Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com kutubxonasi
5
вабога чалинадилар. Шунда ҳам у:
«
Мени уйлантирингизлар
. Чунки мен Аллоҳ таолога уйланмаган ҳолда етишмоқни
истамасман
», дейди.
Бу икки буюк саҳобанинг уйланишни исташлари шаҳват сабабидан эмас, балки никоҳда
фазилат кўрганлари учундир.
Ҳазрати Умар (р.а.) кўп никоҳланар ва шундай дердилар:
«
Мен
фақат
фарзанд
кўриш
учун
уйланаман
».
Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалардан бировига:
-
Сен уйланмайсанми? - дедилар.
-
Ё Расулуллоҳ! Мен фақирман, ҳеч нарсам йўқ. Ҳамда сизнинг хизматингиздан ажраб
қолишни истамайман, - деди у.
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир муддат сукут қилдилар ва такрор сўрадилар.
Саҳоба яна ўша жавобни берди. Сўнг бироз ўйланиб шундай дедилар:
«
Аллоҳ таолога қасамки, Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг дунёим ва охиратим учун менга энг
мувофиғини яхшироқ билурлар.
Мени Аллоҳга яқинлаштирадиган нарсани ҳам билурлар.
Агар мендан учинчи марта яна ўша саволни сўрасалар, албатта ўша ишни қиламан».
Бундан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) учинчи марта сўрадилар:
-
Уйланмайсанми?
-
Майли ё
Расулуллоҳ! Ўзингиз уйлантириб қўйинг... Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этдилар:
-
Фалон кишига бор ва: «Мени уйлантиришингизни Расулуллоҳ (с.а.в.) амр этдилар, дегин.
У зот яна:
-
Ё Расулуллоҳ! Уйланмоғим учун ҳеч вақоим йўк, - дедилар. Шундан сўнг Пайғамбаримиз
(
с.а.в.) буюрдилар:
-
Биродаримиз учун бир миқдор олтин тўплангиз! Эшитиб турган саҳобалар лозим бўлган
олтинни йиғиб келтирдилар ва у зотни уйлантирдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга айтдилар:
-
Тўй қил, зиёфат бер!
Саҳобалар яна пул тўпладилар, зиёфат учун бир қўй сотиб олдилар.
Бу воқеа, Расулуллоҳ (с.а.в.) уйланиш мавзуини қатъиян такрорлашлари никоҳ фазилатига
далолат этмоқда.
* * *
...
Айтишларича, қадимда ибодатга берилган солиҳ бир зот ўтган экан.
Ўша замон пайғамбарига бу зотнинг ибодатлари ва яхши инсонлиги айтилди.
Аллоҳнинг пайғамбари у зот ҳақида шундай дедилар:
-
У қандай яхши одамдир. Кошки, суннат бўлган бир нарсани ҳам тарк этган бўлмаса.
Обид киши бу сўзларни эшитгач, қайғурдилар ва бу билан Аллоҳнинг пайғамбари нимани
қасд қилганларини сўрадилар.
-
Сен никоҳни тарк этган кишисан, - дедилар Аллоҳнинг пайғамбари.
-
Мен атайин ўзимни никоҳ суннатидан маҳрум этмоқдаман. Чунки мен фақир кишиман ва
зотан одамларга юк бўламан, - дедилар обид киши.
Шундан кейин ўша пайғамбар дедилар:
-
Сенга қизимни бераман.
Ва қизини у зотга никоҳлаб қўйдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: