Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Muvozanat

  
103 
Заҳро ўша куннинг эртаси кеч уйғонди. Ҳовлида қизларининг ва 
яна Алимқулнинг овозлари, кулгулари эшитиларди. Халатини кийди-
да, эринибгина ўша ёққа юрди. 
Алимқул гулларга сув қуяркан, ора-сирада Умида ва 
Муқаддаснинг устига сачратарди, қизлар қийқиришиб қочишар, 
лекин хиёл ўтмай, усти-бошларининг шалаббо бўлганига ҳам қарамай 
қайтиб, навбатдаги “ҳужум”ни пойлаб туришарди. 
— Всё, хватит девочки, — Заҳро қизларини уришган бўлди, — 
марш домой менять одежду, а то простудитесь!.. 
— Здравствуйте, госпожа, как спалось! — Алимқул яна қувлик 
қилишга ўтганди. 
Заҳро хушламайгина келиб, Алимқулнинг қўлидан сувни олди ва 
гулларни яна ўзи парвариш қила бошлади. Шундан сўнг Алимқул на 
ҳовлидаги ва на тувакдаги гулларга яқинлаша олди, бироқ бекасининг 
ҳаётида юз берган навбатдаги ўзгаришдан гўё бохабар ва бу 
ўзгаришнинг ўзига ҳам аҳамияти бор каби ичдан севиниб, гоҳи-
гоҳида юпқа лабларини ялаб-ялаб қўярди... 
 
104 
Бошида учқур хаёллар чарх уриб айлансада, Юсуф фирмани 
бирданига тарк этолмади. Ахир, у нафақат ўзини тиклаб олди, балки 
қишлоққа ҳам ёрдам жўната бошлаганди. Ахир, энасининг кейинги 
қатор маъракаларию акаси Амирга мунтазам равишда сотиб олиб 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
255
берилаётган қиммат дориларда Юсуфнинг сезиларли ҳиссаси бор. 
Агар энди у ўз ботинида мувозанатга эришмоқчи бўлиб, ўзини ўйлаб 
магазинни университетга алмашса, унинг кўмаги туфайли ўз 
турмушларини изга солиб олаёзган, унда муайян ҳаётий меъёрга 
эришган яқинлари мувозанатини бузиб қўймайдими? Ва умуман, 
унинг хаёлини ўғирлаётган орзулар бор-йўғи саробгина эмасми? Ўз 
ишига, худо кўнглига солган соҳасига — жонсиз ва мавҳум 
тушунчага вафо қиламан деб, тирик жонга — одамзодга хиёнат этиб 
қўймайдими, ишқилиб?.. Юсуфнинг боши қотган эди ва бир қарорга 
кела олмай жазирама ёзни ўтказди... 
Янги ўқув йили яқинлашаётганди. Агар университетни 
танлайдиган бўлса, тезроқ бориб, дарс олиши зарур. Танловда 
адашмаслик учун Юсуф Роввотга йўл олди. Соғинганди қишлоқни, 
жигаргўшаларини... Назарида қишлоқдаги аҳволнинг ранги-рўйи 
унинг шаҳардаги ҳаётини, қаерда ишлашию умуман, қисматининг қай 
ўзанга қараб кетишини маълум маънода белгилаб берарди... 
Қишлоқдаги таассуротлари кутилмаганда Юсуфга ёқиб тушди. 
Неча йиллардан бери ким билан суҳбатлашмасин, деярли ҳамма 
ишсизлигу нарх-наводан, турмушнинг оғирлигию фақирликдан 
нолирди. Энди улар гапни қўйиб, ўз юмушларига шўнғиб кетганди. 
Одамлар энди қўл қовуштириб ўтиришни ва кимдандир ёрдам 
кутишни бас қилиб, ўзлари ҳаракатга тушгандилар. Бу ўзгаришни 
Юсуф отасию укаларида ҳам яққол кўрди ва севинди. Ҳатто ёрдам 
бўлар дея Юсуф берган пулни Одил ака қайтарди. “Бу йил бир тонна 
ортиқроқ буғдой олдик. Бир гектар ерга шоли экканмиз — тенг 
шерикка, яна устачилик қиляпман, укаларинг ҳам ишлашяпти, мол-
қўй боқишяпти. Энди худо, аввало, юртга тинчликни, раҳбарларга 
тавфиқни бериб турса, бас, у ёғига ўз кунимизни ўзимиз кўриб 
кетамиз. Сен бу пулларни олиб қўй, ўзингга керак бўлади”, — деди 
ота. Юсуф “Ўзингга керак бўлади” иборасининг таг маъносини ҳам 
уқиб турарди. Бу маъно Юсуфнинг қайта уйланишига ишора эди. 
Ойгул ариза бергандан сўнг Юсуф ҳам ажрашишга узил-кесил қарор 
қилган ва буни расмийлаштириб олишганди. Демак, Ойгул билан 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
256
ярашиш ҳақида энди ўйламайди. Нафсиламрини айтганда, Юсуф шу 
чоққача бунга эҳтиёж ҳам сезмаганди. У ўзи ва Ойгулни бир- бирига 
сира менгзамайдиган икки олам деб биларди. Юсуф мактабни 
битиргандан буён шаҳарда яшади, Ойгул эса йигирма ёшида — 
турмушга чиққандагина катта шаҳарни кўрди. Юсуфнинг ҳаётда оила 
ва бола-чақа ташвишидан ҳам бошқа мақсадлари бор бўлиб, умри ва 
кучининг катта қисмини ўша йўлга бағишламоқчи бўлди. Ойгулга 
бундай тутум, бундай ҳаёт тарзи тушунуксиз келди. У эри ва 
болалари билан оилавий бахтли бўлишдан бошқа саодатни билмас ва 
билишни истамас ҳам эди. Бинобарин, у неча бор эрига шаҳарда 
бошпанасиз ва тузукроқ моянасиз сарсон-саргардон юришдан кўра 
қишлоққа кетиб яшашни таклиф қилганига қарамай, худонинг Юсуф 
деган қайсар бандаси кўнмади. Бемаъни бу турмуш тарзида эрини 
нима ушлаб турганига эса Ойгулнинг то ажралишиб кетгунигача ҳам 
сира ақли етмади. Юсуф Ойгулни, унинг хоҳиш-эҳтиёжлари 
сабабларини яхши тушунарди, бироқ унинг гапларига икки дунёда 
рози бўлолмаслигини, чунки хотини таклиф этаётган ҳаётдан ҳеч 
қачон қониқа олмаслигини яхши биларди. У яна бир карра катта 
хатога йўл қўйишни истамасди. Чунки у тушуна бошлагандики, 
Ойгулга — қишлоқда ўсиб, ўша муҳитда тарбия кўрган бу соддадил 
ва меҳнаткаш қизга уйланиб адашганди. У ўзи ва Ойгул оиласининг 
моддиян ўхшашлигига суяниб, “шу менинг тенгим” деб ишонганди. 
Лекин бошқа бир тенгликни, тўғрироғи, нотенгликни ҳисобга 
олмаганини Ойгул билан яшаб кўргандан кейингина англади. Бу — 
эру хотин ўртасидаги дунёқарашу тарбия, эҳтиёжу мақсад... 
фарқлилиги бўлиб чиқди. Бирга яшаганлари сайин орадаги тафовут 
чуқурлашгандан- чуқурлашди. Агар ўртада фарзанд бўлмаганда, оила 
аллақачон бузилиб кетарди. Фарзанд — мана нима Юсуфни ҳамиша 
ўша қалтис қадамдан тийиб келган Қудрат! Бироқ у ҳам ўлди — эру 
хотинни бир-бирига боғлаб турган сўнгги, лекин энг пишиқ ришта 
узилди — оила бузилди. Агар Муҳаммаджон ҳаёт бўлганида, Юсуф 
ўлақолса ажралиш сари бир одим ҳам қўймасди. У ўзи эришолмаган 
ёки ўзига насиб этмаган нарсаларнинг барини ўғлига сингдирмоқчи 
ва шу йўсин қалбидаги изтироблардан фориғ бўлмоқчи эди. Афсуски, 
якка-ю ягона фарзанди нобуд бўлгач, дилида нимаики тилаги бор, 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
257
ҳаммасига ўзи ҳаракат қилиб қолиши зарурлигини, чунки унинг орзу-
мақсадлари бошқа бировники, ҳатто ўз жигарбандиники ҳам 
бўлолмаслигини, ўзиники, фақат ўзиники эканлигини англади... 
Туриб-туриб дилига, жисмига, хаёлу ақлига — бутун дунёсига соғинч 
тўлди. У қабристон томон шошди. Муҳаммаджон кўмилган жойга 
борди. Лекин қабрлар кўп ва бир-бирига чунон ўхшаш эдики, Юсуф 
ўз ўғлиникини ажратолмай серрайиб туриб қолди. У бир қабрнинг 
оёғида тўхтади, ичида “шу!” деди, лекин бунга ишончи комил эмасди, 
бошқасига борди, у ҳам Муҳаммаджонникидек туюлди-ю, бунга ҳам 
кўнгли чопмади. Вақт ўтар, Юсуф эса гоҳ у, гоҳ бу қабр тепасига 
бориб, бир пас турар, кўнгли жойига тушавермагач, аланглаб яна нари 
кетарди. Тополмагани сари эса соғинчи хуруж қилар, Юсуфни улкан 
мозор ичра гир айлантириб югуртирар эди. У шундай алфозда эдики, 
агар ўғли қабрини топганда, уни қўл билан қазиб, жигарбанди 
жасадини бағрига босишдан ҳам тоймасди гўё... 
— Болам, кимнинг қабрини излаяпсан? — бу ўша чол — 
қабристон қоровули эди. 
— Ўғлимникини, — ҳушига келди Юсуф. 
— Сен ўзи кимни боласисан? Юзинг иссиқ кўриняпти-ю, 
танимайроқ турибман. 
— Одил аканинг. 
— Ҳа, анави, шаҳардаги ўғлисан-а? Эсладим, ёшгина болангни 
бериб қўйгандинг... — қоровул худди гулзор оралаб юрган каби 
қабрларни айланиб ўтаркан, гап қотди: 
— Мана, манави ерда, ке... 
Сўнг Юсуфни келишини кутиб турди-да, чўққайиб ўтириб 
тиловатни бошлади... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish