Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
57
Ичимни ит тирнади. Даламдан кўз узмадим.
Далаларим дарз-дарз ёрилди. Далаларим сарғайди.
Мен далаларимга трактор солдим.
Далаларим кафтдай-кафтдай кўчди. Далаларим муштдай-муштдай кўчди. Далаларим
тошдай-тошдай кўчди.
Шунда, пушталар бўртиб-бўртиб қолди. Шунда майсалар уч бериб-уч бериб қолди.
24
Кунботар тарафдан элас-элас гулдурос келди.
Кунботарда қоп-қора булут сузди. Кун булутда қолди. Беш тийинлик сариқ
танга мисол
қолди.
Булут кўпириб тошди. Булут кўпириб қорайди. Булут тоғни қоплади.
Азим-азим тоғдан ёнғоқдай чўққи-да қолмади.
Булут ичра айқаш-айқаш нур ялт этди. Булут бағрини ёруғ-ёруғ йўллар тилди — тоғда ёмғир
ёғди.
Булут тоғдан энди. Булут қоялади. Булут қирлади. Булут адирлади. Булут далалаб келди.
Дим-дим сукунат бўлди.
Дарахтлар тош қотди. Чумчуқлар ичига бўйин тортди.
Тоғ тарафдан фавқулодда шамол турди. Шамол мўрт дарахтлар баргини дув тўкди. Шамол
тол шохчаларни қирс-қирс синдирди.
Дона-дона ёмғир томчилади.
Далаларим чўтир-чўтир бўлди. Кийимларим нуқта-нуқта бўлди.
Булут шарр-шарр ёғди.
Далаларим чангиб-чангиб қолди. Далаларимдан ёппа барака чанг ўрлади.
Ҳаводан ер ҳиди келди.
Булут энди жала ёғди.
Қиялаб-қиялаб жала ёғди. Нўхатдай-нўхатдай жала ёғди. Муздай-муздай жала ёғди.
Эндигина ниш урмиш ғўзани нимаси бўлади? Бировгина ёлғиз барги бўлади!
Жала ана шу ёлғиз баргни уриб кетди.
Норасида ғўзани нимаси бўлади? Игнадай танаси бўлади!
Жала ана шу игна танани уриб кетди.
Норасида болани ўзидан олдин қулоғи кўринади. Шу норасидани қулоқ-чаккасига
тарсиллатиб уриб бўладими? Кўкрагида Имони бор одам норасидани урадими?
Норасида ғўза-да мисоли норасида — ўзидан олдин қулоқ-барги кўринади.
Ҳаво нима учун аяа шу норасида ғўзаларимни ертепкилайди? Ҳаво
нима учун ана шу
норасидаларимни ерпоймоллайди?
Шундай вақтда яратганни ўзига-да ҳа, демайман.
Ўйнаб қўяй, нотанти-нотанти қилиқларингдан ўйнаб қўяй, дейман.
25
Далаларим селгиди,
Баллоноёқ трактор селги далани қотириб-қотириб ташлайди.
Занжироёқ трактор селги далани қотирмайди. Занжироёқ трактор занжирини тушаб-тўшаб
юради-да.
Мен занжироёқ тракторга кетма-кет учта «Зиг-заг» сихмола уладим.
Далаларимга «Зигзаг» сихмола солдим. Далаларимни энлатиб-энлатиб сихмола солдим.
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
58
Далаларимни бўйлатиб-бўйлатиб сихмола солдим.
Сихмола кесакларни майдалади. Сихмола ғадир-будурларни текислади.
Далаларим тобга келди.
Далаларимга судрама арава солдим.
Олти ғўлалик судрама арава эзилмайман дегич кесакларни-да эзди. Бармоқдай-бармоқдай
ўнта тишлик судрама арава кетмайман дегич қатқалоқларни-да кетказди. Бир қулочлик йўғон-
йўғон судрама арава далалар бетини равон-равонлади.
Далаларим қиёмга келди.
Сихмола тегмай қолмиш чет-четларни кетмон билан ҳаворладим.
Судрама арава тегмай қолмиш бурчак-бурчакларни хаскаш билан равонладим.
Далаларим қуйруқдай-қуйруқдай бўлди.
Иккинчи бор чигит экдим.
Do'stlaringiz bilan baham: