Microsoft Word uylanish odobi ziyouz com doc



Download 475,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/70
Sana21.02.2022
Hajmi475,58 Kb.
#49466
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
2 5231439113361556921

«
Улар: «Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз 
қувончини бахш этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», - дейдиган 
кишилардир». (Фурқон, 25/74). 
Бу оятда имтиҳон бор. Ва авлиёнинг мадҳи бор. (Ва васфи бор - «бизларни тақводорларга 
пешво қилгин» дейилмоқда.) 
Аллоҳ таоло улуғ Китобда уйланган пайғамбарларини зикр этгандир. 
Ҳазрати Исо (а.с.) эса ер юзига тушганда уйланадилар ва болалари бўлади»
НИКОҲГА АЛОҚАДОР ҲАДИСЛАР 
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этадилар: 
«
Никоҳ - менииг суннатимКим менинг суннатимдан юз ўгирсамендан эмасдир». 
Яна шундай марҳамат этадилар: 
«
Никоҳ - менинг суннатим. Ким менинг фитратимни севса, менинг суннатим билан 
суннатлансин». (Абу Аъло Абдуллоҳ ибн Аббосдан (р.а.) ривоят этган) 


Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
4
Яна шундай дейдилар: 
«
Уйланинг, кўпайинг. Чунки тушган бир бола билан бўлса ҳам, қиёмат куни ўзга 
умматлар олдида сиз билан фахрлангайман». (Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) Байҳақий ривоят 
этган). 
Яна марҳамат этадилар: 
«
Тирикчиликдан қўрқиб уйланмоқни тарк этган киши биздан эмас». (Анасдан (р.а.) 
Бухорий ва Муслим ривоят этганлар). 
Яна марҳамат этадилар: 
«
Сиздан уйланмоққа қодир бўлган уйлансинЧунки бу кўзни тийдирувчи ва фаржни 
соғлом этувчи (бузуқликдан сақловчи)дир. 
Йўқса, имкони етмаган киши рўза тутсин. Чунки рўза унинг учун қўрувчи бир 
қалқондир». (Абдуллоҳ ибн Маъсуддан (р.а.) Бухорий ва Муслим ривоят этганлар).
Яна марҳамат этадилар: 
«
Динидан ва омонатдорлигидан ўзингиз рози бўлган ишончли бир киши ҳузурингизга 
келганда (уйланишига ёрдам сўрагандауни уйлантириб қўйингиз». (Абу Ҳурайрадан (р.а.) 
Термизий ривояти)
Яна марҳамат этадилар: 
«
Ким Аллоҳ таоло (ризоси) учун уйланса ва Аллоҳ (ризоси) учун уйлантирса, ўша 
киши Аллоҳ таоло дўстлигига эришади». (Муоз ибн Анасдан (р.а.) Аҳмад ибн Ханбал 
ривояти.)
Яна марҳамат этадилар: 
«
Ким уйланса, динининг ярмини қўриган бўлур. Қолган ярми ҳақида ҳам Аллоҳдан 
қўрқсин». (Анасдан (р.а.) Табароний «Авсод»ида ривоят этган) 
Яна Расулуллоҳ (с.а.в.) билдирадиларки, киши ўлганда барча амал савоблари тўхтайди. 
Лекин уч амал савоби давом этиб туради, булардан бири - солиҳ фарзандининг хайрли ишлари 
ва у ҳақдаги дуоларидан бориб тургувчи савоб. 
Солиҳ фарзанд эса шаръий никоҳ туфайли дунёга келади. 
 
 
САҲОБАЛАРНИНГ ҚАРАШЛАРИ 
Ҳазрати Умар (р.а.) марҳамат этадилар: 
«
Заифлик ва фужурдан бошқа ҳеч нарса никоҳга монеъ бўлмайди». 
Бу ифода маъносича, дин фарқи никоҳга монеъ эмас. 
(
Усмонлича янги луғатда фужур - гуноҳзинономусларни пой-мол этмоқ каби шайтоний 
иштаҳаДинсиз ва аҳлоқсизлар аҳволи). 
Монеъ бўлган нарса - икки аҳвол (заифлик ва фужур) дейилмоқда. 
Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) дейдилар: 
«
Уйлангунча ибодат этганнинг ибодати тўла ва мукаммал бўлолмайди». 
Ибодат камоли қалбнинг кераксиз нарсалардан озод бўлишига боғлиқ. Қалбнинг шаҳватдан 
саломат бўлиши ҳам уйланиш туфайли ҳосил бўлади. 
Ҳазрати Икрима ва бошқа саҳобалар шундай дейдилар: 
«
Агар уйланмоқ истасангизсизни уйлантираманЧунки бир қул зино қилган вақтда 
имон унинг қалбидан сўкилиб чиқурчиқарилур». 
Абдуллоҳ ибн Маъсуд (р.а.) шундай дейдилар: 
«
Бордиюумримдан ўн кунгина қолганини билсамАллоҳ таоло ҳузурига уйланмаган 
ҳолда бормаслик учун уйланган бўлардим». 
Ҳазрати Муоз ибн Жабалнинг (р.а.) икки хотини вабодан вафот этади.Ҳатто ўзлари ҳам 


Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
5
вабога чалинадилар. Шунда ҳам у: 
«
Мени уйлантирингизлар. Чунки мен Аллоҳ таолога уйланмаган ҳолда етишмоқни 
истамасман», дейди. 
Бу икки буюк саҳобанинг уйланишни исташлари шаҳват сабабидан эмас, балки никоҳда 
фазилат кўрганлари учундир. 
Ҳазрати Умар (р.а.) кўп никоҳланар ва шундай дердилар: 
«
Мен фақат фарзанд кўриш учун уйланаман». 
Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалардан бировига: 

Сен уйланмайсанми? - дедилар. 

Ё Расулуллоҳ! Мен фақирман, ҳеч нарсам йўқ. Ҳамда сизнинг хизматингиздан ажраб 
қолишни истамайман, - деди у. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир муддат сукут қилдилар ва такрор сўрадилар. 
Саҳоба яна ўша жавобни берди. Сўнг бироз ўйланиб шундай дедилар: 
«
Аллоҳ таолога қасамки, Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг дунёим ва охиратим учун менга энг 
мувофиғини яхшироқ билурлар. 
Мени Аллоҳга яқинлаштирадиган нарсани ҳам билурлар. 
Агар мендан учинчи марта яна ўша саволни сўрасалар, албатта ўша ишни қиламан». 
Бундан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) учинчи марта сўрадилар: 

Уйланмайсанми? 

Майли ё Расулуллоҳ! Ўзингиз уйлантириб қўйинг... Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этдилар: 

Фалон кишига бор ва: «Мени уйлантиришингизни Расулуллоҳ (с.а.в.) амр этдилар, дегин. 
У зот яна: 

Ё Расулуллоҳ! Уйланмоғим учун ҳеч вақоим йўк, - дедилар. Шундан сўнг Пайғамбаримиз 
(
с.а.в.) буюрдилар: 

Биродаримиз учун бир миқдор олтин тўплангиз! Эшитиб турган саҳобалар лозим бўлган 
олтинни йиғиб келтирдилар ва у зотни уйлантирдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга айтдилар: 

Тўй қил, зиёфат бер! 
Саҳобалар яна пул тўпладилар, зиёфат учун бир қўй сотиб олдилар. 
Бу воқеа, Расулуллоҳ (с.а.в.) уйланиш мавзуини қатъиян такрорлашлари никоҳ фазилатига 
далолат этмоқда. 
 
* * * 
...
Айтишларича, қадимда ибодатга берилган солиҳ бир зот ўтган экан. 
Ўша замон пайғамбарига бу зотнинг ибодатлари ва яхши инсонлиги айтилди. 
Аллоҳнинг пайғамбари у зот ҳақида шундай дедилар: 

У қандай яхши одамдир. Кошки, суннат бўлган бир нарсани ҳам тарк этган бўлмаса. 
Обид киши бу сўзларни эшитгач, қайғурдилар ва бу билан Аллоҳнинг пайғамбари нимани 
қасд қилганларини сўрадилар. 

Сен никоҳни тарк этган кишисан, - дедилар Аллоҳнинг пайғамбари. 

Мен атайин ўзимни никоҳ суннатидан маҳрум этмоқдаман. Чунки мен фақир кишиман ва 
зотан одамларга юк бўламан, - дедилар обид киши. 
Шундан кейин ўша пайғамбар дедилар:

Сенга қизимни бераман. 
Ва қизини у зотга никоҳлаб қўйдилар. 

Download 475,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish