Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
146
* * *
Қурайзаликлар масаласи тугаб, хаёт олдинги изга тушди, лекин Абу Лубоба ҳали ҳам бир
оғочга боғлиқ ҳолда кун кечирар эди. Намоз вақтлари хотини келиб, уни аркрндан бўшатар ва у
Султони анбиё жанобимизнинг орқаларида туриб, намозини ўқир эди. Салом берилгач, Абу
Лубоба яна оғоч енига келар, яна боғланар эди.
Кечакундуз ҳаёт ана шундай давом этарди. Аввалига бирор нарса емади, ичмади. Очлик ва
сувсизлик берган дармонсизлик нчида Раббига тавба қилди. Пушаймонлик туйғуларини
кўзёшлари билан тўкиб солди. Улуғ Даргохга йўналган қалби жохиллигидан йўл қўйган гуноҳи
кечирилишига умидвор ҳолда нолалар қилди.
Мунофиқ эмас эди. Мунофиқ бўлишдан кўра ўлим афзал эди унинг учун. Ўйламай қилиб
қўйган гуноҳига «ўтдикетди» дея бепарво бўлолмади, уят, хижолатлик сезиб, охират жавобини
ўйлаб, ўзи ўзини тугатди гўё. Қалблардаги сирлардан ҳам воқиф Буюк Мавло унинг бу ҳолати
шунчаки ўзини кўзкўз қилиш эмаслигини биларди.
Уртоқлари уйларида тинчгина ухлашар экан, у оғочда боғланган холатда уйқусиз
кўзларила тонг оттирарди. Баъзан фақат озмоз мудрар эди, холос.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳар гал масжидга кирганларида у Жанобининг юзларига айрича ҳаяжон
билан боқар, бир мужда кутиб йўналган нигоҳлари унга сабр тавсия этиб қайтар эди.
Шу ҳолда олти (ёхуд йигирма) кун ўтди.
НИҲОЯТ, ХУШХАБАР
Умму Салама онамизнинг севинчи ичига сиғмас эди ўша оқшом. Чунки Сарвари анбиё
Жанобимиз билан бирга бўлиш буюк бир неъмат эканини биларди.
Аввал динининг пайғамбари сифатида севган бўлса, энди умр йўлдоши ўлароқ янада
қаттиқроқ севажак. Янги қурилган бу оила унга Расулуллоҳни яқиндан таниш, ҳар бир хатти-
ҳаракатларида айрича бир одоб, айрича бир марҳамат борлигини кўзлари билан кўриш
имконини берди.
Узоқдан танибқадрлаб юрганингиз бирор инсонга яқинлашсангиз, уни яқиндан таний
бошлагач, баъзан ўша одам аввалги жозибасини йўқотади, одамлардаги одатий камчиликлар
унда ҳам борлигига гувоҳ бўласиз. Расулуллоҳга (с.а.в.) яқинлашган сайин эса, аксинча, ул
зотнинг нақадар буюк, нақадар фазилатларга бой эканликлари маълум бўлиб бораверади. У
кишини инсонлар орасида кўриб севганлар, яқинлашгач, янада кўпроқ севишига шубҳа йўқ эди!
Ниҳоят, Сарвари олам (с.а.в.) ташриф буюрдилар. Умму Саламанинг хонаси Фахри
коинотнинг хос ҳидлари билан тўлди. Бутун борлиғи ила хожасига боғланган Умму Салама
очиқ чеҳра билан:
— Хуш келдингиз, қадамларингизга хасанот, эй Оллоҳнинг расули, — дея кутиб олди.
Расулуллоҳ унга табассум билан салом бердилар ва ўтирдилар. Олдиларига келтириб
кўйилган емакдан хотинлари билан бирга едилар. Кичик Умар товоқнинг олдидан ўнг қўли
билан ер, қўлини ҳар томонга узатмас эди. Ейишдан олдин ўнг қўлини узатиб: «Бисмиллаҳир
раҳмонир раҳим» дейиш асносида Жанобимизнинг гул юзларига бокди. Сиз ўргатганингиздай
айтяпман, демоқчи эди гўё.
Хуфтон намозидан кейин узоқ суҳбатни кўп ҳам ёқтирмайдиган Жанобимиз тезда ётдилар
ва ухлаб қолдилар. Кечанинг охирги дақиқаларида уйғондилар, таҳорат олиб намозга турдилар.
Мўминлар онаси ҳам Раббига ибодат қила бошлади. Бу дамлар Оллоҳ хос қулларини ҳузурига
махсус қабул қиладиган дамлар эди.
Намоздан сўнг Пайғамбаримиз юзларида ўзгача бир қувонч аломатлари балқиди. Умму
Салама онамиз:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, севиняпсиз? — деди.