www.ziyouz.com kutubxonasi
62
-
Бу ер туҳмат жойидир. Мен эса туҳматга мавзу бўлмоқни хуш кўрмайман.
Аёл эса:
-
Мени сен билан топишмоққа йўллаган омил - нафсимдир. Сиз диндорлар покиза бир жонга
ўхшайсиз. Сиздаги озгина, кичкина доғ ҳам дарҳол билинур ва қусурингизни ошкор килур.
Мен сенга асир бўлдим.
Барча аъзоларим, сен билан машғул бўлмоқда, сен билан банддир.
Сен ҳам менинг ишим учун, ҳамда ўзинг учун Аллоҳ таолога дуо қил, бизни ислоҳ айласин!
Йигит уйига кетди ва бориб намоз ўқимоқчи бўлди. Лекин бошида қарама-қарши, аралаш-
қуралаш ўйлар бўлгани учун қандай намоз ўқиб, қандай дуо қилажагидан паришон эди.
Сўнг қоғоз, қалам олиб мактуб битди. Уйидан ташқарига чиқди.
Не кўз билан кўрсинки, аёл ўша жойда кутиб турарди!
Дарҳол ўша мактубни аёлга берди ва уйига қайтди.
Мактубда шулар битилган эди:
"
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!
Эй Аёл! Билгилки, қул Аллоҳ таолога исён қилиб гуноҳга кирганда Аллоҳ Ҳалийм сифати
билан унга юмшоқ муомала қилур. Қул такрор гуноҳ қилса, Аллоҳ таоло буни ҳам бекитур.
Фақат яна гуноҳ қилса, Аллоҳ (ж.ж.) унга шундай ғазаб қиладики, еру кўклар тор келиб қолур.
Барча тоғлар, дарахтлар ва ҳайвонлар сиқилур. Аллоҳ таолонинг ғазабига ким ҳам чидай
олурки!.. Агар бу сўзларим беҳуда ва ботил эрса, унда мен сенга шундай бир кунни эслатайки, у
кун осмон эриган маъдан каби бўлур. Тоғлар титилган жун каби бўлур. Аллоҳ таолога қасамки,
мен заифлик килдим ва ўз нафсимни ислоҳ айламоқдан ожиз бўлдим. Қайдан бошқа бировни
ислоҳ этай?! Агар сўзларим ҳақ ва ҳақиқат эрса, унда сени Ҳидоят Раҳбари - бир Табибга ҳавола
этурманки, ислоҳ этур, тузатур. Барча дарду оғриқни тиндирур. У - Оламлар Парвардигори
Аллоҳ таолодир.
Аллоҳ таоло марҳамат этмиш:
"
У (мушрик)ларнинг юраклари халқумига келадиган (томоғига тиқиладиган),
кўнгуллари дард билан тўлиб, паришон бўладиган яқин қолган Қиёмат Куни билан
қўрқитинг! Кофирларнинг (ўша кун) дўсти ҳам, тинглайдиган бирор шафоатчиси ҳам
бўлмас! Аллоҳ кўзларнинг хоин (хиёнатли) боқишларинию, кўнгиллар махфий тутгувчи
сирларини ҳам, ҳар нени билгувчидир". (Мўъмин, 40/18-19).
Орадан маълум вақт ўтди. Яна бир кун ёш йигит уйидан чиқса йўл бўйида кутаётган ўша
аёлни кўрди. Дарҳол қайтиб уйига кириб кетмоқчи бўлди. Лекин аёл чақириб қолди:
-
Эй йигит! Қайтма. Чунки энди бошқа кўришмаймиз. Фақат эрта (Қиёмат Куни) Аллоҳ
таолонинг ҳузурида кўришгаймиз.
Кейин жим-жим йиғлади, ҳўнгради ва шундай деди:
-
Сенинг кўнглингнинг калитлари қўлида бўлган Аллоҳ таолодан шуни тилайманки, сенга
ошиқ бўлганим туфайли дучор бўлган машаққатларимни менга осон айласин!
Сўнг шундай деди:
-
Менга бир насиҳат берки, уни сендан хотира сифатида кўнглимда олиб юрай. Яна, сен
менга бир тавсия берки, мен у билан амал қилайин.
Бундан сўнг йигит шундай деди:
«
Нафсингни ўз нафсингдан қўримоқни тавсия этурман. Айрича, сенга Аллоҳ таолонинг шу
сўзларини хотирлатай:
Do'stlaringiz bilan baham: |