Microsoft Word ulugbek hamdam muvozanat ziyouz com doc



Download 1,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#247225
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56
Bog'liq
Muvozanat

 
68 
Қизларини лицею боғчага кузатиб, Заҳро йўлини яқиндаги хиёбон 
томон бурди. Сердарахт жойдаги ўриндиқлардан бирига омонатгина 
чўкиб, атрофга кўз солди. Бир ой бурун бу ерда яшил ранг ҳукмрон 
эди, энди бўлса ҳаммаёқ сап-сариқ. Барглар арзимаган эпкин 
таъсирида ҳам дув-дув тўкилмоқда. Эрталаб супирилган йўлаклардан 
бошқа ҳаммаёқ тилларанг хазон билан қопланган. Заҳронинг бола 
мисол бу заррин гилам устида думалагиси келди, аста қўзғалиб 
хазонларни босганча кеза бошлади... 
У куз каби маъюс тортиб қолган эди. Ҳатто ботинида илгариги — 
бор-йўғи ярим йил аввалги қуюн тинаёзганди. Энди Заҳро гўё 
тақдирга тан берган каби юввош тортганди. 
Улар саёҳатдан қайтишганда, Заҳронинг дадаси — Абдувосит ака 
бошига мусибат тушиб, катта миқдорда қарзга ботиб қолибди. Озмас-
кўпмас нақд икки юз минг доллар! Американинг қайси бир фирмаси 
билан ширкат тузган экан, биргаликда катта миқдорда мол келтириб, 
бир қисмининг пулини қайтарибди. Лекин молнинг қолган бўлагини 
кўзланган нархларда сота олмабди. Белгиланган муддат яқинлашиб, 
мол эгалари пулни талаб қилишгач эса Абдувосит ака ўзининг 
мушкул аҳволга тушиб қолганини англайди. Лекин орият кучли, 
қарзни тўлашга бел боғлаб, қўлидаги бор молни тўртдан бир баҳосига 
бериб, ўзи ҳайдаб юрган машинани, невараларига дея олиб қўйган 
уйларни, хотин-қизларининг олтин ва бриллиант тақинчоқларини, 
хулласи, қўлга илашган ҳамма нарсани сотади. Шундаям тўқсон минг 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
164
доллар етмабди. Қаёққа боради, куёви Миразимнинг олдига бош эгиб 
келибди ахийри. 
Энди Заҳро иккала боласи билан нима ҳам қиларди? Бироқ у 
дадаси ва қизларининг келажаги учун ўз орзусини қурбон қилганидан 
заррача ўкинаётгани йўқ ва бундан кейин ҳам ўкинмаяжагини теран 
англарди... 
Шитирлаши ва енгил бўйи хуш ёқаётган хазонларни боса-боса 
Заҳро дарвоза томон бурилди ва узоқдан ўзи томон келаётган таниш 
чеҳрани кўриб тўхтади. Бу — Юсуф эди. 
— Ҳа, дўстони азиз, қаққа ғойиб бўлдингиз? Ваъдалар 
берганидииз, адашмасам? — деди у яқинлашиб келган Юсуфга 
қўлини узатиб. 
— Мана, ваъдани бажаришнинг биринчи имкони туғилгандаёқ 
камина етиб келиб турибман, —деди Юсуф Заҳронинг юмшоқ, 
бежирим бармоқларини енгил қисиб. 
— У ҳолда муваффақият бобида кўпам омадингиз чопмаган экан. 
Омад деган олти ойда бир келадими? — ҳазиллашди Заҳро. 
— Шунисига ҳам шукр, — Юсуф Заҳрога эргашиб рўпарадаги 
ўриндиқ сари юрди. 
— Қалайсиз, Юсуф ака? Болалар, кеннойимиз дегандек, 
ҳаммалиги яхши юришибдими? — бийрон тилда аҳвол сўради Заҳро. 
— Раҳмат... 
— Ўзингиз қаттасиз, нималар билан бандсиз, нега кўринмайсиз? 
Лоақал қўнғироқ қилиб, бундоқ ҳол сўрамайсиз? 
— Ўзим мана, шу ердаман, сизнинг қаршингизда, — ҳазил 
қилмоқчи бўлди Юсуф. — Бир фирма магазинида ишлаяпман. 
Кўринмаганимнинг сабаби — Юсуф жиддийлашди, — ўзим билан 
ўзим олишиб юргандим. Гўё икки йўлнинг бошидаман, қайси бирини 
танлашни билмай гарангман. — Юсуфнинг ёдига “лоп” этиб 
болаликдаги ўша аросат — тоғ ва лолақизғалдоқзордан бирини 
танлашга мажбур бўлган ҳоли тушди. Ўшанда унинг бола кўнгли ҳам 
тоғни, ҳам қизғалдоқзорни тусаганди. Лекин катталарнинг 
“Иккаласидан бирини танлаш керак!” дея қатъий туришларидан шуни 
англагандики, ҳақиқатан ҳам ё унисини ёки бунисини танлаш керак 
экан. Ниҳоят, энди, мана, ёши қирққа қараб кетаётганда, одамзоднинг 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
165
қисмати бошдан-оёқ ҳар хил йўлларнинг орасида кечишини англаб 
турибди. Йўллардан бири уни кунчиқарга бошласа, иккинчиси 
кунботарга тортади. Яна бири шаҳарга етакласа, бошқаси қишлоққа... 
Киши бирваракайига уларнинг ҳаммасидан юра олмайди, лекин 
кўнгли шуни — ҳаммасидан юришни қўмсайди. Эҳтимол, бани 
одамнинг изтиробларининг асоси, фожиаси ҳам шундадир?.. Ўзга 
чораси йўқлигини теран англар экан, киши ниҳоят бир йўлнинг 
бошини тутади, яъни ТАНЛАЙДИ. Умид қиладики, орзуларининг 
барчаси, ҳеч қурса, муҳимлари айнан шу йўлда рўёбга чиқади, танлов 
муваффақиятли бўлади. Агар ҳақиқатан ҳам ишлари юришиб кетса, у 
дўпписини осмонга отади, кўпинча эса кибр-ҳавога берилади... 
Аксинча эса-чи, у танлаган йўлини, умуман қисматини бўралаб 
сўкади, лаънатлайди, армон қилади... 
— Ниҳоят, бирини танлабсиз-да, Заҳронинг овозидан чўчиб 
ҳушига келди Юсуф. 
— Ҳа, шунга маҳкум қилиндим, чоғи, — деб Юсуф кейинги 
вақтларда бошидан кечирганларини Заҳрога айтиб бера бошлади. 
Заҳро Юсуфни маҳлиё бўлиб эшитарди. Сўзлар қатига яширинган 
изтиробни дил-дилдан ҳис этиб, шу изтироб ортидаги Юсуфни 
теранроқ англаб бораётгандек, ўзига яқин одамни топиб олгандек 
қувонарди. Булар эса унга ўзини, ўз қисматини эслатаётгандек 
бўларди. 
Юсуф узоқ сўйлади, Заҳро ҳам миқ этмай узоқ тинглади. Юсуф 
аросатдан гапирди, Заҳро уни ёқтириб эшитди... Бироқ ниҳоясида ҳар 
иккисининг ҳам дили равшан тортди. Улар бир-бирларининг 
сиймосида чинакам хайрихоҳлик илғаб боришарди. Бири изтиробдан 
гапириб, бошқаси шу изтиробга қулоқ тутган эса-да, кўзларидан 
аллақандай қувонч учқунлари сачраб чиқаётган каби эди. 
— Менинг бу ердалигимни қаердан билдингиз? — сўради Заҳро 
ниҳоят. 
— Хизматкорингиз “боғчага қизини обкетган” деди. Шундоқ 
келаётсам кўриб қолдим. 
— Бугун ишингиз йўқми? 
— Бизда тескари — якшанбада ишлаб, душанбада дам оламан. 
— Қийналмаяпсизми? 


