Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
96
Акам толиққандек узоқ сукутга чўмди. 
— Салима! — деди бақириб. — Нима бало, ўзингам жаркоп бўлиб кетдингми? 
Янгам товоқда қовурдоқ кўтариб келди. 
— Кейин... — Акам яримта картошкани қошиққа илиб чайнаркан, бўйнини чўзиб ютинди. 
— Кейин мениям қамоққа тиқишди. Икки ой ушлашди... Ичасанми, яна жиндай?! Икки ой 
ушлашди... Қийнашга қийнади. Икки кеча-кундуз сув бермади. Ухлатмади. Нима? Сен 
билмайсан-да, ука. Кундузи тик оёқда турғазиб қўяди. Кечаси билан сўроқ қилади. Аммо 
ростини айтишим керак. Ургани йўқ. Бундан кўра ургани яхшийди! Саволи нуқул битта: отанг 
яширган хазина қаерда? Қанча тез топсанг, шунча яхши, отанг ҳам чиқиб кетади, сен ҳам! «Ҳой, 
одам! Отамда қанақа хазина бўлсин, умрбод ҳалол меҳнат қилган, на колхознинг, на давлатнинг 
бир тийинига кўз олайтирмаган», десам ҳаммасини қайтадан бошлайди. Бухгалтер тан олди, 
пахта пункти қабулчиси показание берди, райком бўйнига олди, обком тилхат берди. 
Ҳаммасини биламиз, дейди. Отанг биридан пора олиб, бирига берган, ўртада ўзига ҳам чўтал 
олиб қолган, дейди. Тамом — вассалом! 
Бир куни... — Акам энг муҳим нарса эсига келгандек, келинойимни чақирди. — Сали-и! 
Салима! Келинойим остонада шарпадек пайдо бўлди. 
— Ўтир! — деди акам ёнбошига имо қилиб. — Ўтир! Рустам эшитсин! Ҳаммасини эшитсин! 
Бир куни эрталабдан соқолимни ҳафсала билан қиртишлаб қолди. Юзимга атир сепди. 
Машинага ўтқизиб турмадан шаҳарга олиб келди. Битта хонага обкирди. Қарасам, стол тўрида 
бурни чўмичдек кимса ўтирибди. Кейин билдим. Москвадан ўзбекни бошига қирон солиш учун 
келган генерал Амбарцумян дегани шу экан. Хўп мулойим гаплашди. «Сиз — Шоматов, 
интеллигент одам кўринасиз, мактабда дарс бераркансиз», деди. Индамадим. «Демак, сиз ёш 
авлодни совет жамиятининг ғалабалари руҳида тарбиялашингиз керак», деди. Индамай 
туравердим. «Шундоқ одам нега отангиз тўплаган миллионларни яширасиз, ваҳ-ваҳ-ваҳ», 
дейди. Отам ҳеч қачон ҳеч кимдан пора олмаганини, қўшиб ёзмаганини айтдим. Гувоҳинг бўлса 
юзлаштир, дедим. Шунда нима қилди, дегин? — Акам энтикиб нафас ола бошлади. Кўзлари 
аланг-жаланг бўлиб буюрди. — Чиқ, Сали! Чиқиб кет! Ойи, — деди ёлвориб. — Жон ойи! Сиз 
ҳам чиқиб туринг! Илтимос! Беш минутга... 
Келинойим онамнинг қўлтиғидан олиб, чор-ночор айвонга йўналди. 
— Эшикни ёп!—деди акам бақириб. Кейин овозини пасайтирди. — Бурни чўмичдек ўша 
Амбарцумян гувоҳ керакми сенга, деди-да, тугмачани босди. Эшикда кўринган соқчига, 
Шоматовани олиб кир, деб буюрди. Қарасам, остонада янганг турибди. Эгнида эски пальто, 
бошида рўмол... «Илҳом ака», деб мен томонга юрган эди, армани соқчига «олиб чиқ» деб 
буюрди. Янгангниям, мениям оғзимдаги оғзимда, бўғзимдаги бўғзимда қолаверди. Кейин... — 
акам титроқ қўллари билан сигарет тутатди. — Кейин... биласанми нима деди ўша генерал! 
Шоматова Салима сенинг хотининг бўлади-а, деди. Агар отангни устидан показание бермасанг, 
умарилган миллионни топмасанг, ажойиб томоша кўрасан, деди. Биласанми, яна нима деди? — 
Акам ҳиқиллаб қолди. Кафтининг тескариси билан кўз ёшларини артди. — Ўн минутдан кейин 
хотинингни бандитлар зўрлаётганини кўрасан, деди... Биттаям бутун жойи қолмайди, деди. Ўша 
хунаса Амбарцумян, хотини ўнта ўйнаш тутса, ҳайрон бўлмас. Аммо ўзбек бунақа гапга 
чидайдими, укам? 
Акам унсиз йиғлар эди. 
— Ўша гапдан кейин тамом бўлдим! — Акам юраги ёниб кетаётгандек кўксини чангаллади. 
— Дадам пора олганмас, аммо сизларга пул керак бўлса, топиб бераман, дедим. Эртасига дадам 
ўз қўли билан ёзган хатни олиб келишди. Ўша хатни ҳар битта ҳарфигача эслайман. «Ўғлим! — 
деб ёзибди дадам. — Онангга тушунтир. Мен-ку, айбсиз айбдор бўлишга бўлдим. Бор бисотни 
топширинглар! Жон омон бўлса, мол топилади. Онангни эҳтиёт қил. Сенлар тинч бўлсанг, мен 
ҳам тинчийман. Рустам бу гапларни эшитмасин...» дебди. Уч кундан кейин мени чиқариб 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish