Кишини фарзанди ёки бирор яқин одами диний экстремистик харакатга қўшилиб қолганини аниқлаш йўллари.
Бирор диний экстремистик харакат таъсирига тушиб қолган одамни унинг белгилари, гурухнинг тузилиши хақидаги маълумотлар орқали аниқлаш мумкин.
Бундай кишининг ташқи аломатлари:
Хулқ-атвори, юриш-туриши, кийиниши, сўзлашув луғати ва қизиқишларининг ўзгариши, одатдан ташқари ва такрорланувчан далилларни кўпроқ келтириши, оиласи, дўсти, касби ёки ўқишга қизиқишининг йўқолиши, овқатланиш тартибининг ўзгариши кузатилиши мумкин.
Бу қандай оқим ёки гурух эканини аниқлашда унинг рахбари ўзини қандай намоён қилиши, гурух тузилишида қатъий иерархия (табақаланиш) мавжудлиги, ундаги хукумронлик қандай тақсимланиши ва ким томондан бошқарилишига алохида этибор қаратиш мухим. Шунингдек ушбу гурухда янги аъзоларни жалб қилиш учун қанадй услублар (хаққонийлик ёки ёлғон орқали) қўлланилиши, молиявий маблағлар қаердан олиниши, қандай тақсимланиши ва қайси мақсадларга ишлатилиши хақида маълумотга эга бўлиши зарур.
Инсон яқин кишисининг диний экстремистик харакатга қўшилиб қолганини аниқлашда овқатланиш, ухлаш тартиблари, яқин кишилар билан мулоқоти, умуман шахсий хаётидаги ўзгаришлар қай даражада эканига жиддий этибор бериш ва тўғри тахлил қилиш мухим хисобланади. Хар қандай холатда хам мутасадди идоралар ва масъул шахслар билан маслахатлашиб харакат қилиши мақсадга муофиқдир.
________________________________________________________________________________________________________
Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 108-109-бетлар.
109
Киши фарзанди ва бирор яқин одами диний экстремистик харакатга қўшилиб қолганини билса қуйидагиларга амал қилиши зарур.
Фарзанди ёки бирор яқин одами диний экстремистик харакатга қўшилиб қолганини билган киши, аввало ўзини ёқотмаслиги, тахликага тушмаслиги, энди хеч нарсани ўзгартиб бўлмайди деган фикрга бормаслиги зарур. Аксинча, бирор оқим тасирига тушиб қолган одам билан яхши муносабатни сақлаш, унга нисбатан ижобий кайфиятда бўлиш, (Бунда сизда ўта чуқурлашиб кетмаслик талаб қилинади, чунки диний экстремистик оқимга қўшилиб қолган одам ўз яқинларини хам оқимга тортишга харакат қилади. Сиздан катта хушёрлик талаб қилинади) сухбатлашганда вазмин, самиймий гапириш керак бўлади.
Хеч қачон тўғридан-тўғри (хатто хазиллашиб хам) унинг этиқодига тажоввуз қилмаслик, (чунки бу холат салбий оқибатга олиб келиши мумкин), бахолаш ёки танқид қилиш учун эмас, соғлом фикр нуқтаи назаридан уни тушуниш учун кўпроқ саволлар бериш зарур.
Ўртадаги келишмовчилик ва қарама-қаршиликларни ошкор этиш унинг оқимга янада қаттиқроқ боғланиб қолишига олиб келиши мумкин.
Балоғат ёшига етган ва нима қилишни ўзи билади, деб уни қутқариш фикридан воз кечмаслик, соғлом фикрни қилаётган ишларидан қайтаради, деб ишониб қолмаслик керак. Ўзи буни таъкидлаган холда хам, унинг хамма нарсани тўғри хал қила олиши исботланмаган.
Муаммолар билан яккаланиб қолмасдан, бу холатга жиддий қараб чуқурлашиб кетишига замин яратмасдан (чунки диний экстремистик оқимларга қўшилиб қолган одам бу йўлда қанчалик чуқурлашса онги захарланиб манқутрга айланиши ва жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин) мазкур масалани махалла оқсоқоли, масжид имоми, хуқуқни мухофаза қиливчи идоралар вакиллари билан маслахатлашиб иш қилиши зарур. Нихоят оқим тасирига тушиб қолган киши яна илгаригидек бўлиб қолади, деб ўйламаслик, хаётий тажрибадан тўғри хулоса чиқариш, хушёрликни бир лахза хам йўқотмаслик, уни ёш нихолдек асраш керак бўлади.
________________________________________________________________________________________________________
Диний бағрикенглик ва мутассиблик. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси. Тошкент 2007 – йил. 109-110-бетлар.
110
Do'stlaringiz bilan baham: |