Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий
www.ziyouz.com kutubxonasi
61
Бу қараш ёмон нарса эканини билган ва кўзини номаҳрамдан қўриган киши тасодифан кўзи
тақалса ҳам, бу боқишдан завқ олмайди.
Уни кўрмаган пайтда ҳам хафачилик сезмайди.
Бало ва мусибатларга сабабият берган туйғуларни кўнглидан чиқариб отган маъқул.
Абу Бакр ибн Абдуллоҳ Ал-Музанийнинг айтишларига караганда бир қассоб бўлган.
Қассобнинг қўшниларидан бирининг эса гўзал қизи бор эди. Қассоб ўша қизга кўз ташларди.
Қизнинг уйдагилари бир иш билан уни қўшни қишлоққа юбордилар. Қассоб ҳам унинг изидан
эргашиб кетди. Ниҳоят хилват бир жойда уни ушлади ва нафсидан нафсининг муродини олмоқ
истади. Қиз дедики:
"
Қўй бундай қилма! Сен мени севганингдан кўра зиёдароқ сени севаман. Фақат Аллоҳ
таолодан кўрқаман!"
Бундан сўнг қассоб:
"
Сен Аллоҳ таолодан қўрқасану мен қўрқмайманми?!"
- деди-ю, тавба қилиб, ортига кайтди.
Йўлда кетар экан жуда қаттиқ чанқади, сувсизликдан ҳалок бўлаёзди.
Шунда Исроил
фарзандларига юборилган пайғамбарнинг элчисига дуч келди.
Элчи унинг паришон ҳолини кўриши билан сўради:
-
Сизга не бўлди?
У эса каттиқ сувсаганини айтди.
Бундан сўнг элчи дедики: — Келинг, бирга Аллоҳ таолога дуо қилайликки, шу қишлоққа
киргунимизча бизга соя (ҳимоя) бўлиши учун устимизга бир булут юборсин.
Қассоб шундай деди:
"
Ўзингиз ёлғиз дуо қилинг. Чунки, менинг бир яхши амалим бўлса эдики, унинг ҳурматидан
дуо қилсам..."
Элчи шундай деди:
"
У ҳолда мен дуо қилай, сиз "омийн" денг".
Сўнг элчи дуо қилди.
Қассоб "омийн" деди.
Бундан сўнг кўп ўтмай кўкда бир булут буларнинг устига қараб ҳаракатланди ва уларга соя
бўлди. Ниҳоят қишлоққа етдилар. Қассоб элчининг ёнидан ажраб, ўз маконига қараб юрди.
Булут ҳам ўша тарафга қайрилди.
Элчи дедики:
"
Мен сизнинг яхши ишингиз йўқ деб ўйладим. Чунки, дуо қилган мен эдим. Сиз фақат
"
омийн!" деб турдингиз. Шундан сўнг бир булут бизга соя солди. Сўнг ўша булут сиз(тараф)га
мойил бўлди. Бунинг ҳақиқатини ва ҳикматини менга айтиб беринг!"
Қассоб бўлган воқеани айтди:
"
Кимсасиз жойда (Аллоҳдан қўрқиб, нафсини тийган) Аллоҳ
таолога тавба килган
кишининг Аллоҳ ҳузурида (айтган) мақомига ҳеч ким ета олмас".
Аҳмад ибн Саид Обиднинг
отасидан ривоят этишича, Куфа шаҳрида
уларнинг бир
хизматчиси бор эди. Жуда диндор бўлан ўша ёш намоз ўқимоқ учун доимо масжидга борар ва у
ердан ажрашни истамасди. Ўзи эса қад-қомати келишган, гўзал юзли ёш эди. Гўзал бир аёл уни
севарди. Хизматчи йигит бир кун жомеъга кетаётганида ўша аёл олдига чиқиб, йўлини тўсди ва
деди:
-
Эй йигит! Мени тингла. Сенга айтмоқчи бўлган бир неча сўзим бор.
Мени тингла, сўнг
хоҳлаганингни қил!
Йигит унга рўйхушлик бермади ва суҳбатлашмади.
Бир кун йигит уйига қайтаётганда яна ўша аёл йўлида пайдо бўлди ва деди:
-
Эй йигит! Мени тингла. Сенга айтадиган бир неча сўзим бор.
Йигит бошини эгди ва деди:
Уйланиш одоби. Имом Ғаззолий
Do'stlaringiz bilan baham: