www.ziyouz.com кутубхонаси
150
— Ўзи, Афғонистон ўн олтинчи жумҳуриятимиз бўлиши керак эди.
— Бир ҳисобга ўн олтинчи жумҳуриятимиз бўлмаганиям яхши бўлди. Мана, манави
чурбанларни Шўро ҳукумати шунча йил боқди — бари бир туземецлигича қолди!
— Чин, шу чурбанларни одам қиламиз деб — қанчадан-қанча мол-дунёмиз кетди!
— Айтгилиги йўқ.
— Яна-тағин, бу чурбанлар борига қаноат қилмай, Шўро ҳукуматини талон-торож этибди.
— Тўқликка шўхлик деб шуни айтадилар-да.
— Олдинроқ билсам эди, Ҳайратондан ўтибоқ — бари чурбанни Термизда қириб-қириб
ташлар эдим!
15
— Бошқасини қўй, чурбан, бари ўтди-кетди. Эсингдами, номанг учун шарт қўйиб эдим? Ана
шу шартимни энди айтаман: уйингдан тарёк олдириб келтиртарасанми-йўқми?
— Тарёк? Уйимизда тарёк нима қилади, «Садист»бой?
— Опкелтир!
— Умрим бино бўлиб тарёк нималигини билмайман, «Садист»бой. Лекин қишлоғимизда
чаён чақса, бовалар тарёк суркаб даволайди.
— Ана шундан опкелтир!
— Қанча десанг — пулини берамиз!
— Ўзинг ҳам тарёк ейишни ўрганиб ол.
— Бу жойни Шўро зиндони, дейдилар.
— Шўро зиндонида тарёк еб турмасанг — ажалингдан олдин ўласан!
— Ундай деманг-е, «Садист»бой, ундай деманг-е.
— Ана, «Сокол»дан сўра. Масалан, сил кимга ёпишади? Соғлом танага ёпишади. Соғлом
тана ким? Папирос чекмайдиган, тарёк емайдиган одам-да. Сен ана шундай одамсан.
— Шўро зиндонини ўз қонун-қоидалари бор, чурбан. Риоя этмасанг — ажалингдан олдин
ўласан!
— Мана, айт, чурбан: сени кана чақаяптими-йўқми?
— Ўйнаб қўяй-ўйнаб қўяй, еб қўйди-я, «Садист»бой, еб қўйди!
— Биламан, кечаси билан қирт-қирт этиб чиқасан, биламан. Бизни бўлса чақмайди!
— Чунки бутун танамиз заҳар-заққум!
— Шўро канаси очидан ўлсаям бизни чақмайди!
— Бизни чақиб, заҳарланиб ўлишни хоҳламайди!
— Шўро канаси кўп ақлли кана, кўп доно кана!
— Шўро канаси ҳамиша тозаликка риоя этади!
— Шўро канаси коммунистик руҳда тарбияланган, коммунистик руҳда!
— Сени эса чиқади. Чунки сенинг тананг — коммунистик тана!
— Қўйинг-е, «Садист»бой, қўйинг-е. Умрим ўтди, лекин шу номаъқул нимани емадим —
энди емайин.
— Унда, бизга опкелтириб бер!
— Майли, уйдан дарак бўла берсин, қани.
16
— Мен учун Осиё демак — тарёк демак, чурбан! — деди «Сокол». — Осиё деса, кўз
олдимда тарёк намоён бўлади. Шу боисдан мен Осиёни ҳурмат қиламан! Тарёк есам — ғамдан
фориғ бўламан! Ўша афғон кунларим эсимдан чиқади! Почамир хаёл бўламан, почамир! Дунё
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
Do'stlaringiz bilan baham: |