Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
75 
Амир уйқуга тўйиб уйғонди. Лекин, барибир, бутун борлиғида 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
181
ёқимсиз карахтликни ҳис қилиб ижирғанди. Чунки у ҳали ҳаммасини 
ўйлаб олгани йўқ эди. У шоша-пиша тағин хотира дафтарини 
варақлай кетди. 
Амирнинг болалиги, ёшлиги яқинда парчаланиб кетган азим 
империянинг сўнгги йигирма йиллик ғоят сокин, якранг муҳитида 
кечди. Бу шундай муҳит эдики, гарчанд ерда машиналар, осмонда 
самолёту ракеталар учиб юрса-да, соат сингари бир маромда 
ҳаракатланувчи табиати бор эди. Ўзгаришлар, агар улар бўлса, худди 
ўсимликка ўхшаб секин-аста кўкка бўй чўзарди. Яъни, ҳаёт тарзи анча 
турғун эди, одамлар ХХ аср охирида яшаётган ҳисобланса-да, турмуш 
суръати камида икки юз йил наридаги турмушга монанд эди. 
Бинобарин, кўпчилик ана шу хотиржам ҳаёт суръатига ҳар томонлама 
ва энг муҳими, руҳан мослашиб қолганди. Уларнинг оёқлари ХХI аср 
бўсағасида турса-да, ўзлари қадим ўтган замонларда, уларнинг 
кайфияти билан яшарди. Зеро, ҳаётнинг бир маромдаги ҳаракати 
шундай бўлишга ва шундай яшашга изну имкон яратганди... 
Амирнинг ниятлари ўшандай даврда туғилди, камол топди. Унинг 
ботинида ишқ олови энди-энди тилини чиқариб, сўнг ловуллаб ёна 
бошлаган маҳалда ҳам ташқарида-атрофда сокин бир маром ҳукм 
сурарди... Инчунун, Амир ХХ аср адоғида бундан бир неча юз йиллар 
олдинги кайфият — мажнунона ишқ билан севди, сева олди... Амир 
орзулар қила туриб, уларнинг рўёбга чиқариш масаласида ҳам худди 
ана шу сокин маромга руҳан таянган эди. Бироқ... Бироқ бирдан 
ташқарига бўрон қўпди ва ҳаммаси соб бўлди — империя қулади, у 
билан бирга Сокин маром ҳам. Ўрнида талотўп бошланди. Ҳаёт ўз 
суръатини ўзгартириб, кутилмаган шиддат билан олдинга интилди. 
“ҳаш-паш” дегунча у катта тезликда бир неча асрлар сарҳадларини 
босиб ўтиб, ўз асрига етиб келишга интилди. Буни шундан билса 
бўлардики, 
дунёнинг 
ривожланган 
мамлакатларида 
назарда 
тутилаётган юксак суръат мавжуд бўлиб, жамиятда ана ўшанга 
тенглашиш ҳаракати пайдо бўлди... Одамлар ҳам мисли ёруғлик 
тезлигида илгарилаб бораётган ҳаёт суръати билан қадам бақадам 
юриши шарт бўлиб қилдики, бусиз мумкин эмасди. Инчунун, янги 
суръатга, янги шароитга мослашиш керак эди. Вақтида мослаша 
билганлар юз берган ўзгаришлардан мамнун бўлиб, уни ҳимоя 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
182
қилишга жон-жаҳдлари билан интилдилар, интилмоқдалар, мослаша 
олмаганлар эса ўтмишни қўмсадилар, қўмсамоқдалар... Амир бир 
томондан тақдир тақозоси билан чеккан заҳматлари, иккинчи ёқдан 
болалик орзуларнинг рўёби учун кўзланган майдон — муҳитнинг 
қўлдан бой берилиши батамом эсанкиратиб қўйди. У ўзгариб-
турланиб бораётган даврнинг яшин тезлигидаги одимларига мувофиқ 
одим боса олмади, унга мослашолмади, бир неча юз йил наридаги 
ҳаёт суръатига ҳамоҳанг яшашга ўрганган руҳий-маънавий 
кайфиятдан чиқа билмади... 
Амирнинг кун бўйи ўйлаб ётгани шу хил фикрлар бўлди. Лекин у 
худди калаванинг учини йўқотган одамдек ўйларининг бошу кетини 
тополмасди. Аксинча, бора-бора бундай бесамар чиранишларини 
ёмон кўра бошлади. Ки босим мушоҳадага ҳам мажоли қолмаганди 
унинг... Фақат... фақат шеър келар эди унинг тилига. Нега шунақа?.. 
Эҳтимол инсон ишлаш ва фикрлашдан тўхтаган, чарчаган онда унинг 
кўнглида ҳақиқий адабиёт туғила бошлар... Эҳтимол, танадаги дард 
ҳаддидан ошган ва инсон энди фақат соғаймоқ истаганида шеър 
ёрдамга келар... Шеър — соғайиш соғинчидир, балки. Нима 
бўлгандаям Амирнинг ботинида фақат шеър айланарди: 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish