Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

 
* * * 
Душман келишига қазиш ишлари ҳам ниҳоясига етди. Фақат бир жойдагина ҳандақ сал 
саёз ва сал энсизроқ бўлиб қолган эди. Жаноби Расулуллоҳ асосий хавф шу жойдан келишидан 
хавотирланиб, бу жойни алоҳида ҳимоя қилишни ўйладилар. 
Мўминлар хаяжонланишар эди. Чунки шу кунга қадар бунчалик катта қўшинни 
кўришмаган эди. Бу орада Қурайза қабиласидан келган бир элчи набийлар Султони Ҳазрати 
Пайғамбаримизни топди ва улар ўртадаги шартномани бузганларини маълум килди. 
Бу хабар яхшиликдан далолат эмасди... Шулар тинч турганида, ҳеч бўлмаса, улардан 
келадиган хавфнинг олдини олишга вақт кетказилмасди. Вахоланки, энди улар ҳам душман 
қўшини сафидан жой олишибди. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) туйқус келган бу хабарнинг тўғри ё нотўғрилигини аниқлаш учун 
Саъд ибн Муоз билан яна уч кишини вакил қилиб йўлга чиқардилар. Хабар тўғри бўлиб чиқса, 
мавҳумроқ ифодалар билан тушунтирилади. Агар яҳудийлар хали ҳам эски келишувга содиқ 
қолган бўлсалар, вазият очиқойдин айтилади. 
Вакиллар аҳвол янада ёмон эканига гувоҳ бўлишди. Устигаустак, яҳудийлар 
Пайғамбаримиз ҳақларида ёмон ва бўларбўлмас гаилар тарқатишган эди. Огоҳлантиришларига 
қарамай, ўрталарида ҳеч қандай хақ ва ҳукуқ қолмаганини айтишди. 
Катъиятли Саъд ибн Муоз уларга ўзлари тушунадиган тилда жавоб берди. Сўнгра 
вакиллар Мадинага қайтишди. 
— Адал ва Кора, — дейишди. 
Набийлар Султони (с.а.в.) жанобимиз дарров англадилар. Адал ва Кора қабилалари қандай 
хиёнат қилган бўлишса, Қурайза ҳам сўзидан қайтди, хиёнат қилди дейишгани эди бу. 
Пайғамбаримиз ҳандақ ёнида тошлар билан ўраб қўйилган вақтинчалик масжидга 
кирдилар, кўйлакларига ўраниб, анча пайтгача ўтирдилар. Эҳтимол, ҳар доимгидек, Буюк 
Мавлодан мадад сўрагандирлар, яҳудийларнинг хиёнатлари каршисида мўминларнинг довдираб 
қолмасликларини истаб дуо қилгандирлар. Ниҳоятда хафа эканликлари билиниб турарди. 
Мунофиқларга яна қулай фурсат туғилди: мўминларни чўчитиш мақсадида завқшавқ 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
131
билан ташвиқот қила бошлашди: 
— Муҳаммад бизга Кисронинг, Қайсарнинг саройларига эгалик қилишимиздан гапирган 
эди. Ваҳолнки, бу ерда биз ҳатто кичик ҳожатга ҳам боролмайдиган ҳолда
м
из. Гапининг туруми 
борми ўзи... 
Бу каби ёқимсиз гапсўзлар билан мўминлар ўртасига фитна, қалбларига қўрқув солишга 
ҳаракат қилишарди. 
— Оллоҳнинг расули бизга ваъда килганларнинг бари ёлғон экан. Қайтинглар, эй Ясриб 
халқи, ҳеч бўлмаса жонларингизни сақлаб қолинглар! — деганлар чиқди. 
Бу орада ҳақиқий мўминлар душман қўшинини кўрган заҳотлари: «Оллоҳ ва Расулининг 
бизга берган ваъдаси мана шудир. Оллоҳ ҳам, Расули ҳам тўғри хабар берди», дейишди. 
Душманларнинг ниҳоятда кўп қўшин билан келиши уларнинг имонларини орттирди, холос. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish