Микробиология ва иммунология амалий машғулотлар режаси



Download 193,32 Kb.
bet19/21
Sana18.02.2022
Hajmi193,32 Kb.
#455524
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
1-амалий маш

Мақсад: суртма тайёрлашни ўрганиш, оддий бўяш усулида бўяш, шарсимон бактериялардан стрептококклар морфологиясини микроскоп остида кўриш.
Керакли анжомлар: ёруғлик микроскопи, бульонда ўстирилган стрептококк культураси, генциан бинафша бўёғи, иммерсион ёғ, буюм ойначалари, фильтр қоғозлари, қовузлоқ, спиртовка, пипеткалар, штатив, физиологик эритма.


Ишнинг бажарилиши (қадамлар).



Бажариладиган тадбирлар


Бажара олмади (балл)

Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)

1

Спирт лампани ёқиб, буюм ойначаси ёғсизлантирилади. Қовузлоқ қиздириб стерилланади.

0

10

2

Буюм ойначасига 1-2 томчи физиологик суюқликдан томизилади.

0

10

3

Стафилококкнинг агарли культурасидан намуна олиб физиологик суюқлик билан аралаштирилади. Танга шаклида юпқа қилиб ёйилади.

0

10

4

Спирт лампа алангасида, қўл куймайдиган хароратда қуритилади.

0

10

5

Тайёрланган суртма оловда фиксация қилинади.

0

10

6

Фиксацияланган суртма устига генциан бинафша бўёғи шимдирилган фильтр қоғози қўйилади.

0

10

7

Бўёқли фильтр қоғози устига 1-2 томчи сув томизилади ва 2-3 минут кутиб турилади.

0

10

8

Сув билан яхшилаб ювилади. Фильтр қоғозида қуритилади.

0

10

9

Тайёрланган суртма устига иммерсион ёғ томизилади ва микроскоп остида кўрилади.

0

10

10

Бажарилган ишлар баённомма тарзида дафтарга ёзилади ва микроскопда кўрилган бактериялар расми дафтарга чизилади.

0

10

Жами:

0

100


2 амалий машғулот бажарилиши.
Стрептококкнинг бульонли культурасидан суртма тайёрлаш генциан бинафша билан бўяш, микроскопда кўриш, расмини дафтарга чизиш.
Мақсад: суртма тайёрлашни ўрганиш, оддий бўяш усулида бўяш, шарсимон бактериялардан стрептококклар морфологиясини микроскоп остида кўриш.
Керакли анжомлар: ёруғлик микроскопи, бульонда ўстирилган стрептококк культураси, генциан бинафша бўёғи, иммерсион ёғ, буюм ойначалари, фильтр қоғозлари, қовузлоқ, спиртовка, пипеткалар, штатив, физиологик эритма.
Ишнинг бажарилиши (қадамлар).



Бажариладиган тадбирлар


Бажара олмади (балл)

Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)

1

Спирт лампани ёқиб, буюм ойначаси ёғсизлантирилади. Қовузлоқ қиздириб стерилланади.

0

10

2

Стрептококкнинг бульонли культурасидан қовузлоқ билан намуна олиб буюм ойначасига туширилади. (Материал суюқ озиқ мухитидан олинганда физиологик эритмага аралаштириш шарт эмас!)

0

10

3

Танга шаклида юпқа қилиб ёйилади.

0

10

4

Спирт лампа алангасида, қўл куймайдиган хароратда қуритилади.

0

10

5

Тайёрланган суртма оловда фиксация қилинади.

0

10

6

Фиксацияланган суртма устига генциан бинафша бўёғи шимдирилган фильтр қоғози қўйилади.

0

10

7

Бўёқли фильтр қоғози устига 1-2 томчи сув томизилади ва 2-3 минут кутиб турилади.

0

10

8

Сув билан яхшилаб ювилади. Фильтр қоғозида қуритилади.

0

10

9

Тайёрланган суртма устига иммерсион ёғ томизилади ва микроскоп остида кўрилади.

0

10

10

Бажарилган ишлар баённомма тарзида дафтарга ёзилади ва микроскопда кўрилган бактериялар расми дафтарга чизилади.

0

10

Жами:

0

100


3 амалий машғулот бажарилиши.
Ичак таёқчасининг агарли культурасидан суртма тайёрлаш, сувли фуксин билан бўяш, микроскопда кўриш, расмини дафтарга чизиш.
Мақсад: суртма тайёрлашни ўрганиш, оддий бўяш усулида бўяш (сувли фуксин билан), таёқчасимон бактериялар морфологиясини микроскоп остида кўриш.
Керакли анжомлар: ёруғлик микроскопи, озиқ мухитида ўстирилган ичак таёқчаси культураси, сувли фуксин бўёғи, иммерсион ёғ, буюм ойначалари, фильтр қоғозлари, қовузлоқ, спиртовка, пипеткалар, штатив, физиологик эритма.
Ишнинг бажарилиши (қадамлар).



Бажариладиган тадбирлар


Бажара олмади (балл)

Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)

1

Спирт лампани ёқиб, буюм ойначаси ёғсизлантирилади. Қовузлоқ қиздириб стерилланади.

0

10

2

Буюм ойначасига 1-2 томчи физиологик суюқликдан томизилади.

0

10

3

Ичак таёқчасининг агарли культурасидан намуна олиб физиологик суюқлик билан аралаштирилади. Танга шаклида юпқа қилиб ёйилади.

0

10

4

Спирт лампа алангасида, қўл куймайдиган хароратда қуритилади.

0

10

5

Тайёрланган суртма оловда фиксация қилинади.

0

10

6

Фиксацияланган суртма устига сувли фуксин бўёғи томизилади.

0

10

7

Бўёқ суртмани бўяши учун 2-3 минут кутиб турилади.

0

10

8

Сув билан яхшилаб ювилади. Фильтр қоғозида қуритилади.

0

10

9

Тайёрланган суртма устига иммерсион ёғ томизилади ва микроскоп остида кўрилади.

0

10

10

Бажарилган ишлар баённомма тарзида дафтарга ёзилади ва микроскопда кўрилган бактериялар расми дафтарга чизилади.

0

10

Жами:

0

100


Малака, кўникма ва билимларни текшириш усуллари.

  • оғзаки;

  • ёзма;

  • вазиятли масала ечиш;

  • ўрганган амалий кўникмаларини намойиш килиш;


Назорат учун саволлар

  1. Бактериологик лабораториянинг хоналарини санаб беринг.

  2. Бактериологик лабораторияларда ишлаш қоидалари нималардан иборат?

  3. Фиксацияланган суртма тайёрлаш техникаси.

  4. Бактерияларни ўрганиш усуллари.

  5. Шарсимон бактериялар морфологияси.

  6. Таёқчасимон бактериялар морфологияси.

  7. Спиралсимон бактериялар морфологияси.

  8. Бактериологик лабораториянинг қабул қилиш хонасида жойлашган жихозлар ва бажариладиган ишлар.

  9. Озик мухитларни тайёрлаш хонасида қилинадиган ишлар.

  10. Стерил хонанинг тузилиши ва у ерда бажариладиган ишлар.

  11. Шарсимон бактерияларни морфологик гурухларини расмини чизиб беринг.

  12. Вирусологик лабораторияларнинг жихозланиши.

  13. Вирусологик лабораторияларда ишлаш қоидалари.

  14. Ўта хавфли инфекциялар билан ишлайдиган лабораторияларнинг иш тартиби.

  15. Клиник касалхоналарда жойлашган бактериологик лабораторияларнинг асосий вазифалари.

  16. ДСЭНМ бактериологик лабораторияларининг вазифалари.

  17. Микроорганизмларнингш инсонлар учун фойдалши ва зарарли томонлари.

  18. Микробиология фани ўз ичига қандай бўлимларни олади.

  19. Оддий бўяш усули техникаси.

  20. Мураккаб бўяш техникаси.


Назорат қилувчи тестлар.

1.Бактерия ҳужайранинг асосий тузилиш элементинин кўрсатинг.
1.фимбрия
2.киритмалар
3.хужайра девори
4.хивчин
2.Грамманфий бактериялар хужайра деворининг асосий тузулиш қаватини кўрсатинг.
1.капсула
2.пептидогикан
3.липопротеид
4.полисахарид
3.Спора ҳосил қилувчи бактерияларни нима деб аталади.
1.хламидия
2.бацилла
3.риккетсия
4.микоплазма
4.Бактериялар ташқи мухитда ўз хаётини сақлаб қолиши учун нима ҳосил қилади.
1.киритма
2.спора
3.хивчин
4.циста
5.Бактерияларни харакат органларини кўрсатинг.
1.хивчин
2.киритма
3.ворсинкалар
4.киприкчалар
6.Кислотага чидамли микрорганизимлар қайси усулда бўялади.
1.Грамм
2.Ожешко
3.Циль – Нильсон
4.Романовский
7.Микроорганизмларни кислородли шароитда хаёт кечириб нафас олишга нима дейилади.
1.анаэроб
2.аэроб
3.микроаэрофил
4.факультатив анаэроб
8.Фақат бир хил турдаги микроорганизмлар йиғиндисига нима дейилади.
1.серовар
2.фаговар
3.соф культура
4.хемовар
Кўп жавобли тестлар


1 Суртма тайёрлаш техникаси кетма-кетлигини аникланг.
А. Буюм ойнасини аланга устида ёгсизлантириш
Б. Фиксациялаш
В. Куритиш
Г. Текширилувчи материалдан томизиш(суюк холда бўлса)
Д. Тангача шаклида ёйиб чиқиш.
2 Ёруглик микроскопида иммерсион системани кўллаш кетма-кетинлиги.
А. Микроскопни ишчи холатга келтириш ва 8-обективда ёругликни топиш
Б. Препарат буюм столига қўйилади ва 90-обективга тўғриланади
В. Тайёрланган ва бўялган суртмага иммерсион мойдан томизилади
Г. Микроскоп тубуси иммерсион мойга теккунча туширилади
Д. Микровинт ёрдамида охирги фокус аниқланади.
3 Грамм усулида бўяшни кетма-кетлиги.
А. Тайёр суртма устига генцион бинафшанинг карбол спиртли эритмаси томизилади, 1-2 мин ушланади
Б. Суртмага фуксиннинг сувли эритмаси қуйилиб 3-5 мин ушланади
В. Генциан бинафша тукилиб, Люголь эритмаси қуйилади 1-2 минут ушлаб турилади
Г. Люгол тукилиб этил спирти томизилади ва 30 секундан сўнг препарат сув билан ювилади
Д. Препаратни куритиб иммерсион ёғ томизиб микроскопда кўрилади.
4 Эзилган томчи препаратини тайёрлашни кетма-кетлигини айтиб беринг.
А. Буюм ойнасига суюк микроб культурасидан томизилади
Б. Буюм ойнасини ёғсизлантирилади
В. Культура томчиси ёпкиқ ойна билан ёпилади
Г. Микроскоп 90-обективини ёғга секин теккизилади макро ва микровинт ёрдамида фокус топилиб ва микроб харакатини кузатилади
Д. Ёпкич ойна устига иммерсион ёғ томизилади.

Download 193,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish