. Ҳар бир мамлакатнинг аҳволини, сипоҳу раият 
кайфиятини, туриш-турмушини, қилиш-қилмишларини, булар ўрталаридаги алоқаларни хатга битиб, 
менга билдириб туришлари учун диёнатли, тўғри ёзувчи кишиларни белгиладим. Бордию эгри 
ёзганлари менга билдирилса, уларни жазоладим. Ҳокимлару сипоҳдан қай бирининг халққа жабр-зулм 
етказганини эшитсам, уларга нисбатан дарҳол адолату инсоф юзасидан чора кўрдим. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish