8 – маъруза мавзуси. Микроорганизмларнинг озиқланиши (4 с.)
8.2 Микроорганизмларнинг озиқланиш типлари . Гетеротрофлар томонидан СО2 ассимиляцияси. (2с)
РЕЖА:
5.Микроорганизмларнинг озиқланиш типлари.
6.Микроорганизмларнинг углерод билан озиқланиши.
7.Микроорганизаларнинг азот билан озиқланиши.
8. Хемосинтез жараёни.
Таянч сўз ва иборалар: Микроорганизмлар озиқланиши, микроорганизмларнинг углерод ва азот билан озиқланиши, хемосинтез жараёни, фототрофлар, хемотрофлар, фотолитоавтотрофия, хемоорганогетеротрофия, яшил ва қирмизи ранг бактерияларда фотосинтез.
Адабиётлар А-1, 3, 4,5, : Қ- 1 дан 13 гача бўлган адабиётлар
Микроорганизмларнинг озиқланиш типлари.Озиқланиш типига кўра, бактериялар жуда хилма-хил гуруҳларга бўлинади ва қуйидаги атамалар билан номланади:
Автотроф - ўз-ўзини овқатлантирувчи
Гетеротроф (бошқалар ҳисобига овқатланувчи) усулда озиқланиш термини ҳайвонлар ва ўсимликлар учун қўлланилади. Лекин микроорганизмлар учун етарли эмас, чунки микроорганизмларда бу бўлиниш энергия манбаига кўра ва углерод манбаига кўра турли гуруҳларга бўлинади:
Фототрофлар- энергия манбаи ёруғлик бўлса;
Хемотрофлар - энергия манбаи бўлиб ҳар хил органик ва анорганик моддалар хизмат қилади, агарда анорганик моддалар (N2, NН3, N2S, Fe+2, S02) ва бошқалар бўлса — литотрофлар (грекча литос сўзи - тош дэган маънони билдиради), тайёр органик моддаларни ўзлаштирувчилар —органотрофлар деб аталади. Микроорганизмларнинг ўзлаштирадиган энергия манбаи ва электорон донорига қараб фотоорганотрофлар, фотолитотрофлар, хемоорганотрофлар ва хемолитотрофларга бўлинади. Қуйида Мишустин бўйича энг кўп тарқалган озиқланиш типларини келтирамиз.
1.Фототрофия ( энергия манбаи қуёш энергияси).
1.1. Фотолитоавтотрофия типидаги озиқланиш ҳужайра моддаларини ёруғлик нури СО2 ноорганик моддалар (N2O, Н2S, S) ёрдамида қуради. Яъни фотосинтезни амалга оширади. Бу груҳга цианобактериялар, қирмизи бактериялар ва яшил бактериялар киради. Цианобактериялар ўсимликлар каби СО2 ни фотохимия йўли билан сув молекуласидаги водород билан қуйидаги реакцияни амалга оширади:
СО2+Н2О+ёруғлик нури (СН2О) +О2
Бу символ (СН2О)ни қайтарилиш даражаси ва ундаги углеродлар сонини кўрсатади.
Қирмизи олтингугурт бактериялар фотосинтезни амалга оширадиган а ва б хлорофилларни ва ҳар хил каротиноид пигментларга эга. Бу бактериялар H2S таркибидаги Н ни ишлатиб органик модда ҳосил қилади. Цитоплазмада олтингугурт доналари тўпланади ва улар кейинчалик сулфат кислотасигача оксидланади:
SO2+ 2H2S + ёруғлик нури (SН2O) + H2+2S
3 SO2+2S+5N2O + ёруғлик нури 3(SN2O) +2H2SO4
Қирмизи олтингугурт бактериялар кўпинча облигат анаэроблардир.
1.2. Фотоорганогетеротроф йўлида овқатланиш фотосинтездан ташқари оддий органик моддаларни ишлатадиган микроорганизмларга хос овқатланишдир. Бу гуруҳга қирмизи олтингугурт бўлмаган бактериялар (қирмизи ноолтингугурт бактериялар) киради. Уларни а ва б бактериохлорофиллари ва ҳар хил каратиноид пигментлари бор, улар H2S ни оксидлай олмайди, олтингугурт тўплаб, ташқи муҳитга чиқармайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |