13
Ўзи чопқиллаб катта бўлган қишлоқ йўлига бурилганларида
Юсуфнинг юраги бир энтикди: “Ажабо, қариндош-уруғдан бошқа яна
нима бор бу оддий, ўсалгина қишлоқдаки, мени бунчалар
тўлқинлантирмаса!”
У ер-бу ери ўйдим-чуқур бўлиб қолганига қарамай, кенг ва тўғри
асфальт кўчадан боришаркан, Юсуф энди бу йўлдан машиналар
камқатнов бўлиб қолганига аҳамият берди.
— Юсуф акамла келяпти, Юсуф акамла! — ариқнинг нарёғида
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
38
ўйнаётган қўшни болалардан кими Юсуфнинг олдига, яна кими
Ҳалима аянинг уйига чопишди.
Юсуф сумканинг чўнтагига қўл тиқиб, болаларга ширинлик
улашаркан, уларнинг анча катта бўлиб қолишганини кўрди.
Шу пайт темир дарвозанинг иккала қаноти ланг очилди-да,
остонада Ҳалима ая кўринди. Юсуф бувисининг кичик ва озғин
жуссасини бағрига босаркан, ўзининг ҳам ўпкаси тўлди... Тўлди-ю,
барибир ўзини босди.
— Бўлди, буви, биз ҳаммамиз соғу саломатмиз...
Ҳалима ая бошини ўғлининг елкасидан олиб, юзига қаради ва
ўпди. Юсуф унинг ёшли кўзларида соғинчдан бошқа яна чексиз
хавотирни кўрди. Илгарилари унда фақат соғинч ва меҳр бўларди...
Улар бошлашиб ичкарига киришаркан, ҳовлида ток кўтараётган
Одил ака ва укалари кўринди. Юсуф уларнинг келишини кутиб
турмай, ўзи у томон йўналди. Улар ҳам Юсуфни кўришди, бироқ
қўлларида баҳайбат токнинг узун ва йўғон занги бўлиб, уни бир ёқдан
иккинчи ёққа зўр бериб қайиришаётган и учун пешвоз чиқа
олишмади.
— Биз ҳозир, бир пасда бўламиз, — Одил ака вазиятга изоҳ
бермоқчи бўлди.
Юсуф уларнинг олдиларига етар-етмас танаси қайрилаётган ток
қарсиллаб ёрилди.
— Уҳ-уҳ-уҳ, — Одил ака токнинг ёрилган жойига ташвиш билан
боқди, лекин ўғилларига далда берди, — эҳтиёт қилиб
қайираверинглар!
— Энди одам бўлмаса керак, ота? — сўради етиб келган Юсуф
ток танасида узунасига кетган ёриққа ишора қилиб.
Ток танасини қайириб олишгач, улар қучоқлашиб кўришдилар.
Ҳол-аҳвол сўрашиб анча турдилар. Сўнг ҳаммалари токнинг ёрилган
жойини обдан кўздан кечирдилар.
— Одам бўлади, одам бўлиши керак! — деди ниҳоят Одил ака
қаддини ростлаб.
— Нега жойини ўзгартиряпсиз? — сўради тағин Юсуф.
— Чунки сояда қолиб кетди. Қўшни иморатни қаранг, — Одил ака
имо билан собиқ раис бованинг қўшқаватли, баланд уйини кўрсатди,
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
39
— занғарнинг дастидан кўп мевалар ҳеч офтоб кўрмаяпти. Токни
бошқа томонга тарашдан мақсад ҳам шу — офтобга олиб чиқиш, —
негадир Одил ака ўғлига хиёл қизариб, қимтиниб, бунинг устига
“сиз”лаб гапирарди. Юсуф бундан мутаассир бўлди. У отасида илк
бор одамзотга хос ожизликни, синиқликни кўраётганди. Кўнгли
алланечук бўлиб, томоғига нимадир тиқилди...
Ҳаммалари дастурхон атрофига ўтиришганда дуо ўқилди. Сўнг
Ҳалима ая туриб, нон-чой келтирди. Элбекка бир ҳовуч ёнғоқ бериб,
ўғлим шуларни чақиб кел, дея ўзи чўкка тушиб нон ушата бошлади.
Юсуф сумкасидан қанд ва пишлоқ олиб дастурхонга қўйди. Одил ака
ҳар доимги жойида бўлса ҳам аввалгидек ёнбошлаб эмас, балки
тиззаларини омонатгина букиб, оёқларини иложи борича ўзига яқин
тортиб ўтирарди. Гўё у ўз фарзандининг эмас, балки жуда азиз бир
меҳмоннинг қаршисида ўтиргандек ва уни кўнгилдагидек кутиб
ололмаётганидан хижолат чекаётгандек эди.
— Шаҳарни сизлар биласизлару, аммо қишлоқда анча қийин бўп
қолди, — Ҳалима ая гўё эрининг ўнғайсизлигига изоҳ бериб, уни
хижолатпазликдан чиқармоқчи бўлгандек гапирди.
— Хижолат бўлманглар. Бегона бўлмасак... — Юсуф тобора авж
олиб, ҳатто ўзига ҳам юқаётган ўнғайсизликнинг барига чек қўймоқчи
бўлиб асабийроқ гапирди...
У отаси билан анчагача дардлашиб ўтирди. Бу орада овқат ҳам
тайёр бўлган экан. Ҳалима ая дастурхон ўртасини бурда нонлардан
тозалаб, гўшт ўрнига картошка босилган қайноқ паловни келтириб
қўйди.
Юсуф йўлдан бирор кило гўшт олволмаганига афсус қилди, лекин
у ҳолда қайтиб кетиш учун йўлкирага қийналиб қолишини эслаб,
ичидан эзилди...
14
Овқатдан сўнг Юсуф болалари билан ўзларига ажратилган,
исириқ ҳиди гупиллаб турган хонага кирди-ю, юраги бир орзиқиб
тушди. Хаёл уни болалиги сари етаклади. Ҳар сафар ташқарида қор
ўйнаб, усти-боши шалаббо бўлиб қайтганида худди шу хонага кирар
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
40
ва анави пастдаккина печканинг ёнбошига суянганча анча вақт
исиниб ўтирарди. Ҳозир ҳам ўша жойга ўтириб олгиси келди. Ойгул
билан ўғли кийимларини алмаштирибоқ, “Биз бувимизнинг олдида
бўламиз”, деб чиқиб кетишди. Юсуф печкага елкасини бериб
ўтирди...
15
...Шу вақт елкасига келиб теккан қор парчасидан сесканиб тушди.
Қараса — Содиқ экан... Улар қорбўрон ўйнашга киришдилар. Дам
Юсуф Содиқни тагига босиб, қорга кўмиб ташлар, дам эса Содиқ
Юсуфни. Ўйин қизигандан қизирди. Салдан сўнг улар икки киши
эмас, йигирматача бўлиб, икки гуруҳга айрилганча ўйинни давом
эттиришди. Аввалига узоқдан туриб бир-бирларига юмалоқланган қор
отишган бўлса, бора-бора ўйин авж олиб, бир-бирлари билан кураш
тушмоққа, кийимларининг ичларигача қорга тўлдирмоққа бошлашди.
Юсуф ўйиннинг завқига шу даражада берилгандики, бошқа ҳамма
нарсани — молларга ўт қирқишу сомон ивитиш каби кундалик
вазифаларини-да унутганди. Унинг қор ишқаланган қулоқлари лов-
лов ёнар, ҳатто ичкариси енгил шанғиллаб ҳам қўярди, бу эса болани
атрофга чалғишдан қўриб, ўйинга, унинг жон-жонига кириб-сингиб
кетишига кўмаклашарди...
Ўша куни Юсуф алламаҳалгача ўйнади, ўйнаб терга ботди. Бу ҳам
етмагандек, рақиб тарафдаги болалардан — Парпи билан муштлашиб,
кўзининг тагини шишириб ҳам олди...
Ҳалима ая қозон бошида уймалашаётган экан, ўўлининг шошиб
ўтганидан кўнгли бир нимани сезиб, Юсуфнинг изидан ичкари кирди.
— Қани-чи? — Ҳалима ая боланинг юзига синчиклаб қаради.
— Вой шўрим, кўкариб шишиб кетибди-ку. Ким сени бунақа
қилиб урди, айт?
— Парпи... Йиқилиб тушиб эдим, тепди.
— Кучинг етмадими уришма, сўнг бизга кўзёш ҳам қилма. Ўртага
тушмаймиз. Шуни ўнг қулоғинг билан ҳам, чап қулоғинг билан ҳам
эшитиб ол!
— Ўзиз сўрадиз, айтдим. Ҳали шошмай турсин...
Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
41
— Бўлди. Тўй ўтгандан сўнг хинани орқангга қўй. Уйга кир,
кийимларингни еч, ҳозир шўрпахта тайёрлаб бераман.
Юсуф отаси қурган ғиштин печкага елкасини бериб исинар экан,
бугунги воқеаларни бирма-бир хаёлидан ўтказа бошлади... Кўп ўтмай
онаси тунука идишда шўр пахтани келтирди, унинг хаёли бўлинди.
Ҳалима ая ўғлининг моматалоқ бўлган кўз остини яхшилаб артиб
шўрпахтани босди.
— Ушла, совугач, бошқасини олиб қўйиб тур, мен овқатга қарай,
ҳозир отанглар ҳам кепқолишади.
Юсуф шўрпахта босишни тугатгач, кифтларини яна печканинг
иссиқ тафтига тутганича пардаси сурилган деразага кўзларини
қадади.
Do'stlaringiz bilan baham: |