Улуғбек Ҳамдам. Мувозанат (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
166
— Тўғриси, қийналяпман. Ахир, ўзингиз бир ўйлаб кўринг: ўттиз 
ёшигача ўқиб илм ўрганган, кейин олганини бошқаларга ўргатаётган 
киши бирданига, гўё бир думалаб бошқа ишга — тижоратга бориб 
қолса қай кўйга тушади?.. Ўтганимга кўп бўлгани йўғ-у, лекин худди 
у ерда туғилганимдан буён ишлаётгандек бўғиламан. Кўнглим сезиб 
турибди, мен фирмаларда узоқ ишлай олмайман. Ҳатто биринчи 
маошимни олибоқ жуфтакни ростласам керак. Бироқ қаерга —ўзим 
билмайман... 
Заҳро Юсуфни, унинг изтиробини яхши тушунарди. Ахир, унинг 
ўзи кўнглидаги орзуларига изн бермай, муҳитнинг кучли оқимига 
эркини топшириб яшаётганига қанча бўлди?.. Унда гўё ҳамма нарса 
бордек — пул, истак, куч-қувват... Бироқ орзу сари бир қадам 
қўйишнинг иложи йўқ. Кўринмас арқонлар билан чамбарчас боғлаб 
ташланган каби қимир этолмайди. Шунда яна хаёллари бошини 
бўшатади, орзулар уммонига ғарқ бўлади. Кейинги вақтларда у қаерда 
кўпроқ яшаётганини ажратолмай қолди: ҳаётдами ёки хаёлда?.. Турли 
юмушлар билан чалғимоқчи бўлади-ю, лекин дам ширин хотиралар 
бағрида, дам тотли хаёллар долғасида сузиб юрганини чўчиб ҳушига 
келгачгина билиб қолади... 
— Айтмоқчи, Саид ака сизни ишга таклиф қилувди, нима бўлди?
— Афтидан, ё таклифи ё мен эсидан чиқиб қолдим. 
— Йўқ, мен жиддий сўраётибман. 
— Минг бор истиҳола билан телефон қилдим. Саид “Ўзим хабар 
қиламан” деди. Ҳатто мени қаердан топа олишини сўради. Лекин 
кўриб турганингиздек, дараги йўқ. Ўйлаб-ўйлаб, ахийри пул топишга 
қарор қилувдим, натижа мана — “кетаман”га тушиб ўтирибман. 
Билмадим, балки менинг ўзим уқувсиз одамдирман. Нўноқ бўлмасам 
ишлаб кетмасмидим?.. 
Ўша куни улар нақ пешинга қадар суҳбатлашиб ўтирдилар. Заҳро 
Юсуфдан йўқолиб кетмаслик ҳақидаги навбатдаги ваъдасини олгач, 
жавоб берди. Сўнг уйига аллақандай сурурбахш кайфиятда қайтди. У 
анчадан буён ўзини бунчалик енгил ҳис қилмаганди... 

Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish