+микробиология китобч doc


Маъруза. МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ВА СИСТЕМАТИКАСИ



Download 232,9 Kb.
bet5/47
Sana26.04.2022
Hajmi232,9 Kb.
#584771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
0009 MM Mikrobiologiya

4. Маъруза. МИКРООРГАНИЗМЛАРНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ВА СИСТЕМАТИКАСИ.


Режа:

  1. Хужайра пусти.

  2. Цитоплазмаматик мембрана.

  3. Ядро-нуклеоид.

  4. Капсула.

  5. Бактерияларнинг спора хосил килиши.

  6. Бактерия хивчинлари.

  7. Фимбрийлар.



Адабиётлар: 2, 3, 7, 10.




Таянч тушунчалари.

Гранула – бактерия цитоплазмасидаги хар хил доначалар, буларда запас озик моддалар туради.
Интина – бактерия спорасининг ички кобиги.
Капсула – хужайра атрофини ураб олган шиллик парда.
Мезосома– баьзи прокариотлар хужайрасидаги мембрана тузилмалари.
Мембрана- парда-оксил ва липиддан ташкил топган айрим утказувчи тусик.
Рибосома – бактерия хужайра органодларидан бири, унда оксиллар хосил булади.
Спора- бактерияларнинг нокулай шароитида сакланиб колишини таъминловчи хужайра.
Фимбрий – хужайра органоидларидан бири булиб, бактерияларнинг барор жойга махкамланиши учун хизмат килади.
Фототаксис – эркин харакатланувчи микроорганизмлар.
Экзина – споранинг ташки кобиги.

Бактериялар хужайраси жуда майда булганлигидан ички тузилишини урганишда бир канча кийинчиликлар мавжуд. Бактериялар хужайраси ташки томондан калин пуст билан уралган булади. Бу пуст бактерия хужайрасини


ташки мухитдан саклайди ва унга маьлум шакл бериб туради. Бу жихатдан бактериялар усимликларга ухшайди. Бактерия хужайраси пустининг калинлиги 0,01-0,04 им га тенг, яьни хужайра курук вазнининг 10 дан 50% гача кисмини ташкил этади.
Бактерия хужайра пусти таркибида муреин (гликопептид, мукопептид) моддаси бор, шунинг учун хужайра пусти каттик булади.
1884 йилда Кристиан Грам буялишига караб бактерияларни 2 гурухга булади: 1) грам мусбат-тук бинафша рангга буяладиган бактериялар, 2 грам манфий-кизил рангга буяладиган бактериялар.
Грамм мусбат ва грам манфий бактерияларнинг хужайра пусти турли моддалардан иборат булади. Грам мусбат бактериялар анилин буёкларини узида сингдириб колади, кейин йод ва сунгра спирт таьсир эттирилганда, йод комплексини ушлаб колади. Агар спирт таьсир эттирилганда, йод комплексини ушлаб колмаса (рангсизланса), грам манфий бактерия булади. Грамм мусбат ктерияларнинг хужайра пустида мукопептидлардан ташкари, полисахаридлар, тейхой кислоталар учрайди. Грам манфий бактерияларни хужайра пусти анча мураккаб булиб, унда липидлар, оксиллар ва шакарлар билан биргаликда мураккаб комплекслар хосил булади.
Бактерия хужайра пусти утказувчанлик хусусиятига эга, яьни ташки мухитдаги моддалар хужайра ичига утади ва моддалар алмашинувида хосил булган кераксиз моддалар ташкарига чикади.
Бактерия хужайра пусти тагида цитоплазматик мембрана жойлашади. Ана шу мембрана 3 каватдан иборат. Усти ва остки каватлари липопротеидлардан ташкил топган булса, уртадаги кават фосфолипидлардан иборат. Каватларнинг калинлиги 50-100 А0 га тенг.
Цитоплазматик мемброналар баьзан хужайранинг ички томонига тортилиб, мезосомаларни хосил килади. Мезосомаларнинг айримлари алохида мембраналар билан уралган булади, мезосомалар ичида купгина каналчалар ва пуфакчалар булади. Баьзи мезосомалар митохондрияларга ухшайди. Айримлари энодоплазматик тур ёки Гольжи аппарати функциясини бажаради.
Баьзан цитоплазматик мембраналар ичкарига тортилиб, бактерияларнинг фотосинтетик аппаратини хосил килади. Фотосинтетик аппаратда бир- бирининг устига тахланган тангачалар шаклида тлакоидлар жойлашади. Тилакоидларда пигментлар (бактериохлорофилл, каротиноидлар) ва ферментлар (цитохром) жойлашиб, фотосинтез жараёнини амалга оширади.
Цитоплазма майда доначалар-рибосомалар булиб, рибосомаларнинг катталиги 200 А0 га тенг, рибосомаларда оксиллар синтезланади. Бактерия хужайрасида 1000 дан ортик рибосомалар учрайди. Рибосомалар таркибининг 55% и оксил, 4% и фосфолипид ва 40% и РНК дан иборат. Бактериялар хужайрасининг цитоплазмасида турли шаклдаги доначалар- гранулалар учрайди. Гранулаларда запас озик моддалар туради. Купчилик бактерияларда гранулаларнинг таркиби крахмал, гликогенлардан иборат, баьзи бактерияларда ёг томчилари, айримларида валютин, олтингугуртбактерияларида олтингугурт томчилари учрайди.
Ядро-нуклеоид. Бактериялар хужайрасининг марказида ядро моддаси нуклеоид-ДНК жойлашган булади. Бактерияларда маьлум шаклдаги ядро учрамайди, балки ядронинг аналоги-нуклеоид учрайди. Шунинг учун бактериялар прокариот организмларга мансуб. Нуклеоиднинг алохида мембранаси йук, хамда ядрочалари ва хромосомалари булмайди.
Олимлардан А.А. Имшенецкий фикрича, ткрли хил бактерияларнинг ядро моддалари турли холатда булади. Баьзи бактерияларнинг турли ядро моддалари дисперс холатида булиб, цитоплазмадан ажралиб турадиган алохида доначалар хосил килмайди. Бошка бактерияларнинг цитоплазмасида алохида хроматин доначалари учрайди. Учинчи хил бактерияларда эса ядро булиниб-булиниб кетган, хроматин доначалари хужайранинг бир ёки бир неча жойида тупланади ва шу йул билан ядро цитоплазмадан ажрала бошлайди. Бу фикрлардан шундай хулосага келиш мумкинки, энг содда тузилган бактерияларда ядро моддалар цитоплазмада диффуз холатда булса, анча мураккаб тузилган бактерияларда ядро маьлум структура хосил килса керак.
Имшенецкий фикрича, спора хосил килувчи бактерияларда ядро моддалар диффуз холда булади ва ана шу ядро моддалар бактерия хаётининг маьлум стадиясида кузга куринадиган шакл-структура хосил уилади.
Спираллалар хам алохида ядрога эга эмас. Спора хосил килмайдиган бактериялар тузилишига кура, спора хосил килувчи бактериялардан фарк килувчи айрим хусусиятларга эга булишига карамай, улар хам алохида ядрога эга эмас. Факат миксобактериялар гурухида ядро маьлум даражада ажрала бошлайди, айримларида ядро цитоплазмадан тулик ажралган булади.
Миксобактериялардан Мухсоссus-актив хракат килаётган ядроси диффуз холда булиб, тиним холда эса ядро моддалардифференцияланади, ажралади. Миксобактерияларнинг бошка бир вакили роlуаngium-да хаётининг хамма даврида ядроси дифференцияланган булади.
М.А.Пешковнинг сунгги маьлумотларга караганда, дифференцияланган ядро хакикий бактериялар гурухига криувчи бошка бактерияларда хам учрайди.
Капсула. Купчилик бактерияларнинг танаси алохида гилоф (копчик) билан уралган булади. Ана шу гилофга капсула дейилади. Капсула шилимшик моддадан тузилган булиб, унинг кимёвий таркиби полисахарид, глюкопротеидлардан иборат. Капсула шилимшикли моддадан иборат булганлиги учун узига хеч кандай буёкни кабул килмайди. Препаратни буяганда микробни танаси буялиб, капсула буялмасдан колади. Шунинг учун капсулани махсус буёк ёки Гинс усулида буяб куриш мумкин.
Баьзи бактериялар одам ёки хайвон организимига киргандагина капсула хосил килади. Айрим бактериялар доим капсула билан уралган булади. Капсула бактерияларни химоя килиш вазифасини бажаради. Шу билан бирга капсула айрим бактериялар турини аниклаш вазифасини бажаради. Купчилик таёкчасимон, шарсимон бактериялар капсуласида 2 тадан 3-4 тагача бактерия жойлашиши мумкин.

Download 232,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish