Микропроцессорлар



Download 0,53 Mb.
bet18/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#172786
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
2 5460880522626468013

Назорат саволлари:

  1. Автоматлаштирилган иш жойи (АИЖ) деганда нимани тушунасиз?

  2. АИЖни жорий этишнинг босқичларини тавсифлаб беринг.

  3. Модуллилик тамойилини тушунтириб беринг.

  4. ФИАИЖ қандай турларга бўлинади? Уларнинг ҳар бирини изоҳланг.

  5. Тадқиқотчи учун АИЖ нима мақсадларда ишлаб чиқилади?

1.11. ЎЗГАРУВЧАН АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (ЎАИЧ). СОНЛИ ДАСТУРИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ (СДБТ)


Ўзгарувчан автоматлаштирилган ишлаб чиқариш (ЎАИЧ) нима? Бу одамсиз ёки кам одамли технологиялар асосида фаолият кўрсатувчи ишлаб чиқаришдир (цех, завод). Ҳар қандай ишлаб чиқариш сингари ЎАИЧ ҳам ўз ичига технологик асбоблар, омбор ва транспорт тизимлари ва бошқа ишлаб чиқаришни ташкил этувчилари олади. ЎАИЧни ташкил этувчиларини яхлит кўпдаражали микропроцессорли тақсимланган бошқарув тизими орқали бошқарилади, унда ЎАИЧ таркибидаги ҳар бир мослама микро интеллектуал ахборот тизимлар асосида шахсий бошқарув тизимига эга бўлиши мумкин. Тақсимланган ЎАИЧ бошқарув тизими ташкил этувчилари ишлаш дастурининг ўзгаришини таъминлайди ва шу орқали ишлаб чиқариш топшириғини алмаштиришда тез қайта қуриш ва технология ўзгарувчанлигини таъминлайди.


ЎАИЧ тизимлари ўрта сонли, кам сонли ва донали маҳсулотлар тайёрлашга мўлжалланган, уларга машинасозликнинг тахминан 75% маҳсулоти киради. ЎАИЧ металлургия, йиғиш, қолиплаш ва бошқа соҳаларда энг кўп тарқалган. ЎАИЧнинг кейинги такомиллашувига иккита асосий таркибий қисмлар: автоматлаштирилган ишлаб чиқариш ва автоматлаштирилган лойиҳалашни бир мажмуага бирлаштирувчи завод-автоматлар киради. ЎАИЧнинг тавсифий хусусиятларига меҳнат самарадорлигининг кескин ошиши, чиқариладиган маҳсулот номенклатурасининг тез ўзгариши ва одамнинг сурункали мутахассислашмаган ишдан халос этилиши киради. ЎАИЧ амалга оширилиши учун турли датчиклар ва бажарувчи механизмларнинг кенг қамрови, микропроцессорли контроллерлар, микро ва мини интеллектуал ахборот тизимлар, маълумотлар базасини бошқарув тизимлари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари, робототехник мажмуалар, СДБли станоклар ва автоматлаштирилган транспорт қўлланади.
ЎАИЧда интеллектуал ахборот тизимлар қуйидаги масалаларни ечиш учун мўлжалланган: асбобларни бевосита бошқарув, ЎАИЧ ячейкалари ва бутун ишлаб чиқаришнинг фаолият мустаҳкамлигини таъминлаш, техника хавфсизлигини, ҳисоб ва режалаштиришни таъминлаш. Ишлаб чиқаришда технологик асбоблар бошқаруви учун СДБ тизимлари кенг қўлланилади. ЎАИЧ таркибида СДБТ билан таъминланган асбобларни қўллаш катта самара беради. Асбоблар турига кўра микроинтеллектуал ахборот тизимлар СДБнинг турли тамойилларини қўллаши мумкин. Улардан кенг тарқалганлари - супервизорли ва тўғридан –тўғри сонли бошқарув.
Супервизорли бошқарув - тартибида микроинтеллектуал ахборот тизимлар технологик жараёни (ТЖ) бориши тўғрисида бошланғич маълумот олади ва топширилган бошқарув алгоритмига мувофиқ ростлагичлар созлашинини ўзгартира олади, улар турли технологик асбобларда қўлланади.
Шундай қилиб, микроинтеллектуал ахборот тизимлар бошқарув контурида тескари алоқа функциясини амалга оширади. Супервизорли бошқарувнинг вазифаси - ТЖ боришини оптимал иш нуқтаси яқинида бу жараён кечишига тезкор таъсир йўли билан сақлашдан иборат. Супервизорли бошқарувда ростлагичлар сифатида махсус аналогли ва рақамли ҳисобловчилар қўлланилади. Улар микроинтеллектуал ахборот тизимлар нинг бошқарувчи сигналларини бажарувчи механизмлар учун бошқарув сигналларига ўзгартиради.
Тўғридан-тўғри рақамли бошқарувда микроинтеллектуал ахборот тизимлар ҳамма зарур ҳисоблашларни ўтказиб, бевосита ТЖни бошқаради. Бундай тартиб ЎАИЧда микро интеллектуал ахборот тизимларнинг имкониятларини тўлароқ амалга оширади, чунки ТЖдаги барча зарур ўзгаришлар ёки станокда детални қайта ишлаш дастурлари асбобга ўрнатилган интеллектуал ахборот тизимлар билан бошқарилувчи ЎАИЧда дастурни масофадан ўзгартириш йўли билан амалга оширилади.
Бошқарувнинг микропроцессорли тизимлари технолог ишлаб чиқкан бошқарув дастурига (БД) мувофиқ ишлайди. У станок ишчи органларининг жойидан кўчиш изчиллиги, СДБли станокларда детал ишланишини таъминловчи ёрдамчи ҳаракатлар тўғрисидаги маълумот-ларни сақлайди. Бундай дастурларни ёзиш учун турли даражадаги қатор алгоритмик тиллар мавжуд. Алгоритмик тил даражаси қанча юқори бўлса, шунча БДнинг бир жумласида бошқарув тизимининг кўпрок ҳаракатлари ифодаланади.
Бошқарув дастури кадр деб номланувчи жумлалар кетма-кетлигидан иборат. Ҳар бир кадр станокда детални қайта ишлаш бўйича бир ёки бир неча буйруқларни ўз ичига олади. Кадрлар бир биридан “LF” (сатрни ўтказиш) белгиси билан ажратилади. Кадр таркибига турли сондаги сўзлар киради. Кадр, унинг ракамини берувчи сўздан бошланади. Кейинги ҳамма сўзларни тайёрловчи ва ёрдамчи буйруқлар, геометрик ва технологик кўрсаткичлар учун мўлжалланган гуруҳларга бўлиш мумкин. (10-расм).
А )

В
Кадр тартиб раќами



Тайёрлов буйруќлари
)
Геометрик кўрсаткичлари

Технологик кўрсаткичлари




Ёрдамчи буйруќ лар



Белги LF



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish