Microsoft Word uylanish odobi ziyouz com doc



Download 475,58 Kb.
Pdf ko'rish
bet46/70
Sana21.02.2022
Hajmi475,58 Kb.
#49466
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70
Bog'liq
2 5231439113361556921

 
 


Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
43
ОЧЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА ТЎҚЛИКНИНГ ЁМОНЛИГИ 
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этадилар: 
«
Нафсларингизга қарши очлик ва сувсизлик билан мужоҳада этингиз. Чунки бу 
хусусдаги савоб Аллоҳ таоло йўлида жанг қилган мужоҳиднинг савоби кабидир. 
Аллоҳ таоло учун очлик ва сувсизликдан севимлироқ амал йўқ». 
Яна шундай деганлар: 
«
Қорнини тиқиб-босиб тўлдирган киши кўкларнинг малакути (салтанати)га 
эришолмас». 
Яна шундай дейдилар: 
«
Амалларнинг жаноби (хожаси) – очликдирНафснинг зиллати эса - жун либосдир». 
Дейилдики: 
«
Ё Расулуллоҳ! Инсонларнинг энг фазилатлиси ким?» 
Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай жавоб бердилар: 
«
Ейишини озайтганкулишини камайтган ва сатри авратини ёпадиган кийимга рози 
бўлган». 
Абу Саид ал-Худрийнинг ривоятига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этадилар: 
«
КийингизенгизичингизЧунки бу пайғамбарликдан бир жуздир». 
Ҳасан (р.а.) ривоятига кўра, Расулуллоҳ шундай деганлар: 
«(
Аллоҳ таолониУ Зотнинг буюклигиниолийлигиниўйламоқ (тафаккур қилмоқ) - 
ибодатнинг ярмидирОз емоқ эса ибодатнинг (асли) - ўзидир». 
Яна шундай дейдилар: 
«
Аллоҳ таоло хузурида қиёмат куни сизнинг энг устун даражада бўлганингизэнг узоқ
энг кўп оч қолганингиз ва Аллоҳ таолони энг кўп ўйлаганингиздир. (Тафаккур ва зикр 
қилганингиздир). 
Яна Аллоҳ таоло ҳузурида қиёмат куни сизнинг энг севимсиз бўлганингиз, кун бўйи 
кўп ухлайдиганингизкўп ейдиганингиз ва кўп ичадиганингиз». 
Байҳақийнинг Оишадан (р.а.) қилган ривоятига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) баъзан 
истамаганлари ҳолда оч қолардилар. 
Ибни Адийнинг «Ал-Комил» асарида билдирилишича, Аллоҳ таоло ейиш-ичишини 
камайтирган куллари билан фаришталарга фахрланар ва уларга жаннатда юксак даражалар ато 
этар экан. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) яна шундай деганлар: 
«
Кўп еб-ичиш билан кўнгилларни ўлдирмангиз. Чунки кўнгил экин (каби)дир. Улар 
кўп суғорилсаўлади». 
Яна шундай дейдилар Расулуллоҳ (с.а.в.): 
«
Одам боласи меъдасидан кўра ёмонроқ бир қопни тўлдирмаганБелини тик тутиши 
учун одам фарзандига бир нечагина луқма етарлидир. 
Агар мутлақо шундай қиладиган бўлсамеъдасини уч қисмга ажратсин: 
Учдан бирини ейиш, учдан бирини ичиши учун, учдан бирини эса нафас учун (бўш 
қолдирсин)». 
Усома ибн Зайд ва Абу Ҳурайрадан (р.а.) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) 
шундай деганлар: 
«
Қиёмат куни Аллоҳ таолога одамларнинг энг яқин бўлгани - дунёда очлиги
сувсизлиги ва ғам-ташвишиқайғуси кўпузун бўлганидир». 
Ийсо (а.с.) марҳамат этадилар: 
«
Эй ҳаворийлар! Меъдаларингизни оч қолдирингиз! 
Вужудларингизни (ҳашаматли либослардан) ҳоли қўйингиз (енгил қилингиз!) Умид 


Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
44
қилинурки, бу иш ҳаракатингиз билан Аллоҳ таолони кўрурсиз!» 
Айтилишича, Тавротда шундай ёзилган: 
«
Шубҳасизки, Аллоҳ таоло қорни катта (семиз) олимни севмайди (ёқтирмайди). Чунки 
семизлик ғафлатга ва кўп емоққа далолат этади. Бу эса ёмон ҳол. Айниқса, олимлар учун ёмон». 
Хабарда келишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: 
«
Шубҳасизкиқорни тўқ ҳолда емоқ устига емоқ олачипор касаллигига сабаб бўлади». 
Яна шундай дейдилар: 
«
Мўмин биргина меъдага ейди. Мунофиқ эса етти меъдага ейди». Яъни, етти баробар 
кўп иштаҳа билан ейди. Чунки бу ерда зикр этилган меъда - шаҳватга киноядир. 
Оишадан (р.а.) килинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) яна шундай деганлар: 
«
Очлик ва сувсизлик билан жаннат эшигини чертингизСизга очилади 
Яна шундай деганлар: 
«
Қиёмат куни одамларнинг энг узоқ оч қолганлари дунёдаги пайтида энг кўп тўқ 
бўлганларидир». 
Анас (р.а.) айтишларига караганда, Фотима (р.а.) бир кун Расулуллоҳга (с.а.в.) бироз нон 
ушоғи, талқон келтирдилар. 

Бу талқон нимадан қилинган? - дея сўрадилар Расулуллоҳ (с.а.в.). 
Фотима (р.а.) эса нон толқони эканини айтди. Бундан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай 
дедилар: 
«
Шубҳасизкибу уч кундан бери отангиинг оғзидан ичига кираётган илк таомдир». 
Абу Ҳурайранинг (р.а.) айтишларига қараганда, Расулуллоҳ (с.а.в.) бу дунёдан 
айрилгунларига қадар қоринларини кетма-кет уч кун буғдой нони билан тўйдирмаганлар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) яна шундай деганлар:

Download 475,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish