Микропроцессорлар



Download 0,53 Mb.
bet28/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#172786
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
2 5460880522626468013

Назорат саволлари:

  1. Номарказлашган бошқарув шаклида микроинтеллектуал ахборот тизимлар қандай вазифани бажаради?

  2. Паст даражали микро интеллектуал ахборот тизимлар бажарадиган вазифаларга нималар киради?

  3. Типик микро интеллектуал ахборот тизимлар тавсифини жадвалдан фойдаланиб тушун-тириб беринг.

  4. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўз ичига нималарни олади?

  5. «ОМБОР» дастури қандай вазиятда керак бўлади?

2.7. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР – АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИНГ НЕГИЗИ

Ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (ИЧАБТ) фаолият кўрсатиши ҳисоблаш техникасининг турли хил воси-таларидан фойдаланишга асосланган. Чунки бу воситалар корхоналар, ташкилотлар ва тармоқларни бошқарув жараёнларида маълумотни замонавий ва сифатли қайд қилишни, йиғишни, қайта ишлаш ва чиқаришни амалга оширадилар.


Берилган мавзуни ўрганиш ишлаб чиқариш АБТ (ИЧАБТ)ларининг техник воситалари турли-туманлилигини таснифлаш, тузилишли ва функционал тизимлаштириш имконини беради.
ИЧАБТда автоматик тизимлардан фарқли ўлароқ одамларнинг бевосита ва зарурий қатнашишлари тахмин қилинади. Техник воситалар ва бошқарув ходимлари орасидаги бошқарув ва функцияларни тақсим-лаш кенг чегараларда ўзгариши мумкин. Одатда ҳисоблаш жараёнлари, маълумотларни йиғиш, узатиш, сақлаш ва қайд қилиш автоматлашти-рилади. Чунки, маълумотлар оқимини шакллантириш учун мўлжалланган ва ишлатиладиган бошқарувнинг техник воситалари тизимни ташкил этади, уларнинг йиғиндиси ИЧАБТда техник воситалар мажмуаси (ТВМ) деб номланади.
ИЧАБТда қурилиш таркиби бўйича техник воситаларнинг бутун хилма-хиллигини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:

  • бирламчи маълумотни йиғиш, уни одам ва машина ўқий оладиган ҳужжат кўринишида шакллантириш учун мўлжалланган ташқи техник қурилмалар;

  • машина ўқийдиган ҳужжатда шакллантирилган маълумотни масофа-дан туриб қайта ишлаш воситаларига ва улардан операторга етказиш учун мўлжалланган берилганларни узатиш воситалари;

  • интеллектуал ахборот тизимлар микропроцессорида берилганларни қайта ишлаш йўли билан иқтисодий маълумотни ишлаб чиқиш ва улардан бошқарувда фойда-ланиш мақсадида уларни алоқа каналлари бўйича йўналтириш учун мўлжалланган маълумотни қайта ишлаш воситалари;

  • оператор фойдаланиши учун қулай бўлган кўринишга келтиришга мўлжалланган маълумотни тасвирлаш воситалари. Маълумот шунингдек видеотерминал қурилмаси экранида бериладиган ҳужжат – табуляграмма алифбо-рақамли шаклда тасвирланади.

ТВМ ичида барча қурилма ва аппаратлар бажарадиган амаллари бўйича ўзаро бирлаштирилиши ва берилган ИЧАБТ олдига қўйилган аниқ масалани ечиши керак. бошқача айтганда ТВМ ўзи билан функционал таққосланган ва умумий фаолият алгоритми билан бирлаштирилган техник воситалар йиғиндисини тасвирлаши керак.
АБТнинг пайдо бўлиши даврида техницизм деб номланган – АБТни яратишга техник ёндашув ўринли эди. Бунда аввал буюртмачи эга бўлган техник воситалар тўпланади, кейин АБТга масалалар қўйилади. Ҳозирги пайтда яратиш босқичларининг поғонали кетма-кетлиги уларнинг аҳамияти бўйича қуйидагича аниқланган: 1-иқтисодий ҳисоблашлар; 2-дастурлаш; 3-дастурларни амалга ошириш учун техник воситаларни таъминлайди. Бунда ИЧАБТнинг ТВМси воситаларнинг ташкилий таркиби қуйидаги кетма-кетликда ўрнатилади:
1 – ҳисоблаш техникасининг автоматлаштирилган воситалари (универсал интеллектуал ахборот тизимлар);
2 – маълумотни автоматик қайта ишлаш воситалари (электрон ҳисоб-клавишли, ҳисоблаш ва Информацион машиналар, шахсий компьютерлар);
3 – маъмурий бошқарув воситалари (диспетчер воситалари, селекторлар ва бошқалар);
4 – Ташкилий техника воситалари (қўл меҳнатини осонлаштириш учун техник воситалар).
Кўриниб турибдики, ИЧАБТда асосий бу 1-2 гуруҳ техник восита-лари ҳисобланади. Улар ИЧАБТ яратиш имкониятини аниқлайди. 3- ва 4-гуруҳ воситалари таъминловчи ҳисоблансада, иккинчи даражали бўлади, чунки ИЧАБТлар усиз ҳам фаолият кўрсата олади. ИЧАБТ учун ТВМ яратишда, энг аввало уларни 1-гуруҳ воситалари билан таъминлаш зарур.
ИЧАБТ учун уларнинг фаолиятига кўра ТВМнинг тартиблашти-рилиши қуйидаги асосий тамойиллар: шартсиз зарурат, ҳамтобелик, бирмаънолилик ва хусусиятларни амалга ошириш тўлалиги тамойилла-рини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Шартсиз зарурият тамойили бўйича барча хусусиятлар орасидан ИЧАБТ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун асосийларини, ажратиб олиш лозим.
Ҳамтобелик тамойили бўйича ТВМ воситаларини функционал иерархия тартибида жойлаштириш лозим. Бунда асосий қилиб 1- ва 2-гуруҳ техник воситалари, тобелари қилиб эса – 3- ва 4-гуруҳ воситалари, ҳамда маълумотларни узатиш ва қабул қилиш воситалари ҳисобланиши керак.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish